Кундалик хабарлар - 29 July 2016

  • 20:30Бу ҳали ҳолва: Францияда масжид қуришга чет элдан молиявий ёрдам олиш тақиқланади

    Франция Бош вазири Мануэл Валс машҳур Le Monde газетасига берган нтервьюсида Президент Франсуа Олланднинг ислом терроризмига қарши кураш узоқ давом этиши, аммо бу курашда Франция ғалаба қозонишини ҳақидаги сўзларини қайтариш билан бир қаторда “Францияда масжидлар қуриш учун чет элдан молиявий ёрдам олишни вақтинча тўхтатиш тарафдориман”, дейишгача борибди. “Ҳаракат” Агентлиги бир неча кун аввал Франсуа Олланднинг ислом терроризмига қарши кураш узоқ давом этиши, аммо бу к...

  • 08:23Туркиянинг Олий Ҳарбий Шўросида 99 полковник генераликка кўтарилди, мамлакат бўйлаб катта ўзгаришлар бўлмоқда

    15-16 июлдаги исёндан кейин киритилган Фавқулодда Ҳолат доирасида Туркиядаги 358 генарал ва адмиралдан 149 нафари армиядан отилгани ҳақида кеча эрталаб хабар тарқатилган эди. Кеча тушдан кейин Президент Ражаб Эрдўғон раислигида йиғилган Олий Ҳарбий Шўросида 99 полковник (туркчаси – албай) генералликнинг биринчи поғанаси бўлган туғгенерал (бригада генерали) унвонига кўтарилибди. 47 генерал ва адмирал нафақага жўнатилган, 16 генерал ва адмиралга бир поғана юксак унвонлар берилган. Масалан, 4 туғге...

28 July 2016
  • 21:33Миллат сифатини йўқотган ўзбеклар ўзларини ҳимояланган деб ҳис қилишар экан

    АҚШнинг Gallup ширкати томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, Ўзбекистон фуқаролари поссовет мамлакатлари фуқаролари орасида ўзини энг хавфсиз деб ҳис қилишар экан. Ширкат бу борада дунёнинг 134 мамлакати аҳолиси орасида шундай сўров ўтказибди. Сўров жиноят даражаси ва маҳаллий ҳуқуқ-тартибот ходимларининг ишончлилиги борасида ўтказилган ва 2015 йил якуни бўйича Ўзбекистоннинг қонун ва тартиб индекси 90 баллни ташкил қилган. Ўзбекистон бу билан мазкур индекс бўйича Исландия билан 2 ва ...

  • 20:23Қизиқ: "Ўзбектуризм" ватандошларимизни Туркияга сафар қилишдан қайтармоқда

    Бугун матбуотдаги энг оммабоп хабарлардан бири “Ўзбектуризм” ширкатининг билдириши бўлди. Миллий компаниямиз Туркияга сафар қилишни режалаштираётган ҳамюртларимизга Туркиядаги ижтимоий-сиёсий вазиятни ҳисобга олиб, бу ерга бормай туришни маслаҳат берди. Шунингдек, сайёҳлик агентликларига сафар уюштиришда вазиятни ҳисобга олиш бўйича кўрсатма ҳам берилган. “2016 йил 27 июль ҳолатига кўра, Туркиянинг маълум бир ҳудудларида юқори даpaжадаги кескинлик сақланиб қолмоқда ва у ерларга саёҳат қилиш хав...

  • 19:49Боксчимиз Руслан Чагаев спортни бутунлай тарк этди

    Мамлакатимиз тарихидаги энг номдор боксчимиз, WBA йўналишининг супер оғир вазни бўйича собиқ жаҳон чемпиони, 37 яшар Руслан Чагаев профессионал фаолиятини якунлади. Бу ҳақда унинг менежери Тимур Дугазаевга асосланиб Sportbox.Ru хабар берган. «Руслан бизга карьерасини якунлаши ҳақида маълум қилди. Бунга сабаб унинг кўзларидаги муаммодир. Соғлиқ ҳамиша биринчи ўринда бўлиши керак», — деган Дугазаев. Руслан Чагаев 15 йил аввал чап кўзидаги муаммолар сабаб операция қилинганди. Шундан сўнг ҳам у ...

  • 19:03Ўзбекистон Хавфсизлик Кенгаши Ислом Карим раислигида Афғонистон билан чегарадаги вазиятни муҳокама қилди

    Кеча Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши мамлакатимизнинг жанубий чегаралардаги вазиятни муҳокама қилди. Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлигига кўра, Хавфсизлик Кенгаши мажлисини унинг раиси Ислом Карим бошқарган. Мажлисда мамлакатнинг жанубий сарҳадларида хавфсизликни таъминлаш, таҳдид ва хавф-хатарларни бартараф этиш, терроризм ва экстремизмга қарши курашишда минтақадаги қўшни давлатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилган. Хавфсизлик Кенгашининг аъзола...

  • 15:38Туркия армиясидан чиқариб ташланган ҳарбийларнинг рўйхати эълон қилинди, ҳукумат истеъфога кетиши керакмасми? Керак. Акс ҳолда нима бўлади? Даҳшат бўлади!

    Туркияда эълон қилинган фавқулодда ҳолат доирасида қонун сифатини ташийдиган қарорнома чиқарилди ва кеча эълон қилинди. Бундай қарорномалар ким тарафидан қабул қилиниши Фавқулодда ҳолат ҳақидаги қонунларда кўрсатилган бўлса керак, аммо, ўз-ўзидан маълумки оддий туркларнинг мутлақо кўпчилиги буни билмайди. Шундай экан, кечаги муҳим қарорнома ким тарафидан қабул қилингани айтилиши керак эди, бироқ айтилмаган. Оммавий Ахборот воситаларида ўша қарорномага асосланиб билдирилишича, Фатхуллачи Терро...

27 July 2016
  • 22:10Шаҳрисабзга эскиси каби порахўр янги ҳоким тайинланди

    Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди. Туманга сўнгги тўрт йилда раҳбарлик қилиб келган Фахриддин Норов лавозимидан четлатилиб, унинг ўрнига Исмат Нусуров туман ҳкоими этиб тайинланди. Сессияда иштирок этган Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиевга кўра, Норов хизмат фаолияти даврида муттасил адолатсизликларга йўл қўйган ва унинг иши ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўлида. Исмат Нусуров эса шу пайтга қадар Ўз...

  • 20:55Ташқи ишлар вазиримиз Арабистонга борди

    Бугун қатор оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилнинг Саудия Арабистонига сафар қилгани ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр билан музокаралар олиб боргани ҳақида ёзди. Маълумотларга кўра, музокаралар даврида вазирлар Ўзбекистон-Саудия Арабистони муносабатларини муҳокама қилишган. Шунингдек, Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг (ИҲТ ТИВК) Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган сессияси ҳақ...

  • 20:23“Ҳунарманд” уюшмаси раҳбарлари жавобгарликка тортилади

    Ўзбекистон Республикаси халқ усталари, ҳунармандлари ва мусаввирлари “Ҳунарманд” уюшмасида Адлия вазирлиги ходимлари томонидан ўтказилган текширувлардан сўнг уюшма раҳбарларига нисбатан мамлакат жиноий қонунчилигининг талон-тарожликка оид моддалари билан иш қўзғатилди. Ҳозирги кунда уюшма мансабдор шахслари Тошкент шаҳар прокуратурасида сўроқ беришмоқда. Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шуни афсус билан таъкидлаш керакки, кўплаб нодавлат ташкилотлар...