Кундалик хабарлар - 08 April 2014

  • 07:34Украинанинг шарқий қисмида бўлаётган воқеалар Россия тарафидан уюштирилаётгани тушунарли, аммо украинлар қаерда?

    Украинанинг жанубидаги Донецк, Луганск ва Ҳарьков вилоятларида бўлаётган воқеалар бу ерларда марказий ҳокимиятнинг ҳеч қандай кучи йўқлигини кўрсатди. Бу вилоятларда қандайдир кучлар ўзларини мустақил республикалар деб эълон қилишмоқда, Россияга қўшилишни исташмоқда, вилоят ҳокимликларини ва бошқа истаган жойларини босиб олишмоқда. Ҳатто, АҚШ Давлат Котиби Жон Керри ҳам воқеалар Москва тарафидан уюштиирилаётганини айтди. Тўғри, бу вилоятларда аҳолининг сал кам ярми ўрислар. Аммо, қолган қисми...

07 April 2014
  • 23:34Қаранг, Нурсултон Назарбой нималар қилмоқда. Тожиклар – Ислом Карим ва Имомали Раҳмон қайси тешикда?

    Бугун Қозоғистонда мамлакат президентининг фаолиятига доир кўплаб хабарлар тарқатилди. Мана, давлатнинг Казинформ агентлиги тарқатган 4 та хабарнинг қисқача мазмуни: 1. Шу йил 11 апрелда Нурсултон Назарбой раислигида Миллий инвесторлар кенгашининг йиғилишини ўтказиш режалаштирилмоқда. Йиғилишда мамлакат бизнесменларининг ишини ривожлантириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади. 2. Давлат раҳбари Нурсултон Назарбой “Қозоғистон Республикасининг ташқи разведкага доир баъзибир қонунчилик ҳ...

  • 22:26“Ҳаракат” хатқутисидан: “Қашқадарёликлар қалбига ханжар санчаётган Санжар ҳақида”

    Мен Абдурауф Бегимов, юрак, қон-томир хасталиги бўйича иккинчи гуруҳ ногирониман. 1999 йилнинг октябр йоида Қарши шаҳар Пахтазор митти туман 2-уй 37-хонадонни фуқаро Рамиль Фахриддиновдан нотарус орқали олди-сотди шартномаси билан сотиб олганман. Орадан уч йил ўтиб, 2012 йилнинг октябрида Рамилнинг синглиси Зуҳра Муҳаммадиева фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига акасининг меросини талаб қилиб, даъво киритди ва қандайдир йўл билан олди-сотдини бекор қилдиришга эришди. Давогар ўз ...

  • 21:59Атамбаевча иккиюзламачилик: Қирғизлар ўзлари учун Озодлик ва Адолат нималигини дунёга намойиш қилишган эмиш. “Ҳаракат”: Ўзбекни тириклайин ёққан қирғизларни назарда тутмоқдами, бу неофашист?

    Тўғри, Қирғизистон Президенти Алмаз Атамбаевнинг 2010 йил 7 апрелдаги давлат тўнтаришининг 4 йиллигига бағишланган баёнотида “қирғизлар” эмас, “Қирғизистон фуқаролари” дейилган. Аммо, ўша давлат тўнтаришида сони бўйича бу мамлакатда иккинчи ўринда турган ўзбекларнинг биронтаси қатнашгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Қолаверса, ўша тўнтаришдан кейин 2 ой ўтар-ўтмас қирғизлар ўзбекларни тирлайин ёқдилар, ўзбек аёлларини подалашиб зўрладилар, ўзбекларни қирғин қилдилар. Б...

  • 20:45Ўзбекистонда давлат бюджетига келтирилган 79 миллард сўмлик зарар қопланибди, шунга ҳам ота гўри қозихонами?

    Ўзбекистон Республикаси Парламенти палаталари, Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирлари натижасида турли йилларда бюджет муассасалари томонидан ғазнага келтирилган 79 миллиард сўмлик умумий зарар тикланибди. Бу ҳақда Парламентнинг матбуот хизмати қатор оммавий ахборот воситаларига маълумотлар сиздирган. Аммо бундан бир муддат аввал мазкур ишни Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ҳисоб палатаси амалга оширгани ҳақида расмий маълуиотлар чоп этилган ва б...

  • 19:23Наманганда фирибгарлар гуруҳи 11 йилгача муддатга қамалди, Режимбоши қaчон жавоб беради?

    Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти судида фуқаролар Дилфуза Исломова, Нодир Усмонов, Ғолиб Исҳоқов ва Салоҳиддин Қипчоқов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми билан айбланиб, 8 йилдан 11 йилгача бўлган қамоқ жазоларига ҳукм қилинди. Жиноят иши материалларига кўра, мазкур гуруҳ 41 нафар фуқаронинг 50 000 АҚШ долларидан ортиқ пулларини алдов йўли билан ўзлаштириб кетган. Жанубий Кореяга ишга юбориш ваъдасини бажармаган бу гуруҳ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари хўраги...

  • 18:13Тошкентда лайлакқор ёғди, унчалик ажабланадиган ҳол эмас

    Бугун эрталаб пойтахтда лайлакқор ёғди. Қийғос гуллаган ўрик, гилос ва бошқа дарахтлар оқ момиқ билан қопланди. Тунда содир бўлган кучли шамол аралаш дўл эса дов-дарахтлар, уй томлари ва бошқа ашёларга жиддий зиён етказди. Кўп қаватли уйларда умумий истиш тизими ўчирилгани боис аҳоли учун ноқулайликлар туғилди, дейди мухбиримиз. Аммо гуллаш палласидаги дов-дарахтлар, ўт-ўаланларни совуқ урган-урмагани ҳали маълум эмас, боиси тушга бормай кун исиб кетди. Синоптикларимизга кўра, мамлакатимизга ки...

  • 17:26Левада-центр: 38% россиян хотят видеть Россию государством со своим путем развития

    Россию хотят видеть государством с совершенно особым устройством и своим путем развития 38% россиян, свидетельствуют данные опроса Левада-центра. Участникам исследования задавали вопрос: «Государством какого типа вы хотели бы видеть Россию в будущем?» 28% россиян хотят видеть свою страну государством, подобным странам Запада, с демократическим устройством и рыночной экономикой. 24% высказались, что они не против того, что Россия будет социалистическим государством типа СССР. Затруднились отве...

  • 16:14Андижонда ўтказилган семинар мантиқан тўғри: Мавжуд тузумни сақлаб қолишнинг ягона йўли қуллик менталитетимизни асраб-авайлаш

    ЎзА агентлиги Андижонда “ҳеч кимдан кам бўлмаган баркамол авлодни вояга етказиш, соғлом ҳаёт тарзини қарор топтириш, ёшларни Ватанга садоқат ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, миллий менталитетимизга, маънавий-ахлоқий қарашларимизга ёт турли хатарли таъсирлардан ҳимоя қилиш” масалалари бўйича семинар ўтказилганини бугун хабар қилибди. Тадбирни вилояти ҳокимлиги, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши, Республика байналмилал маданият маркази, бир қатор давлат ва жамоа...

  • 07:07Украинанинг жанубий ҳудудларидаги руслар Россияга қўшилиш учун ҳаракат бошладилар

    Украина жанубидаги аҳолисининг сал кам ярми руслар бўлган Донецк, Харьков ва Луганск вилоятларида яшайдиган руслар кеча қўлларида Россия байроқлари билан намойишлар ўтказиб, Россияга қўшилиш истагини агрессив равишда билдиришни бошладилар. Донецк ва Харьков ҳокимликлари намойишчилар тарафидан босиб олинди. Луганскда Миллий Банкнинг бу шаҳардаги бўлими босиб олинган. Вилоят ҳокимлиги ҳам тезда босиб олинса керак. Оддий украинлар ҳам, маҳаллий бошқарув идоралари ҳам Россия тўғридан-тўғри армия ол...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону