Кундалик хабарлар - 20 February 2014

  • 22:23Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси 160 та тўйни тўхтатди

    Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси 160 та тўйни тўхтатди, аммо, бундан фойда бўлмайди Бундан ғурурланиб баёнот берган Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари Гулнора Маърупова тўйлар тўхтатилишига қизларнинг никоҳ ёшига етмаганини сабаб қилиб кўрсатган. Аммо менталитети Ислом ақидалари билан суғорилган ўзбеклар қизларини аллақандай хотин-қизлар қўмиталари-ю, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан яширинча узатишда давом этмоқда. Ўтган йилнинг 30 апрелида қабул қилинган қонунлар, ...

  • 21:35Тошкентда янги турк элчиси иш бошлади, аммо қардошл халқлар муносабати унга боғлиқ эмас

    Бугун Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркиянинг мамлакатимиздаги янги элчиси Намиқ Гунер Эрпулни (расмда) қабул қилиб, унинг қўлидан ишонч ёрлиғининг нусхасини олган. Очиқча айтиш керакки, бу хабар биз ўзбеклар учун муҳимдмр. Чунки, бугунги учрашувда, дипломатик мулозаматлар доирасида икки томонлама алоқаларга доир долзарб масалалар муҳокама қилингани, 2013 йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 10,3 фоизга ортиб, 1 миллиард 346 миллион долларни ташкил этгани айтилган бўлса-д...

  • 21:33“Бирлик” фаоли Исроил Ризога мамлакатдан чиқиш визаси берилмаяпти

    “Бирлик” Партиясининг Сирдарё вилояти бўлими раиси Исроил Ризаога мамлакатдан чиқиш визаси берилмаяпти. Сирдарё вилояти ИИБ Хорижга чиқиш, келиш ва фуқаролик бўлими бугун мухолифат фаолининг 2013 йил 3 декабрь куни хорижга чиқиш учун рухсатнома олишга берган аризасига рад жавоби берди. Сирдарё вилояти ИИБ ХЧК ва ФБнинг изоҳича, идорага Исроил Ризони мамлакатдан чиқармаслик бўйича Республика Суд ижро департаментидан хат келган. Мазкур хатда унинг судлангани, суд қарои билан жаримага тортилгани ва...

  • 21:09Ислом Карим масхарабозми ёки сиёсий ўйинлар устаси? Сиёсий ўйинчи бўлса эди, Фуҳушани нима қилган бўларди?

    Ўзбекистон Президенти Ислом Каримнинг қизи атрофидаги машмашалар тўғрисида Тошкентда ўзини зиёли деб ҳисоблайдиган одамлардан сўрасангиз, “бу сиёсий ўйин, Ислом акага қизининг қилаётган ўғриликлари ҳақида маълумот етказилгандан кейин, қизини жойига ўтқазиб қўйиш учун Ислом аканинг таълимоти билан шундай ишлар қилинмоқда” деган жавобни эшитасиз. Зиёлиларимизнинг даражаси шунақа. Агар Ислом Карим ўз қизини жойига ўтқазиб қўймоқчи бўлса, бундай шармандагарчилик ва масхарабозликларсиз қилиниши му...

  • 19:35Киевдаги воқеалар ҳақиқий урушга айланиб бормоқда

    Ярим кечада Президент Янукович ва мухолифат лидерлари қарама-қаршиликни тўхтатиш ҳақида келишгна бўлсалар ҳам, амалда ҳеч нарса ўзгармади. Полиция қўшинлари билан намойишчиларнинг тўқнашувлари натижасида ўлганларнинг сони 35 дан ортгани расмийлар тарафидан айтилмоқда. Норасмийлар бугуннинг ўзи 60 киши ўлганини гапиришмоқда. Юзлаб яраланганлар бор. Бугун тушдан кейин Ички ишлар вазири полицайларга қурол беришга қарор қилганини билдирди, қурол уларга ўзларини ҳимоя қилиш учун керакмиш. Ваҳимага ...

  • 08:48Толибон Афғонистон президентлигига номзодлардан бирини яна ўлдиролмади

    Бу мамлакатда 5 апрелда бўладиган президент сайловларидан олдин вазият яна ҳам кескинлашмоқда. Бу лавозимга ўтириш учун ҳаракат қилаётганлардан бири – собиқ ташқи ишлар вазири Абдулло Абдуллоҳдир. У энг кучли номзодлардан бири ҳисобланмоқда. Толибон уни аввалдан таъқиб қилиб келарди, сўнги кунларда уни ўлдириш учун ҳаракатлар учига чиқди дейиш мумкин. Кеча у сайловолди митинглардан бирида қатнашиб, Қобулга қайтиб келаётганда, унинг конвойига ҳужум уюштирилди. Унинг қўриқчиларидан 3 киши ў...

  • 08:05Украинада нисбатан тинчлик: Ҳукумат намойишчиларни тарқатиб юбориш режасини амалга оширмади

    Ҳа, вазиятни нисбатан тинчлик деб баҳолаш мумкин. Кечаси билан полиция қўшинлари ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар давом этди. Лекин, ярим кечаси мухолифат лидерлари билан кўришган Президент Виктор Янукович Евромайдон штурм қилинмаслигини эълон қилди. Яъни, қайсибир маънода ҳокимият ва намойишчилар яна келишувга бордилар дейиш мумкин. АҚШ ва ЕИ расмийлари тўхтовсиз Украина Президенти ва армия раҳбарларини куч ишлатмасликка чақирмоқдалар. АҚШ Украинанинг 20 нафар юқори лавозимли мулозимига ...

  • 00:57Янукович яна паникада, Барак Обамадан огоҳлантириш: Армия ҳукумат-мухолифат конфликтига аралашмасин

    Аввалги хабарларимзда айтилганидек, Украина Хавфсизлик Хизмати Украинадиги намойишчиларни куч билан бўлса ҳам, тарқатиб юбориш қарори олди ва бу қарор ҳақидаги баёнотида намойишчиларни террористлар деб баҳолади. Аммо шу пайтгача, ҳукумат намойишчиларни куч билан тарқатиб юбориш учун биронта жиддий ҳаракат қилмади. Шу соатларда Президент Янукович Украина Қуролли кучлар Бош штабининг бошлиғи, ҳарбий кучлар Бош қўмондони Владимир Заманни лавозимидан четлаштириб, ўриига Ҳарбий денгиз кучлари раҳбар...

19 February 2014
  • 22:45По следам двух судебных дел над религиозными (Пресс-релиз Общества «Эзгулик, №6, 18.11.2014)

    В общество «Эзгулик» обратились граждане Р.Акбарова и другие из Наманганской области с просьбой содействовать в осуществлении законных прав членам своей семьи, арестованным 19-21 октября 2013 года. Арестовали их сотрудники Управления внутренних дел Наманганской области. Заявители повествуют, что в судах, проходившим 24 января и 31 января 2014 года в Ташкентском городском по уголовным делам и в суде по уголовным делам Учтепинского района города Ташкента, судьями не были приняты во вни...

  • 20:22Тожиклар ёппасига Абдураҳим Пўлатнинг айтганини қилмоқдалар, аммо ўзбекдан дам чиқмайди

    Тожикларнинг Asia-Plus агентлиги тожик мулозимларининг навбатдаги гуруҳи 2007 йилда ўз исми-шарифидаги русча “-ов”ни олиб ташлаган Имомали Раҳмоннинг йўлидан кетиб, ўз исм-шарифларини шу шаклда ўзгартиришганини айтибди. Аслида, Марказий Осиёда бундай ҳаракатни “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат 1989 йилда қизи Сайёра туғилганда бошлаб берган ва қизининг метрикасида (туғилганлик гувоҳномасида) унинг исми-шарифи Сайёра Абдураҳим қизи Пўлат шаклида ёзилишини талаб қилган ва ўз...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону