Кундалик хабарлар - 19 February 2015

  • 06:37Украина Россия қаршисида мағлубиятга учрамоқда, аммо ниҳоий натижа бошқача бўлади

    Украина ва Россия ўз ўрталарида яхши маънода даллоллик қилаётган Франция ва Германиянинг ёрдамида 11 январда Минскда ўт очишни тўхтатиш ҳақида оғзаки келишган бўлсалар ҳам, амалда ҳеч нарса ўзгармади. Энг муҳим йўналишларида уруш давом этаверди. 1 февралдаги хабарларимздан маълумки, Луганск ва Донецк вилоятларининг чегарасига яқин жойларда Украина қўшинлари қуршов хавфи остида қолгандилар. 11 февралдаги келишувлар ҳам ҳеч нарсани ўзгартирмади. Украина аввал ўша қуршовнинг маркази бўлмиш Дебал...

  • 01:44Аl-Haramain вақфининг чалсавод уламоси Исломни шарманда қилди

    Al-Arabiya телеканали хабарига кўра, қашшоқ ислом давлатларидаги аҳолининг кам таъминланган қатламлари орасида маорифни жорий этиш масалалари билан шуғулланувчи al-Haramain вақфи/фондининг Саудиядагидаги раҳбари Шайх Бандар ал-Ҳайбарий оламшумул кашфиёт билан чиқди. У ўз талабаларига Ер Қуёш атрофида айланмаслигини тушунтириб берди. Шайх ўз назариясини жонли тушунтириш мақсадида Бирлашган Араб Амирликларидан Хитойга самолётда учиб боришни мисол қилиб танлабди. “Агар Ер айланганида эди, Хитой ҳ...

  • 00:52Мираброр Усмонов Марказий Осиё Футбол Ассоциациясига президент бўлди

    Stadion.uz сайтининг хабарига кўра, Кувайтда Марказий Осиё Футбол Ассоциациясининг (МОФА) йиғилиши бўлиб, унда ўзбекистонлик мультимиллионер Мираброр Усмонов ассоциация президенти этиб сайланибди. Мазкур ассоциация Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) таркибида бир муддат аввал ташкил қилинган ва унинг таркибига Ўзбекистон, Эрон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон федерациялари кирганди. МОФАнинг бош офиси Тошкентда жойлашар экан. Маълумки, собиқ бош вазир ўринбосари, демак, бош ўғри...

18 February 2015
  • 20:03Сенсация: президентликка номзод Ислом Карим Ўзбекистон ТВда пайдо бўлди

    Дарҳол айтиш керакии, Ислом Карим бугун жонли эфирда пайдо бўлмади. Бугун Ўзбекистон Либерал демократик партиясининг шу йил 6 февралдаги қурултойи Ўзбекистон ТВда намойиш этилди, табиий, у ерда Ислом Каримнинг қурултой иштирокчилари олдидага узундан узоқ нутқи ҳам бор эди. Унинг нутқини оҳанги президентликка номзодддан кўра, ҳақиқий президентнинг ҳукумат аъзолари ҳузуридаги нутқига ўхшайди. У мамлакатда шу пайтгача амалга оширилган оламшумул ишлар хусусида мақтанди, бу ўзгаришларни ўз шахси бил...

  • 17:48USAID Ўзбекистонга янги лаборатория тақдим этди, у нималарга қодир?

    Бугун хатқутимизга АҚШ элчилигининг матбуот хизматидан келган релизда айтилишича, АҚШнинг халқаро ривожлантириш бўйича Агентлиги (USAID) Ўзбекистонга замонавий ИНВИТРО лабораториясини тақдим этди. ИНВИТРО – донали ва бошқа турдаги мевалар лабораторияси бўлиб, у Мирзаев номидаги боғдорчилик ва узумчилик илмий-тешкириш институтига тақдим қилинди. Очилиш маросимида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен кириш сўзи билан иштирок этиб, Ўзбекистон ҳукумати вакиллари билан бирга барча объектл...

  • 10:48Ўзбекнинг қорамоллари Интернетда янги овунчоқ топди – сумалак! Уларни қайтадан одам қилиш - ҳақиқий ўзбекларнинг муқаддас вазифасидир!

    Авваламбор шуни айтишни лозим топдикки, ўзбекларнинг кўпчилигини қорамол деб айтишимизни қўполлик деб баҳолаётганлар ноҳақдир. Чунки, овқат ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарса билан иши йўқ одамларни аташ учун ўзбек тилида махсус атама йўқ. Масалан, руслар бундайлари “обыватель” дейдилар. Обыватель – зиқна, назари паст, ҳеч нарсага қатъий эътиқоди бўлмаган, жамият ва миллат олдида маъсулият сезмайдиган, дунё қараши ўта чекланган одамдир. Қаранг, азиз ўқувчиларимиз, ахир “обыветель” атамаси “қо...

  • 09:40Ўзбекистон президентлигига номзод Ислом Карим сайловолди учрашувларида қатнашмаяпти

    Бироқ “Адолат”, “Миллий тикланиш” ва Халқ демократик партияси номзодлари мамлакатнинг турли минтақаларида сайловолди учрашувларини ўтказмоқда. Сайловчилар олдида ўзининг президентлик дастурларини тарғиб этаётган номзодларнинг ташвиқоти борасида партияларнинг матбуот хизматлари хабар бериб турибди. Маълумотларга кўра, Хотамжон Кетмонов водий вилоятларида, Акмал Саидов мамлакат шимолида ва Наримон Умаров эса воҳа вилоятларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда. Кекса номзод Ислом Карим са...

  • 08:35Масхарабозлик бўйича эстафета таёқчаси Брунейдан Фиджига ўтди

    Аввалги хабарларимизда Бруней Ўзбекистон билан дипломатик алоқаларни йўлга қўйишга қизиқиб қолганидан ажаблангандик. Бугун эса Ўзбекистoн Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Фижи Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Филимон Кауни қабул қилгани ҳақида хабар тарқалди. Фижининг мамлакатимиздаги биринчи элчиси ҳам брунейлик ҳамкасбидек Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширибди. Худди Брунейнинг элчиси каби Фиджиники ҳам Тошкентда ўтирмайди, ...

  • 07:30Россиядан қайтган аёл бўйи етган қизи билан газдан заҳарланиб ўлди

    “Озодлик” радиосининг ўз тингловчиларига таяниб хабар беришича, Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги Кўчалиев қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли Ёлғизоғоч қишлоғида яшовчи Шарофат Бегимқулова Россияда ишлаб, уйига қайтган куни кечаси ис газидан заҳарланиб, ўлди. У билан бирга яқинда унаштирилган 19 ёшли қизи ҳам ҳаётдан кўз юмибди. Маҳалла фаолларига кўра, она-бола уйга ўрнатилган печдан сизган ис газидан заҳарланган. Радиога интервью берган қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Ўктам Шодмоновга кўра...

  • 07:08Тожикистонда динимизнинг янги пайғамбари ҳибсга олинди, у ростакаммасмикан?

    16 февраль куни Душанбе шаҳрининг Сино туман суди ажрими билан “Шайх Темур” номи билан танилган сохта пайғамбар Саидмаҳдихон Сатторов ҳибсга олинди. Мамлакат жанубида истиқомат қилиб келган 65 яшар Сатторов товламачилик, умумий мажбурий таълимга тўсқинлик қилиш ва кўпхотинлиликда айбланмоқда. Дастлаб икки ой давомида уй қамоғида бўлган бу шахс Турсунзода тумани прокуратураси томонидан терговга жалб этилган ва не сабабдан ўзини “Имом Маҳдий”, “охирзамон пайғамбари” ва “кишиларни ҳидоятга бошло...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону