Кундалик хабарлар - 30 April 2022

  • 22:10Халқ Таълими Вазири Бахтиёр Саидов: Ўзбекистондаги 3 миллион ўқувчида малакали устоздан дарс олиш имкони йўқ

    Ўзбекистон мактабларида фаолият юритаётган 504 минг нафар ўқитувчидан 56 фоизининг салоҳияти талаб даражасида эмас, дея маълум қилди Халқ Таълими Вазири Бахтиёр Саидов. 3-4 йил ичида мактаблардаги барча ўқитувчилар янги методика асосида қайта тайёрлашдан ўтказилади. “Энди ўқитувчилардан доимий ўз устларида ишлаш, билим ва малакаларини ошириш талаб этилади”, дебди вазир. Ўзбекистон Халқ Таълими Вазири Бахтиёр Саидов Telegram'даги каналида малакали ўқитувчилар етишмовчилиги муаммоси ҳақида хаба...

  • 18:20Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 2 май куни нишонланиши ҳақида

    Ҳа, айнан шундай, 2022 йилги Рамазон Ҳайити 2 май, душанба куни нишонланади. Жорий йилда Рамазон Ҳайитининг биринчи куни 2 май – душанба кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Уламолар Кенгаши томонидан қабул қилинган қарорни инобатга олиб, мамлакатимизда 2022 йил 2 май куни Рамазон Ҳайити байрами сифатида кенг нишонлансин, дейилибди Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиё фармонида. Шунингдек, бу қарор/фармонга биноан, ...

  • 15:43Туркия ўзи аъзо бўлган НАТО машғулотларида (Юнонистон) Греция туфайли бош тортгани ҳақида

    Туркия бундай йўл тутишига Грециянинг машғулотлар сценарийсига техник қўшимчалар киритгани сабаб бўлибди. Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари вакиллари 9-20 май кунлари Грецияда бўлиб “Tiger Meet” ном берилган НАТО ҳарбий машғулотларида қатнашишдан бош тортгани эълон қилинибди. Туркиянинг бундай йўл тутишига Грециянинг икки мамлакат ўртасидаги қарама-қаршиликлар бўйича провокация уюштириш мақсадида машғулотлар сценарийсига техник қўшимчалар киритгани сабаб бўлибди. Анқара Афинанинг бу ҳарак...

29 April 2022
  • 20:50Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига олтинчи кун пастлади ва 12 минг сўмдан пастга тушди

    Марказий Банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 5 майда амалда бўладиган қийматини белгилаб берибди. Унга кўра, долларнинг расмий курси 17,84 сўмга пастлаб, 11 минг 161,96 сўмни ташкил қилди. Евро 45,97 сўмга кўтарилиб, 11 минг 807,12 сўм бўлди. Рубль 4,76 сўмга кўтарилиб, 157,52 сўм бўлди ва 2022 йилдаги рекордини янгилади. Бу ушбу валюта курси кетма-кет олтинчи кун пастлаши ҳисобланади. Россия Украинага бостириб кириши ортидан жаҳон бозорида юзага келган вазият Ўзбекистонга ...

28 April 2022
  • 20:35Олий Мажлис Сенатининг бугунги жонли эфири 8 дақиқадан кам давом этиб, кейин бекитиб ташланибди

    UzReport TV орқали Сенат мажлиси трансляцияси бошланганидан қарийб 8 дақиқа ўтиб тўхтатилди. Парламент Олий Мажлисининг YouTube-саҳифасида жонли эфир 2019 йил октябридан бери биринчи марта намойиш этилмади. Президент фармонига кўра, 1 декабрдан бошлаб йиғилишлар МТРК каналлари ва интернет тармоғида эфирга узатилиши керак эди. 28 апрель куни хусусий UzReport TV телеканали орқали Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг тўғридан-тўғри трансляцияси мажлис бошланганидан деярли 8 дақиқа ўтиб якунига етд...

  • 18:05Вести от жены Бахрома Хамроева – его жены Зухра

    «Сегодня получила от следователя официальный ответ на мое заявление о предоставлении свидания с Бахромом. Отказал "вершитель судеб". Завтра может все поменяться!» Приложение: К данному Заявлению приложена следующее Письмо от «вершителя судеб». Попробуем.

  • 09:14Ўзбекистонлик шифокор Темурбек Юсупов Киевдаги вазият ҳақида: “Вазият яхшиланди, аммо ҳали қайтишни тавсия қилмаймиз”

    Киевда ишлаётган ўзбекистонлик шифокор Темурбек Юсупов Украина пойтахтида вазият анча яхшилангани, комендантлик соати қисқаргани, жамоат транспорти иши тикланганини айтмоқда. Бироқ, унинг сўзларига кўра, расмийлар ҳозирча шаҳарга қайтишни тавсия этмаяпти, чунки вазият кескин ёмонлашиши мумкин. Шунингдек, у Польша билан чегарада содир бўлган ЙТҲда яна бир ўзбекистонлик ҳалок бўлганини маълум қилиб, Украинадаги “бандеровчилар ва нацистлар” ҳақидаги хабарлар бўйича фикр билдирди. Мана ўша фикрла...

  • 03:33Абдулазиз Комилов ўрнига Владимир Норов Ташқи Ишлар Вазири лавозимига вақтинча ўтрибди

    Абдулазиз Комилов Ташқи Ишлар Вазири лавозимидан озод қилиниб, ўрнига Владимир Норов вазирликни бошқариб турадиган бўлибди. Кеча Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиёнинг тегишли фармонлари билан Ташқи Ишлар Вазирлигида ўзгаришлар амалга оширилибди. Айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазири лавозимини эгаллаб келган Абдулазиз Комилов президент ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши Котибининг Ташқи Сиёсат ва Хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланибди. Ўз на...

27 April 2022
  • 22:42Донбассда кутилаётган ҳал қилувчи жанглар ва эҳтимолий сценарийлар хақида

    Россия Мудофаа Вазири Сергей Шойгу ва Ташқи Ишлар Вазири Сергей Лавров армия Украинада “махсус амалиётнинг иккинчи босқичи”ни бошлагани ҳақида маълум қилганди. Киевдагилар ҳам ҳал қилувчи жанглар бошланиб кетганини айтишган. Аммо ҳозирча Донбассдаги вазият жиддий ўзгарган дейиш қийин: Россия армияси ва ДХР ҳамда ЛХР кучлари фаоллашган, аммо қатъий ҳаракатларга қўл урилгани йўқ. Очиқ маълумотларга асосланган ҳолда қайси йўналишлардан ҳужум бўлиши ҳақида аниқ хулосага келиш қийин. Аммо, амалиё...

  • 20:42Иброҳим Абдураҳмонга кўра, Ўзбекистондаги ОТМлар қошида келажак соҳаларни таҳлил қилиб борувчи “Форсайт Марказлар” ОЧИЛАРМИШ

    Бугун, 27 апрел куни АОКА мажлислар залида Инновацион Ривожланиш Вазири Иброҳим Абдураҳмон иштирокида матбуот анжумани ўтказилибди. Тадбир давомида вазирга Ўзбекистондаги ОТМлар қошида хорижий давлатларда бўлгани каби “ақл марказлари” нега очилмаслиги борасида савол билан мурожаат қилибди. Иброҳим Абдураҳмонга кўра, Ўзбекистондаги ОТМлар қошида ҳозирча бундай марказлар йўқ, аммо таҳлил “Форсайт Марказлари” очиш устида иш олиб борилмоқдамиш. “Университетларнинг айримларида ақл марказлари...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону