Кундалик хабарлар - 12 May 2014

  • 21:52Донецк ва Луганскда тўла масхарабозлик ичида Путиннинг қарорини кутишмоқда

    Украинанинг жанубидаги Донецк ва Луганск вилоятларини халқ республиклари деб аллақачон эълон қилиб бўлган сепаратист/террористлар кеча масхарабозлик ўйини каби референдум ҳам ўтказиб олдилар. Кеча кечқуруноқ осмондан олинган рақамлар билан референдумда аҳолининг мутлақо кўпчилиги бу икки республиканинг мустақиллиги учун овоз бергани эълон қилинди. Ҳеч бир ваколати йўқ митингларда референдум натижалари тасдиқланди. Тўғри, тўғридан-тўғри “мустақиллик” сўзи ишлатилмади. Вилоятлардан бири “суверенит...

  • 21:03Ўзбекистонда нафақат ҳар бир хонанда, балки ҳар бир қўшиқ-ҳиргойи лицензияланади

    Хабарларга кўра, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси ҳар бир ижодкор ўз фаолияти учун лицензия олишидан ташқари унинг ҳар бир ижодий маҳсули бўлмиш қўшиқ, ашула, ҳиргойи, қизиқчилик дастурлари ва ҳоказолар учун лицензия олиши кераклигини қоидалаштирди. Қоидага мувофиқ, санъаткор бўламан деган одам "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси қошидаги "Ижодий кўмаклашиш" гуруҳининг бадиий кенгаши чиғириғидан ўтиши лозим. Масалан, шундай имтиҳонларнинг сўнггиси шу йилнинг 6 май куни ўтди ва Сайёд нашрининг ёзишича,...

  • 20:10Йўқдан кўра бор деганларидек: Европа Иттифоқи Ўзбекистонга 72 миллон евро кредит ажратади

    Европа Иттифоқининг яқин орада Ўзбекистондаги ривожланиш дастури учун 72 миллон евро миқдорида кредит ажратиши ҳақида Иттифоқнинг Тошкент ваколтхонаси раҳбари Юрий Штерк маълум қилди. Етти йиллик муддатда бериладиган мазкур маблағ иқтисодиёт тармоғини такомиллаштиришга йўналтирилади. ЕИнинг мазкур саъй-ҳаркати Ўзбекистон билан сиёсий интеграцияларнинг чуқурлашуви билан боғлиқдир, деди элчи. Унинг таъкидича, ўтган йили ЕИ ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро товар айрибошлаш ҳажми 1,650 миллард еврога ...

  • 17:22Волгоградда ўз боласини сотмоқчи бўлган юртдошимиз ҳибсга олинди, бунда фақат бу она айбдорми?

    Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг билдиришича, туққан боласини 35 минг рублга пулламоқчи бўлган ўзбекистонлик 35 яшар аёл ҳибсга олинди. Шу йилнинг 6 майида амалга оширилган рейд давомида қариндошларидан хуфёна ҳомиладор бўлган ва, чақалоғини сотиб, бойиб олмоқчи бўлган жувон Россияда 2 ойдан буён нолегал тарзда истиқомат қилаётган экан. Ҳозирда қамоқда сақланаётган жувоннинг манфаатларини ҳимоя қиладиган, унинг руҳий изтиробларини озайтиришга ҳаракат қиладиган мард ҳозирча топилгани йўқ, ...

  • 08:55Украинада муҳим воқеалар: Донецк ва Луганск вилоятларида мустақиллик референдумида сепаратист/террористларнинг истагани бўлди, президентлик сайловларида Тимошенконинг рейтинги яна тушди

    Мамлакатнинг жанцбий-шарқидаги бу икки вилоятни республикалар деб эълон қилиб бўлган сепаратист/террористлар кеча ўтказилган мустақиллик референдумида 80-90 фоиз сайловчи қатнашганини эълон қилиб бўлдилар. Донецкда 89, 07 фоиз сайловчи Донецк Халқ республикасининг мутақиллиги учун овоз бергани ҳам эълон қилинди. Ҳамма тушунадики, референдумнинг ўзи масхарабозлик, унинг натижалари эса, осмондан олинган рақамларга асосланган. Бугуноқ расмий натижалар эълон қилинса керак. Ундан кейин жараёнлар қ...

  • 08:12Кечагина ўткан кунларимиз: Туркия парламентидаги муштлашишларни Ўзбекистон Олий Мажлисига олиб кириш керак (Бу хабар сайтимизда 2014 йил 15 февралда эълон қилинган)

    Ҳа, буюк Отатуркнинг қилган ишлари натижасида ўлаётган Халифат ўрнига қурилган Туркия Жумҳурияти яна оғир кунларни бошидан кечирмоқда. Аввалги хабарларимиздан маълумки, ўзларини сал кам Оллоҳнинг ердаги одамлари деб кўрсатишга уриниб келаётган исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП) коррупция ва порахўрлик ўчоғи эканлиги маълум бўлиб қолди. Бу партиянинг лидери, Бош вазир Ражаб Эрдўғон ҳукуматининг баъзи одамлари, ҳатто баъзи вазирларнинг бизнес билан шуғулланаётган ўғилларининг уйидан...

11 May 2014
  • 21:26“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиаширкати Sky Team-га қўшилмоқчи, нимага?

    Негадир бу ҳақда Тошкентдаги Чехия элчихонаси хабар тарқатди. Хабарномада айтилишича, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” йил охиригача Sky Team билан музокараларни якунлайди. Агар “Ўзбекистон ҳаво йўллари” дунёнинг 20 нафар авиаширкатини ўзида бирлаштирган альянсга қўшила олса, қатор имтиёзларга эга бўлади. Бу, биринчи навбатда, мижозларга қулайлик дегани эмиш. Расмий сайтида айтилишича, Sky Team-га америкаликларнинг Delta, французларнинг Air France, русларнинг Аэрофлот, кореялиларнинг Korean Air ав...

  • 20:12Елена Урлаева шифохонадан чиқиб ҳам ўзига кела олмаяпти

    Ҳуқуқ ҳимоячиларнинг Альянси деб номаланган ташкилот етакчиси Елена Урлаева Тошкент шаҳридаги 3-сонли руҳий касалликлар шифохонасида даволаниб чиқач ҳам ўзини ёмон ҳис этмоқда ва муолажаларни стационар ҳолатда давом эттирмоқда. Бу ҳақда уни зиёрат қилиб қайтган сафдоши Шуҳрат Рустамов хабар тарқатган. Елена Михайловна тўшакдан туролмаяпти, ўткир психотроп малҳамлар қабул қилмоқда, деган Шуҳрат Рустамов, агар Урлаева хорижга олиб чиқилса, худо берган бу дарддан фориғ бўлади, деб ҳам ҳисобламо...

  • 19:28Жиззахда зўрланган 4 яшар қизчанинг жасади топилди

    Жиззах вилояти ИИБдан олинган маълумотга кўра, шу йилнинг 5 май куни вилоятнинг Пахтакор тумани “Самарқанд” СФУ ҳудудида зўрлаб ўлдирилган 4 яшар қизалоқнинг жасади топилди. Олиб борилган тезкор тергов ишларига кўра, мазкур хўжаликда истиқомат қилувчи, аввал судланган, жабрланувчининг ота-онасига хусумати бўлган Х.Ю. исмли шахс ўткир алкоголь ичимлик ичиб олиб, 29 апрель куни қизалоқни аввал зўрлаб, сўнг ўлдирган. Инсонийлик қиёфасини бутунлай йўқотган бу кимса қизни бўғизлаган ва жасадини ча...

  • 18:50“Қора бозор”да долларни жиловлаб бўлмаяпти

    Бугун Ўзбекистон “қора бозор”ларида АҚШ долларининг 100 талик купюраси 304 000 сўм (1 АҚШ доллари - 3040 сўм) га сотилди. Саррофлар худди шу миқдорлаги валютани аҳоли қўлидан 301 000 сўмгача сотиб олишмоқда. Пойтахтнинг Қўйлиқ бозоридаги валютафурушлар АҚШ пули қиймати кейинги ҳафтада яна кўтарилиши эҳтимолини таъкидлашяпти. Эслатиб ўтамиз, 17 апрелдаги хабаримида 100 АҚШ доллари қора бозорда 300 500 сўмдан сотилаётганини билдиргандик. Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки ҳам АҚШ валютас...