Кундалик хабарлар - 01 March 2013

  • 00:07Ўзбекистон чой импортини кенгайтирмоқчи, Фуҳушага яна бир зарба

    Давлат божхона қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҳамкорликда бу ишга бел боғлабди. Бундан кки кун аввал тадбиркорларга Ўзбекистонга чой олиб киришга рухсат берилган. Расмий маълумотларга қараганда, Ўзбекистон чой бозори ҳажми йилига тахминан 45 минг тоннани ташкил этади. Ўзбеклар чойхўрлик бўйича дунёда етакчи ўринлардан бирида туради – киши боши...

28 February 2013
  • 14:25Из почтового ящика «Харакат»: Наказ Президента Кыргызстана по отношению к национальным меньшинствам успешно претворяется в жизнь

    23 февраля 2013 года примерно в 24 часа сразу одновременно несколько групп из лиц кыргызской национальности совершили рейды по улицам города Ош, где компактно проживают узбеки. При совершении рейда они ногами пинали в ворота домов, в которых проживают узбеки и кричали националистические выкрики. Узбеки вон из Кыргызстана, мы вам покажем то, что не успели сделать в июне 2010 года. Кричали смерть всем узбекам Кричали, что осталось немного времени и в марте 2013 года всех узбеков уничтожат. Ровно...

  • 13:09Россия ўз ҳарбийларини 20 ва 49 йилга Қирғизистон ва Тожикистонда қолдирмоқчи, табиий, Ўзбекистонга қарши

    Кеча Россия ҳукуматининг сайтида Бош вазир Дмитрий Медведев имзолаган қарор эълон қилинди. Қарорда айтилишича, Россия ҳарбийларининг Қирғизистон ва Тожикистонда 20 ва 49 йилга қолишига рухсат берувчи ўша икки мамлакат билан имзоланган Шартномалар ҳукумат тарафидан тасдиқланган ва Президент Владимир Путинга жўнатилган. Путин уларни ратификация қилиш учун парламентга тақдим этиши керак. Ўзбекистон ўзига қўшни мамлакат...

  • 06:11Акбарали Ориф: Ўзбекистон ҳам “босқинчи” давлатга айланиши керак

    Сарлавҳа ғалати туйилаябди–ми? Сабр қилинг, нима демоқчилигимни сўзимни охирида тушуниб оласиз. Барча ривожланган давлатларда интеллектуал маҳсулот товарга айланиб бўлган ва у сотилади. Шунинг учун ҳам бу мамлакатларда таклиф кўп бўлиб юқори сифатлиси сотиб олинади ва ҳаётга тадбиқ қилинади. Натижада жамият ривожланиб бораверади. Технологиянинг ривожи Ғарб мамлакатларида юқори сифатли ишлаб чиқаришни йўлга ...

  • 05:37Бир хонанданинг лицензияси бекор қилинибди, миллат билан иши бўлмаган ўзбегим шу воқеа билан овора

    Таниқли хонанда Абдулла Қурбоновнинг “Ўзбекнаво” гастрол концерт бирлашмаси томонидан берилган тегишли лицензияси бекор қилинди. Бунга Тошкент ва вилоятлардаги аксарият қўл телефонларида Абдулла Қурбоновнинг ўзбек милициясини “порахўр” деб сўккани акс этган тасвирлар сабаб бўлган. Тасвирда Тошкентдаги милиция бўлимларидан бирида қўли ўриндиққа кишанланган қўшиқчи Абдулла Қурбонов милиционерларни порахўрлик...

  • 03:52Жамоат транспортида жетонлар жорий қилинади

    Бугун Тошкент шаҳридаги жамоат транспортида пайдо бўлган эълонларга кўра, шу йилнинг 1 мартидан бошлаб жамоат транспорти, хусусан, автобус ва трамвайларда йўл ҳаққи учун тўлов сифатида нақд пуллар билан бир қаторда махсус жетонлар ҳам қабул қилинади. Мазкур жетонларни ойлик йўл чипталари сотиладиган шаҳобчалардан харид қилиш мумкин. Мазкур қарордан кўзланган мақсад маошининг катта қисмини ёки ҳаммасини т...

  • 03:10Фарҳод ГЭСида фалокат юз бериши мумкин

    Бу ҳақда «Новости Узбекистана» газетаси каттагина мақола чоп қилган. Газетага кўра, бунга қўшни Тожикистон томонидан оддий техника хавфсизлиги талабларига ва объектдан фойдаланиш нормаларига риоя қилинмаётгани сабаб бўлиши мумкин. Натижада Ўзбекистоннинг бир қатор аҳоли пунктлари сув остида қолиши хавфи бор. Газета мухбири Тимур Самандаров ўзининг «Фарҳод ГЭСда фалокат юз бериши мумкин» номли мақоласида Фарҳод тўғ...

  • 02:18АҚШ ҳарбийси Тошкентга келди

    Бугун АҚШ Мудофаа вазирининг Афғонистон, Покистон ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Дэвид Сидни Тошкентга келди. Юртимиздаги АҚШ элчилигига кўра, ҳарбий мулозим Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти билан учрашган ва икки давлат ўртасидаги алоқаларга оид алоҳида масалаларни муҳокама қилган. Элчи Жорж Крол ҳамроҳлик қилган учрашувларда халқаро ва минтақавий аҳамиятга эга масалалар ҳам му...

  • 01:24Кечагина ўткан кунларимиз: Ўзбекистон инқилобий ўзгаришларга муҳтож, буни фақат “Бирлик” қилолади (“Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатнинг 2012 йил 31 октябрдаги мақоласи)

    Ўзбекистон Ислом Карим раҳнамолигида, масалан, Қозоғистондан ривожланиш бўйича шунча орқада қолиб кетдики, асрлардан бери Марказий Осиёда асосий роль ўйнаган ўзбеклар қайтадан ўзларини тиклаб олиш учун инқилобий ўзгаришларга муҳтожлар. Авваламбор, Ўзбек миллатининг аҳволини тўғри тушуниши керак. Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) бўйича Жаҳон Банки тарафидан эълон қилинган сўнги йилларнинг рақамларига қа...

  • 00:41“Ҳаракат”нинг Facebook саҳифасига қизиқиш ортмоқда

    Facebook ижтимоий тўрининг маъмуриятидан олинган маълумотлар кўра, “Ҳаракат” агентлигининг бу ерда эълон қилинаётган хабарларига қизиқиш жуда катта. Мана фақат сўнги ҳафтага оид баъзи бир рақамлар: “Ҳаракат” Агентлигининг Facebook саҳифасини ёқтираман деган ўқувчиларнинг сони 70 га ошиб, 400 га яқинлашиб қолди. Хабарларни муҳокама қилишда 284 киши иштирок этди. Бир ҳафтада 11154 одам бу са&#...