Кундалик хабарлар - 25 March 2013

  • 06:32«Ҳаракат» таҳририятидан: Сайтдаги муаммолар ҳақида

    Ҳурматли ўқувчиларимиз! Бир неча ҳафта аввал бизга қарши уюштирилган хакерлар ҳужумининг натижаларидан ҳали ҳам тўла қутилолганимиз йўқ. Уларни имкони борича тезроқ баратараф қилиш учун ҳаракат қилмоқдамиз. Ҳозирча хабарларимиз билан Facebook орқали танишиб бориш учун курсор билан юқоридаги Harakat-Facebook линкига босинг.

21 March 2013
  • 01:12Ўзбекистонга ҳозирги ишғолчилар қандай келган бўлсалар, шундай кетадилар

    Бугунги Ўзбекистон учун улуғ Отатуркнинг "Ишғолчилар қандай келган бўлсалар, шундай кетадилар" сўзларни ишлатиш жоиздир. Буни эслашимизнинг сабаби бор. Аввалари хабар берганимиздек, Туркияда исломчилар ҳокимиятга келгандан кейин, Отатурк замонидан бери ҳокимиятда бўлган дунёвийчилик тарафдорларига қарши уруш деса бўладиган ҳужум бошланди. "Эргенекон" ва "Болйоз" деб ном олган жиноий ишлар доирасида, мавжуд ҳокимиятни т...

  • 00:33Тошкентда Зулфия мукофотини пулламоқчи бўлган мактаб раҳбари устидан маҳкама бормоқда

    Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора) бериш билан айбланаётган шаҳардаги 125-мактаб директори ўринбосари Гулфия Ахмедовага оид жиноят иши кўрилмоқда. Гулфия Ахмедова ўзи раҳбарлик қилаётган мактабнинг 9-синф ўқувчиси, рассом Зиёда Сайдазимованинг Зулфия номидаги давлат мукофотини олиши учун 300 АҚШ доллари миқдорида пора олаётганида МХХ органи томонидан ҳибс...

20 March 2013
  • 23:54Корейс ширкати Ўзбекистонда иккита электр станцияси қуриб беради

    Нафақат Жанубий Кореяда, баки дунёда дунёда кўзга кўринган қурилиш ширкатларидан бири саналган Hyundai Engineering & Construction мамлакатимизда 2 та электр станцияси қуришни молиялашга 819 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратди. Шартномага мувофиқ, Қашқадарё вилояти Нишон туманида жойлашган Талимаржон шаҳарчасида умумий қуввати 450 мегаваттга тенг иккита иншоот бунёд қилинади. Уч йил давомида қурилиши режалаштирила...

  • 23:20БМТдаги доимий вакилимиз Мурод Асқаров Ташқи ишлар вазирлигига қайтди

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бугун тарқатган хабарда айтилишича, Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Мурод Асқаров Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланган. Унинг ўрнини ким эгаллагани ҳақида хабарда маълумот йўқ, аммо у вазир муовини Ойбек Усмонов Мисрга элчи этиб тайинлангач, унинг ўрнини эгаллаган. Вазирликка кўра, Асқаров бир пайтнинг ўзида 5 дан ортиқ хорижий тилларни билади, дипломатия соҳасида суяги u...

  • 20:07Ўзбекпарвар ёзувчи Мамадали Маҳмудовга 3-5 йиллик қамоқ жазоси қўшиб берилиши мумкин

    Қамоқ муддати шу йилнинг 19 феврали куни битган Мамадали Маҳмудов Тошкент вилояти махсус прокуратураси томонилан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 221-моддаси (Жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик) билан айбланмоқда. Жиноят иши материалларига кўра, айбланувчи 31 маротаба қамоқхона қоидаларини бузган. Чирчиқдаги колония тергов изоляторида сўроқ қилинаётган ёзувчи қўшимча 3 йилдан 5 йилгача ...

  • 18:32“Ўзбектелеком” ширкатига янги раҳбар тайинланди

    "Ўзбектелеком" акционерлик компанияси Кузатув кенгаши қарорига мувофиқ Абдурашид Абдумўминов компания бош директори этиб тайинланди. Бу одам шгу пайтга қадар Тошкент шаҳар телефон тармоқлари идораси раҳбари бўлиб ишлаб келаётганди. Мамлакатда стационар телефонлар бўйича монополист ҳисобланган ширкатни шу пайтга қадар Махсум Маҳмудов бошқарган.

  • 17:47АҚШ элчиси юртдошларимизни Наврўз байрами билан қутлади

    АҚШ элчиси Жорж Крол ўз мамлакати халқи номидан юртдошлларимизни Наврўз байрами билан қутлади. Табрикда шундай сўзлар бор: Ўзбекистон халқи, куррайи заминимизнинг бошқа кўплаб халқлари билан биргаликда, ушбу байрамни ўз оилалари ва дўст-биродарлари даврасида дийдор кўришиб, куй ва қўшиқ, рақс ва ўйинда жўр бўлиб, хайрия тадбирлари орқали муҳтожларга ёрдам қўлини узатиб ўтказадилар. Америка Қўшма Штатларида ҳам...

  • 01:26Кечагина ўткан кунларимиз: Чингизхон ҳам мендан ўрганган, шекилли (ҳазил) (Абдураҳим Пўлатнинг 2009 йил 13 февралда эълон қилинган лавҳаси)

    Мен ҳам ҳамма каби тарихни ўрганишда Совет-рус тарихчилик усулининг қули бўлганман. Мактабда бизни шундай ўқитишгани учун, масалан, Чингизхонни босқинчи, қонхўр, жаллод, урушдан бошқа нарсани билмайдиган аскар деб билардим. Тўғри, бизга Амир Темирни ҳам шундай ўқитишган, лекин у ўзимизники бўлгани учун барибир ичимда унга нисбатан яқинлик бор эди, уни фақат бочқинчи эмас, юртимизнинг ривожланиши учун кўп иш қилга...

  • 00:43"Harakat" xatqutisidan: Behzod Ahmedov haqida

    Assalomu alaykum,Quyidagi linklardagi roliklar kecha va bugun yuklangan. Go'yoki Behzod Ahmedov haqiqatan ham qochib ketgan deya tasavvur berishga harakat qilinayotgandek.U o'tkan yiliyoq yo'q qilib yuborilgan degan gaplarni asossiz gaplarga aylantirish uchun. Shu haqda ham biror bir material tayyorlash mumkin.Latif Fayzievning ayolining so'ngi gaplaridan biri "Kimdir Behzodni Rossiyada restoranada ko'rganmish". Juda g'alati, shunday emasmi?http://youtu.be/...