Кундалик хабарлар - 02 April 2015
06:44Cуннийларнинг ҳолига вой: Бутун араб дунёси бирлашиб, Ямандаги шиа-хусийларга жавоб беролмайди
Яманда аҳолининг сал кам ярмини ташкил қиладиган хусийлар оқимига оид қуролли кучлар ўтган йилнинг ўрталарида мамлакат пойтахти Санани босиб олишгандан кейин, президенти Абд-Раббу Мансур Хади Аден шаҳрига қочишга ва бу шаҳарни вақтинча пойтахт деб эълон қилишга мажбур бўлганди. Кейинчали унинг ўзи истеъфога кетди, тўғрироғи қочди. Воқеалар шунчалик чалкашки, унинг ўрнини ким эгаллагани тушуниш қийин, янгисини ким тайинлаган ҳам маълум эмас. Шу йил 24 мартдан бошлаб Саудия Арабистони бошчилиги...
01:14Ҳазил эмас, чин: Эрон билан “олтилик” яна келишолмадилар, музокаралар давом этади
Бу ҳақдаги хабарлар Европа вақти билан 1 апрелда тарқатилгани сабабли, унинг ҳазил ёки чин эканлигини текшириб кўриш табиийдир. Чунки, тўғрисини айтса, дунёнинг тақдирини ҳал қиладиган муҳим маслалар ҳам қандайдир масхарабозлик ўйинларига айланиб кетаётгани билан кўникишга керакка ўхшайди. Хуллас, кеча, 1 апрель куни кечқурун тарқатилган хабарларда Эрон масаласида келишув ҳалигача бўлмагани айтилади, холос. Дунёнинг энг кучли 6 давлати АҚШ, Хитой, Россия, Франция, Германия, Буюбритания ва ЕИн...
21:31Дунёда қримтатар тилида ягона бўлган АТР телеканали Қримда бекитилди
Табиий, Россия тарафидан бекитилди, чунки, бу телеканал Қримнинг руслар тарафидан босиб олинишини тан олгиси келмасди. Бу телеканал йиллар аввал расман рўйхатга олинган оммавий ахборот воситаси бўлиб, шу 1 апрелгача қайтадан рўйхатдан ўтиши керак эди, аммо Кремлнинг топшириши билан рўйхатга олинмади ва бугун фаолиятини тўхтатди. У билан бирга унга тегишли бўлган болаларнинг “Ляле” телеканали ҳам бекилди. Яна бир қатор оммавий ахборот воситалари, жумладан, “Майдон” радиостанцияси, “Авдет” ва “...
20:30Истанбулда яна террорчилар ҳужуми, бугунги нишон - шаҳар хавфсизлик хизмати
Кеча Истанбулда марксист-сўлчи террористлар гаровга олинган прокурорни ўлдирган ва ўзлари ҳам ўлдирилган эди. Ўлдирилган прокурор Маҳмет Селим Кираз бугун дафн этилди. Жанозада иштирок этган Бош вазир Аҳмет Довутўғли террористлар шавқатсиз йўқ қилинишини гапирар экан, жанозага келмаган мухолифат лидерларини ҳам қоралади. Бугун Истанбулда яна бир террористик акт уюштирилди. Икки киши, улардан бири аёл, шаҳар хавфсизлик хизмати биносига қўлларида милтиқлар ва бомбалар билан киришга ҳаракат қилд...
19:15Дунёнинг расмий ва норасмий энг қари одамлари оламдан ўтди
Машҳур Гиннес рекордлар китобига кўра, дунёнинг энг қари одами ҳисобланган япониялик аёл Мисао Окава бугун оламдан ўтди. У 1898 йили туғилган бўлиб, 5 март куни 117 ёшга кирган эди. Энди дунёнинг энг қари одами АҚШнинг Арканзас штатида яшовчи 116 ёшли аёл Гертруда Уивер ҳисобланади. Ўзбекистонда эса дунёнинг энг қари одами деб Тўти Юсупова тан олинган. Паспортига кўра, 1880 йили туғилган бу аёл 1 июлда 135 ёшга тўлган бўларди. Аммо, онахон шу кунларда оламдан ўтди. Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл т...
- 18:25Филистин Халқаро Жиноий Судга қўшилди, аммо...
Жаҳон ахборот воситалари Филистин расман Халқаро Жиноий Судга қўшилганини билдирдилар. Баъзи таҳлилларда энди Филистон учун Исроилга қарши жиноий ишлар очиш имконияти туғилгани урғуланади. Филистиннинг бу Судга қўшилиш маросими Филистон Рим Статути номли ҳужжатни қабул қилганидан кейин 90 кун ўтгач ёпиқ эшиклар орқасида бугун ўтказилибди. Аммо, шуни ҳам билдириш керакки, дейди “Ҳаракат” мухбири, АҚШ, Исроил каби 41 давлат бу Судга қўшилмаган, 31 давлат қўшилган бўлса ҳам, қўшилиш ҳақидаги ҳуж...
- 08:43Тошкентда электростанция қурилади
Пойтахтнинг Юнусобод тумани ҳудудида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) кредити ҳисобига янги электростанция қурилади. Янги объект қуввати 27 МВт га тенг бўлиб, у тўртта замонавий газтурбина мосламалари билан жиҳозланади. Янги технологияларнинг қўлланилиши натижасида яқинда жойлашган уй-жойларга шовқин ва тебраниш таъсири сезиларли даражада пасайиб, атроф-муҳитга зарарли чиқиндилар миқдори камаяди. Лойиҳанинг асосий мақсади – пойтахт аҳолисининг иссиқлик ва электроэнергияга бўлган эҳти...
- 08:10Меҳриддин Абдуллаев Республика йўл жамғармасига раҳбар бўлди
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан, Ўзбекистон молия вазири ўринбосари Меҳриддин Абдуллаев Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси раҳбари этиб тайинланди. У ушбу лавозимда ишлаб келган Жамол Шукуровнинг ўрнини эгаллаган. 46 яшар Меҳриддин Абдуллаев Молия вазирлигида 2012 йилдан бери Ҳудудий молия бош бошқармаси, Агросаноат комплекси молия бошқармаси ва Истеъмол бозори ва хизмат кўрсатиш соҳаларини молиявий ҳамда нарх орқали тартибга солиш бошқармалари фаоли...
07:42Истанбулда сўлчи террористлар гаровга олинган прокурорни ўлдирдилар, бундай воқеа Андижонда ҳам бўлганди
Аввал тарқатилган хабаримиздан маълумки, Туркияда яширин фаолият олиб бораётган сўлчиларнинг DHKP-C номи билан танилган гуруҳининг қуролли аъзолари кеча эрталаб Истанбулнинг Чоғлаён тумани Адлия бўлимига ҳужум қилиб, Маҳмет Селим Кираз исмли прокурорни гаровга олишган эди. Уларнинг талаби - шу прокурар тарафидан 2 ойдан бери олиб борилаётган DHKP-C гуруҳи аъзоси Беркин Элман билан боғлиқ жиноий иш бўйича эканлиги ҳам айтилганди. Энди аниқланишича, Беркин Элман 2 ой аввал кўчада ўлдирилган ва...
- 07:07Эрон билан “олтилик” ҳали ҳам ишни битирмадилар, музокаралар яна бир кун давом этади
“Олтилик” деб аталувчи жаҳоннинг энг кучли давлатлари АҚШ, Хитой, Россия, Франция, Германия ва Буюбритания йиллардан бери Эронни ядровий қурол яратиш программасини тўхтатолмасдилар. Мана, Лозаннада бир неча кундан бери давом этаётган музокаралар ҳам кеча кечқурунга қадар ҳеч қандай натижа бермади. Музокаралар бугун ҳам давом этадиган бўлибди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров принципиал масалалар бўйича Эроннинг розилиги олинди ҳисоб деса, АҚШнинг вакили ҳамма принципиал масал...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Тошпулатов Гофуржон
Добавить сведенияЧитать дальше...
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведенияЧитать дальше...