Кундалик хабарлар - 12 February 2014

  • 19:10“Эзгулик” Жамиянинг 2013 йил ҳисоботи ЕИнинг Тошкентдаги элчихонасида тақдим этилди

    12 февраль куни Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" Жамияти ўзининг анъанавий йиллик ҳисоботининг такдимот маросимини ўтказди. Маросим Европа Иттифоқининг Тошкентдаги офисида бўлиб ўтди. Йиғилишни уй эгаси сифатида Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Юрий Штерк олиб борди, дейиш мумкин. Бу ерда АҚШ, Буюкбритания, Польша, Германия, Франция, Швеция, Швейцария, Чехия, Литва, Латвия, Япония, Россия, Италия, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тошк...

  • 09:23Власти Пакистана отпустят 65 участников движения «Талибан»

    Пакистанские власти освободят от тюремного заключения 65 деятелей движения «Талибан», сообщает Agence France-Presse. В январе планировалось отпустить 72 талиба, чья вина в причастности к совершению каких-либо преступлений не была доказана. Тем не менее власти Пакистана встретили сопротивление США и НАТО и были вынуждены пойти на некоторые уступки. «Не менее 65 заключенных будут освобождены не раньше, чем через неделю», — заявили представители тюрьмы на военной базе Баграм. В конце но...

  • 08:36Ўзбекнинг прфессорлари қозоқларга дворникликка югиришмасин, уларга яхшироқ иш бор

    Аввалги хабарларимизда аниқ рақамлар билан кўрсатдикки, Қозоғистонда ўртча ойлик ($683) Ўзбекистонгидан ($90 атрофида) сал кам 8 баравар катта, катта шаҳарлардаги қозоқ дворниклари ўзбек профессорларидан 2-3 баравар кўп ойлик олишади. Бундан ҳам даҳшатлиси - ойликлар ўрасидаги бу фарқ ортиб бормоқда. Ўзбек профессорлари Ислом Карим ҳукуматига “Буёғи нима бўлади?” деган савол беришдан ҳам қўрқадиган подага айлангани ҳаммага маълум. Демак, уларга Қозоғистонга бориб дворниклик қилишдан бошқа йўл...

11 February 2014
  • 22:47Қумқўрғонда миршаббоши ҳибсга олинди

    “Озодлик” радиоси берган хабарга кўра, 8 февраль куни Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туман ИИБ бошлиғи, полковник Эшбой Тўрақулов МХХнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ҳибсга олинган. Милиция зобити бир неча шахсдан доимий равишда пора олганликда айбланмоқда. Ҳозирда Термиздаги МХХ изоляторида сақланаётган миршаббошининг устидан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва порахўрликка оид моддалар билан иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган. “Ҳаракат” агентлиги ҳам милиция з...

  • 22:08Ўзбекистонда “Мигом” пул ўтказмаси ўз фаолиятини тўхтатди

    Мамлакатимизга “Мигом” (ўзбекчасига – “Бир зумда”) пул ўтказмаси тизими орқали Россиядан пул жўнатаётган мардикорларимиз энди бу хизматдан фойдалана олишмайди. Ўзбекистон банклари мазкур хизматни тўхтатди. Ўзбекистон Марказий банки бу тизимнинг эгаси бўлган “Евростат” банкига берилган лицензияни олиб қўйгани боис бундай ҳолат юзага келган. Ҳолбуки, Ўзбекистон “Мигом” тизимининг Украина ва Беларусдан кейин учинчи энг йирик мижози эди. Маълум маънода, Марказий Банкнинг асосан мардикорларимизга,...

  • 21:13Тошкент марказида ҳарбий қисмга ўт кетди

    Кеча пойтахтнинг машҳур Юсуф Хос Хожиб кўчасидаги 55159-ҳарбий қисм омборига ўт кетди. Сўнгги йиллардаги энг йирик ёнғинлардан бири бўлган мазкур офат йирик талофат келтирди. Дастлабки маълумотларга кўра, собиқ ҳарбий комендатура бўлган ва ҳозирги кунда Тошкент шаҳар Мудофаа ишлари бошқармасига қарашли бинонинг қарийб 2000 квадрат метри аланга ичида қолган. Тошкентдаги машҳур “Жемчуг” заргарлик дўкони ёнида жойлашган бу ҳарбий қисмга ҳарбий сирлар мавжудлиги боис дастлаб ўт ўчирувчилар қўйилмага...

  • 20:27Давлат Департаментининг мулозими Тошкентда ҳуқуқ ҳимочилари билан учрашди

    Бугун АҚШнинг мамлакатимиздаги элчилигида Давлат Департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича Бюроси директори Стивен Фагин 5 нафар ҳуқуқ ҳимоячиси билан учрашди. Булар - Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари Васила Иноятова, Абдураҳмон Ташанов, Ҳуқуқ ҳимоячиларининг Альянси фаоллари Елена Урлаева, Шуҳрат Рустамов ва ангренлик ҳуқуқ ҳимоячиси Дмитрий Тихоновлардир. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноятова жамиятнин...

  • 19:54Дзержинскийнинг ҳайкали Лубянакага қайтарилмасмиш, аслида, қайтариш керакди

    Москва шаҳар думасининг Монументал санъат комиссияси КГБнинг асосчиси Феликс Дзержинскийнинг Москва марказидаги Лубянка майдонида, Совет КГБси, ҳозирги Россия ФСБси жойлашган бино олдида Совет йиллари турган ва 1991 йили олиб ташланган ҳайкалини тиклаш таклифини рад этибди. Тахмин қилиш қийин эмаски, демак, бу комиссиянинг қароридан кейин, ҳайкални тиклаш масаласи шаҳар Думасининг умумий мажлисига ҳам олиб чиқилмайди. Аслида, дейди мухбиримз, ҳайкални тиклаш керак эди, табиий, вақтинча. Бу...

  • 19:11Наманганлик ҳаромийларнинг учрашуви ва “Ҳаракат”нинг таҳлили

    “Ҳаракат” хатқутисидан: Собиқ "Бирлик"чилар учрашдилар Куни кеча Наманганлик собиқ “Бирлик” партияси вакиллари ”Мажнунтол” чойҳонасида учрашиб баъзи масалаларни муҳокама қилдилар. Норасмий тарзда бўлиб ўтган учрашувга, ҳар бир тумандан икки кишидан вакил чақирилган эди. Лекин баъзилар Россия ва Қозоқистонга кетгани учун 15 киши тўпланди. Маълумки Абдураҳим Пўлатовнинг турли найранглари оқибатида Ўзбекистонда истиқомат қилувчи кўпчилик кишилар “Бирлик&r...

  • 15:33Юнонистон кризисдан чиқабошлади, ўзбеклар унга атаб дуолар ўқиши керак

    2008 йилнинг август ойида АҚШда бошланган молиявий кризис тезда иқтисодий кризисга айланиб, кейин Европа ва бутун жаҳонга тарқалди. Европада кризис энг чуқурлашган давлат Юнонистон бўлди. Евроропа Иттифоқи бу давлатга катта қарзлар берди, кризис қарз кризисига айланди, аммо натижа қандай бўлиши ҳақида юнонларнинг ўзида ҳам шубҳалар борлигидан, бу мамлакатнинг еврозонадан чиқиши ҳам тилга олинабошлаган эди. Кеча Юнонистон Бош вазири Антонис Самарас ўз мамлакати қарз кризисидан чиқабошлагани...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону