Кундалик хабарлар - 12 June 2014

11 June 2014
  • 23:06Ироқнинг Нинова вилоятини террористлар босиб олди, Туркиянинг боши дардда

    Ироқнинг шимолидаги, Туркияга чегарадош бўлмаса ҳам, унга яқин бўлган Нинова вилояти ва унинг маркази Мусулни ўзини “Ироқ-Дамасқ Исломий Давлати” деб атайдиган террористик гуруҳ тарафидан 2 кун аввал босиб олинганди. Хабарларда айтилишича, ҳукумат қўшинлари қаршилик кўрсатмасдан вилоят ҳудудини ташлаб кетганлар. Бу вилоятда эскидан туркманлар аҳолининг сезиларли бўлимини ташкил қилгани сабабли Туркия бу воқеадан хавотирда эканлигини ҳам билдирган эди. Маълум бўлишича, террористлар М...

  • 22:27Тошкентда шаҳарнинг энг узун кўприги қурилади

    Пойтахтнинг Абдулла Қодирий кўчасида узунлиги 681 метр бўлган энг узун кўприк қурилиши режалаштирилмоқда. Шу муносабат билан Абдулла Қодирий кўчасининг қарама-қарши йўналишлари ўртасидаги Аллея парки, жумладан, бу ердаги бир неча юзлаб қадимий чинорлар қирқишга бошланди. Мухбиримизга кўра, кўприкни қуришдан мақсад энг кичик учинчи халқа йўлнинг Олий суддан Ганга даҳасигача бўлган қисмини бирлаштиришдир. Кўприк қурилиши ишлари Тошкент шаҳар қурилиш ташкилотлари, Ангрен кўприксозлик ширкати ва...

  • 21:41Ўзбекистонлик ўғрибоши ўринбосари ФИФА мукофотини олди

    Бразилиянинг Сан-Пауло шаҳрида Бутунжаҳон Футбол Федерациялар Ассоциациясининг 64-Конгресси бўлиб ўтмоқда ва унда иштирок этаётган Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмоновга ташкилотнинг махсус мукофоти топширилди. FIFA президенти Блаттер мамлакатимизнинг собиқ бош вазир ўринбосари, демак, бош ўғриларидан бирини футболни ривожлантиришга қўшган улуши учун “Хизматлари учун” ордени билан мукофотлади. Мазкур орден ҳар йили бир маротаба FIFA Конгресси томонидан футбол ривожига ҳ...

  • 21:06Бу ҳам хабар: Ака нопоклик қилган ўз синглисини чавақлади

    Озодлик радиоси орқали тарқатилган хабарга кўра, Хоразм вилояти Шовот тумани Чатқала қишлоғида яшаган ака синглисини жазмани билан тўшакда тутиб, уларнинг иккисини ҳам чавақлади. Тан жароҳати туфайли 33 яшар аёл оғир аҳволда шифохонага, 34 яшар жазман эса нариги дунёга равона бўлди. 9 июнга ўтар кечаси содир бўлган воқеа одамларни ортиқча ажаблантираётгани йўқ. Эри Россияга мардикорга кетган аёл иродасизлик қилган ва бу каби ҳодисалар ҳозирги кунда кўплаб учрамоқда. Масалан, 28 май куни Сам...

  • 20:12Ўзбекистоннинг Бош жаллодига ёш муовин тайинланди - Шерзод Матиев

    Шу пайтгача икки йил давомида Бухоро вилояти прокурори бўлиб ишлаб келган Шерзод Матиев кеча Ўзбекистон Бош прокурорининг ўринбосари этиб тайинланди. Айтишларича, 36 яшар прокурор сўзамоллиги, чўрткесарлиги билан бухороликларни ҳайрон қолдирган. Табиий, унинг прокурорлик даврида ҳам Бухорода вазият яхши томонга ўзгармади, чунки вазият бутун мамлакатда чатоқ аҳволда. Аҳвол чатоқлигининг асосий сабаби эса, ҳозир Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режими ҳукмронлик қилаётганидир. ...

  • 13:48Сенсация: “Бирлик” Партиясини Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказиш масаласи қайтадан кун тартибига чиқди

    Маълумки, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси (қичқача – “Бирлик” Партияси) 1989 йили расман қурилган “Бирлик” халқ ҳаракатининг давомчиси сифатида 2003 йил 25 августда Кўкон шахрида ўтказилган таъсис қурултойида тузилган эди. Партияни рўйхатдан ўтказиш учун керакли ҳужжатлар ўз вақтида Адлия вазирлигига топширилди. Аммо, вазирлик партияни рўйхатга олиш ёки олмаслик тўғрисидаги қарорини чиқариш ўрнига, вазирликнинг тегишли Бошқармаси номидан партиянинг Уставида камчиликлар борлиги хусусида партия...

10 June 2014
09 June 2014
  • 23:01“Ҳаракат”: Ислом Карим режимини тиз чўктирдик, ўзбекларни қутқариш учун уни энди йиқитиш керак

    1. Аввалги аҳволимиз Феълан “Бирлик” Партиясининг рупор/жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлигининг сайти, бошқалардан фарқли ўлароқ, мавжуд режимнинг майда-чуйда камчликларини кўрсатиш билан шуғулланибгина қолмасдан, унинг приниципиал хатоларини очиб бериш, ўзбек миллати ва Ўзбекистон давлатининг аянчли аҳволига илмий диагноз қўйиш ва касалликни тузатиш йўлларини белгилаш билан шуғулланади. Илм одамларининг “Муаммоани тўғри ифдолаш – ечимнинг ярмидир” ифода...