Кундалик хабарлар - 14 August 2016

  • 23:31Яна хушхабар: Боксчимиз Ҳасанбой Дўстматов Олимпиада чемпиони бўлди, бу соҳада ишимиз зўр бўлиши аниқ

    Ҳозиргина боксчимиз Ҳасанбой Дўстматов 46-49 кг вазн тоифасида колумбиялик Юберхен Мартинес устидан ғалаба қозониб, Ўзбекистонга Рио-2016 Олимпиадасида биринчи олтин медаль олиб берди. Шундай қилиб, Ўзбекистон бир олтин ва 3 бронза медалига эга бўлди ва умумий давлатлар рўйхатда Вьетнам, Чехия ва Эфиопиядан кейин 35 ўринни эгаллади. Энди Қозоғистондан бор-йўғи 2 баравар орқадамиз. Кураш ва муштлашиш каби спорт турларида ўзлигини кўрсатган ўзбеклар миллий ғурурлари борлигини ҳам кўрсатишга бошл...

  • 09:08Во Франции суд поддержал запрет на хиджабы для купания

    Суд в Ницце оставил в силе запрет на буркини – разновидность хиджаба для купания, который ранее ввел мэр Канн. Об этом сообщает «Би-Би-Си». Суд постановил, что решение было законным, однако представители религиозных групп не согласны и готовы обжаловать постановление. Как подчеркивает суд, запрет является законным, так как он не позволяет людям пренебрегать общими правилами из-за своей религии. Власти в Каннах и близлежащих провинциях с недавнего момента ввели запрет на купальники, скрываю...

  • 08:25Ангела Маркелга маслаҳат: Мусулмон қочқинларни мамлакат иқтисодига эмас, Европа менталитетига интеграция қилиш керак

    Немисларнинг Bild гезетасига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, Германия канцлери Ангела Маркел ўз мамлакатидаги энг катта ширкатларнинг раҳбарларини сентябрь ойида бир йиғилишга чақирмоқда. Унинг мақсади - катта ширкатларни ишга кўпроқ қочқинларни олишга ва шу йўл билан уларни мамлакат иқтисодига интеграция қилишга чақиришдир. Ҳукуматнинг бу ташаббуси “Ҳаммамиз биргамиз” деган ном олибди, бу лойиҳада Siemens, Evonik, Opel, VW ва RWE каби ширкатлар иштирок этмоқчи. Аммо, мамлакат а...

  • 07:14Туркияда масхарабозлик давом этмоқда, футбол командалари ҳам фатхулла-гуленчилар билан тўла экан, аммо ғалаба отатуркчиларда бўлади

    Туркияда ҳокимиятда турган исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси раиси, Бош вазир Бинали Йилдирим кеча журналистлар билан учрашар экан, 15-16 июлдаги исёндан кейин Фатхуллачи Террор Ташкилотига қарши бошланган операциялар доирасида 81 минг 494 киши ишидан ҳайдалганини айтибди. Мамлакатнинг оммавий ахборот воситалари тезлик билан буни хабар қилиб тарқатдилар. Табиий, гап давлат структураларидаги ишидан ҳайдалган кишилар ҳақида кетмоқда. Ишдан ҳайдалганлар ичида 150 га яқин генерал-адмира...

  • 01:50Ўзбекистонда Совет замонининг шанбаликлари руҳидаги умумхалқ ҳашарининг навбатдагиси ўтади, бу анъана қачон йўқ қилинади?

    Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан шу йилнинг 20-21 август кунлари мамлакатда умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтади. Бу ҳақдаги маҳаллий матбуот хабарларида ҳар йили Мустақиллик Байрами арафасида умумхалқ ҳашари ўтказиш анъана тусини олгани таъкидланади. Тадбир вақтида кўчалар, кўп қаватли уйлар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, муқаддас қадамжолар, болалар майдончалари, йўллар, йўлкалар ва ариқларни тозалаш ва ободонлаштириш режалаштирилмоқда. Барча маҳаллалар ва тураржой массивларида гу...

13 August 2016
  • 22:26Хушхабар: Рио-2016 да ўзбек боксчиси финалга чиқди

    Кеча Рио-2016 Олимпиадасида бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Ҳасанбой Дўстматов 46-49 кг вазн тоифасида ярим финал жангида америкалик Фернандес Нико Анхелга устидан ғалаба қозонди. Энди Дўстматов олимпиада олтин медали учун колумбиялик Юрберхен Мартинез билан муштлашади. Финал жанги 14 август куни соат 22:15да бошланади. Ярим финалда рақибига имкониятни бой берган яна бир боксчимиз Рустам Тўлаганов бронза медали билан тақдирланди. Расмда - Ҳасанбой Дўстматов.

  • 17:11“Толибон” қўлига тушган 5 покистонлик ва бир россиялик озод қилинибди, пулнинг кучи билан бўлса керак

    4 август куни Покистоннинг Ми-17 вертолёти Афғонистон орқали таъмирлаш ишлари бажариш учун Россияга учиб кетаётганда Афғонистоннинг толиблар қўлида бўлган Лаҳор вилоятида фавқулодда қўнишга мажбур бўлгани ва вертолётнинг покистонликлар ва бир нафар Россия фуқаросидан иборат 7 кишилик экипажи толиблар қўлига тушганини “Ҳаракат” ҳам хабар қилган эди. Бугун Покистон ТИВининг расмий вакили Муҳаммад Нафис Закария вертолет экипажи озод қилингани ва 6 кишилик экипаж Исломободга олиб келинганини бил...

  • 12:50ИШИДнинг Афғонистон ва Покистон қанотининг раҳбари ўлдирилди, ўрнига бошқаси чиқади

    Reuters Агентлиги ўзининг Пентагондаги манбаларига асосланиб хабар беришича, ИШИДнинг Афғонистон ва Покистон бўйича раҳбари, тўғрироғи, шу икки мамлакатда иш олиб бораётган отрядининг командири Ҳафиз Саид Хон йўқ қилинган. У АҚШ дрони тарафидан Афғонистоннинг Покистон билан чегарадош Нангархар вилоятидаги ИШИД тарафига ўтган собиқ Толибон гуруҳига қарши 26 июлда уюштирилган бомбали ҳужум натижасида ўлдирилибди. Ҳафиз Саид Хон ўлдирилгани ҳақида ўтган йили ҳам хабар тарқатилган эди, аммо кейин у...

  • 10:12“Ҳаракат” шарманда бўлмоқда: Рио-де-Жанейрода Ўзбекистон Қозоғистондан бор-йўғи 4 баравар орқада

    Рио-де-Жанейрода 5 август куни бошланган XXXI Олимпиада ўйинларининг сал кам ярми ўтиб бўлди. Унинг натижалари ичидаги пичоққа илинадиганлари қуйидагича. Спортчилар шу кунгача ҳаммаси бўлиб 270 атрофида олтин, кумуш ва бронза медаллари олдилар. Олтин, кумуш, бронза ва умумий медаллар сони бўйича жаҳон давлатлари рўйхатида баъзи давлатларнинг аҳволи қуйидагича: 1. АҚШ                20  13  17   50 ...

12 August 2016
  • 22:25Cенсация: Дональд Трамп Ўзбекистонни тилга олди ва террорчи-давлатлар қаторига киритди

    АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп Мэн штатида ўтказилган митинг давомида Америка Қўшма Штатларида ўзбекистонликларни кўришни истамаслигини айтди. Кейин эса йиғилганлардан масхарабозларча “Ўзбекистон ўзи қаерда жойлашган?” дея сўраган. The Washington Post нашрига кўра, Трамп "Биз террорчи-давлатлар фуқароларига АҚШга кириб келишга рухсат бердик, бундай қилмаслик керак эди, чунки сиз уларни текшириб кўра олмайсиз. Уларнинг ишончлилик даражасини аниқлашнинг имкони йўқ. Улар кимлиги ҳ...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону