Кундалик хабарлар - 26 October 2016

  • 15:24Тожикча масхарабозлик: Имомали Раҳмонга “Мустақил Тожикистон асосчиси” мақоми берилди

    Бугун Тожикистон Олий Мажлисининг қуйи палатаси жорийдаги президент Имомали Раҳмонга “Мустақил Тожикистон асосчиси” мақоми бериш қарорини тасдиқлади. Табиий, бу қарор ўта тезлик билан парламентнинг юқори палатасида ҳам тасдиқланади. Бу мамлакатда ўтган йили декабрь ойида “Миллат лидери – тинчлик ва миллий бирлик асосчиси” номли қонун билан Имомали Раҳмонга Миллат лидери унвони берилган эди. Шу қонунга бугун тузатиш киритилиб, Миллат лидерига “Мустақил Тожикис...

  • 08:25Нурсултон Назарбой Саудияга келди, қирол билан учрашди, қирол уни Каъбага олиб кирадими?

    Расмий ташриф билан Саудия Арабистонига келган Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой кеча Эр-Риёдда Саудия қироли Салмон бин Абдулазиз ул Сауди билан учрашгани, сўнгра икки давлат ўртасида бир даста бир тийинга қиммат шартномалар имзолангани ҳақида қозоқларнинг Казинформ агентлиги хабар берди. Нурсултон Назарбой Саудиянинг кучли бизнесменлари билан ҳам учрашибди. Табиий, мақсад уларни Қозоғистонга инвестиция қилишга чақириш бўлган. Аммо, хабарларда Саудия қироли ўз меҳмони Нурсултон Назар...

  • 07:45Таниқли режиссёр Мэлс Абзалов вафот этди, Швецияда дафн этилади, Ўзбекнинг бошқа қаҳрамонлари ҳам чет элларда тупроққа берилган

    Швециянинг Стогольм шаҳрида таниқли режиссёр, Ўзбекистон халқ артисти Мэлс Абзалов юрак хуружи туфайли оламдан ўтди. Машҳур “Ўтган кунлар”, “Майсаранинг иши”, “Суюнчи” сингари дурдона киноасарлар муаллифи шу йилнинг 18 ноябрь куни 78 ёшга тўлган бўларди. Сталин замонининг қора кунларида туғилган болага Мэлс (Маркс-Энгельс-Ленинг-Сталин) исми берилишини ўша кунларнинг реалликларни нуқтаи назаридан тушуниш керак. Аммо, бу буюк инсон Маркс-Энгельс-Ленинг-Сталинг...

  • 07:15Ўзбекистоннинг айрим жойларида ҳаво ҳарорати -8 даражагача тушди

    Охирги икки кунда Ўзбекистоннинг айрим тоғли ҳудудларида, хусусан, Чимён ён-бағирларида ва Қамчиқ довонида қор ёғди ва ҳаво ҳарорати -8 даражагача пасайди. Шунингдек, Нукусда -8 даража, Урганчда -5 даража, Навоийда -2 даража, Бухорода -1 даража совуқ, Қарши, Термизда 0 даража қайд қилинди. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Гулистонда эса +2 даража, Наманганда +5 даража, Андижон, Фарғонада +6 даража илиқ бўлди.

25 October 2016
  • 23:26Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари бошчилигидаги делегация қирғизлардан кечирим сўраш мақсадида Ўшга йўл олди

    25 октябрда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Адҳам Икром бошчилигидаги делегация Қирғизистон билан икки томонлама келишувларни амалга ошириш мақсадида, жавоб тариқасидаги ташриф билан Ўш шаҳрига кетди. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Президент Девони, Ҳукумат, Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари, давлат ва ижтимоий тузилмаларнинг вилоятдаги бўлимлари, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари, ишбилармон доира...

  • 21:22Яхши хабар: “Эзгулик” фаоли Бобомурод Раззоқ озодликка чиқарилди

    Бугун, яъни 25 октябрь куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Бухоро вилояти бўлими раиси, 63 ёшли Бобомурод Раззоқ Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/3-сонли муассасадан озодликка чиқарилди. Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани суди ҳукмига кўра, Бобомурод Раззоқ Ўзбекистон Республикаси Жиноят Ижроия Кодексининг муддатидан аввал шартли равишда озодликка чиқариш моддаси билан озод қилинди. Бобомурод Раззоқовнинг колония...

  • 14:43Число жертв нападения на полицейскую академию в Пакистане выросло до 59

    Число погибших в результате нападения боевиков на полицейскую академию в пакистанском городе Кветта выросло до 59 человек. Об этом сообщает GEO TV. Медики сообщают, что 57 тел доставлены в местные больницы, 116 человек ранены. По данным источников, трое нападавших на тренировочный центр академии боевиков были ликвидированы, порядка 250 кадетов освобождены. По словам очевидцев, во время нападения из центра доносились звуки взрыва. Всего, по различным данным, атаку осуществили пять или шесть бо...

  • 02:15Шавкат Мирзиё қишлоқ уйлари қуришга қарийб 700 миллион доллар йўналтириш ҳақида ваъда бермоқда, амалда нима бўлади?

    2017 йилда қишлоқ жойларида уйлар қурилиши учун 690 миллион АҚШ доллари ажратилади, деди муваққат президент Шавкат Мирзиё. Мазкур дастур доирасида 2017 йилда умумий майдони миллион квадрат метр бўлган 15 мингта янги уй ва квартиралар қурилиши режалаштирилган. Мазкур лойиҳада қатнашишни истаган тижорат банклар миллий валютада 15 йиллик кредит очади. Кредитларга дастлабки 5 йил давомида йилига 3% имтиёзли ставка қўйилади. Шавкат Мирзиё 2018-2021 йилларда қурилиши мўлжалланган ушбу уйлар учун ха...

  • 01:12Ўзбекни дунёга танитган Гулчеҳра Бобоқулова айбига иқрор бўлибди

    Ўрис матбуотининг ёзишича, Россияда ўзбекистонлик энага Гулчеҳра Бобоқулованинг таржимони у тўрт ёшли қизалоқни ўлдирганини тан олганини айтган. "У айбига иқрор бўлди, айблов ҳукмидан норози эмас. У бошқа ҳеч нарса демади", - дея унинг сўзларини таржима қила туриб таржимон. Бугун суд жиноят ишини кўриб чиқишга бошлади. Прокурор томонидан эшиттирилган жиноят иши материалига кўра, Бобоқулова церебрал фалаж касаллигига чалинган қизнинг энагаси бўлган. Феврал тонгида Москвадаги Народное ополчение...

  • 00:55Тошкентда Теmpo пул ўтказмалари фаолият юрита бошлади

    Пойтахтимизнинг айрим банкларида Теmpo Money Transfer пул ўтказмалари тизими ўз фаолиятини бошлади. Тизим президенти Джеффри Фаньюга кўра, бугунги кунда тизим Арманистон, Беларус, Қирғизистон, Тожикистон, Украина ва Ўзбекистонда 270 дан ортиқ банкларда ишламоқда. Банкларнинг кўплаб филиаллари борлигини ҳисобга олсак, тизим бўйича пул олиш ва юбориш мумкин бўлганларининг сони 26 мингдан ошади. “Темпо” президентининг айтишича, пул жўнатмалари бўйича Россия МДҲ бозорида энг улкан бозор бўлиб, у...