Кундалик хабарлар - 22 November 2016
08:12Бечора Ғарб: АҚШ Давлат Департаменти Европага борадиганларни режалаштирилаётган терактлар билан огоҳлантирди. “Ҳаракат”: Бундай терактларга кўникиш керакми?
Ҳа, айнан шундай, кеча Давлат Департаменти келаётган байрамлар даврида Европага борадиган ватандошларини, турли терактлар режалаштирилгани ҳақида аниқ маълумотлар борлиги туфайли, “Европага Саёҳат Ҳушёрлиги” (Europe Travel Alert) номли чақириғи билан огоҳлантирди. Бу ҳушёрлик чақириғида айтилишича, ИШИД (ёки арабчасига ДАЕШ), Ал-Қоида ва шуларга ўхшаш террористик ва экстремистик ташкилотлар келаётган байрамлар мавсуми арафасида ҳамда байрамлар пайтида Европада террористик актлар режалаштириша...
19:26Президентликка номзодларнинг сайловчилар билан масхарабозча учрашувлари давом этмоқда
Ҳамма мамлакатларда сайловчилар билан учрашувлар иш кунлари кечга яқин ўтказилади, шанба ва бозор кунлари кундуз кунлари ҳам бўлаверади. Бизда учрашувларга саноқли сайловловчилар танланиб олиб келинади, табиий уларга ишдан жавоб ҳам берилади, демак, учрашувлар эрталаб ҳам бўлавериши мумкин. Биздаги 4 та масхарабоз президентликка номзод сайловчилар билан учрашгани ҳақидаги охирги хабарлар пешиндан дарҳол кейин тарқатилди. Демак, учрашувлар эрталабданоқ ўтказиб бўлинган. Либерал-демократик парти...
20:15Қамчиқ довонида бўрон туфайли ҳаракатланиш оғирлашишидан огоҳлантирилди
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қамчиқ довонида об-ҳаво шароити оғирлашишидан огоҳлантирди. Вазирлик 19-21 ноябрь кунлари ҳудудда ноқулай об-ҳаво шароити ҳукм суриши кутилаётгани ҳақида фуқароларга SMS-билдиришномалар юбормоқда. “19-21 ноябрь кунлари А-373 автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти-вақти билан қорнинг кучайиши кутилмоқда. Кўриш даражаси 50-100 метргача ёмонлашади. Шамолнинг тезлиги сониясига 20-25 метрни ташкил этади”,...
19:38Туркиядан яна бир сенсация: Ражаб Эрдўғон Европа Иттифоқи ўрнига Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига киришни ҳам ўйлаётган экан
Бу мамлакатдаги машҳур газеталардан бири "Sabah" бугунги сонидаги қисқа хабарида билдиришича, Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон Ўзбекистондан ўз юртига қайтишда (демак, 18 ноябрь куни кечқурун учоқда журналистлар билан суҳбатлашиб келаётган пайтда – “Ҳаракат”) Европа Иттифоқини танқид қилиб, баъзи фикрларини билдирибди. У Европа Иттифоқи узоқ йиллардан бери Туркияни аъзо қилиш масаласини ҳал этмай келмаётгани, яқинда ЕИнинг ташқи ишлар вазири йиғилгани, Австриядан бошқа ҳамма ма...
07:38Доналд Трамп Марказий Истиҳборот Агентлигига бошлиқ қилмоқчи бўлган одам ҳам “Ҳаракат” каби ўйлар экан
Туркияда Эрдўғон ҳокимиятига ашаддий мухолиф бўлган Жумҳурият” газетаси хабар қилишича, АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп Марказий Истиҳборот Агентлигига (МИА, инглизча - CIA, русча - ЦРУ) бошлиқ қилиш учун танлаган одами – АҚШ Конгрессининг қуйи палатаси бўлган Вакиллар Уйининг аъзоси, яни конгрессмен Майк Помпео (Mike Pompeo) Туркияда 15 июль кечаси бўлган давлат тўнтаришига уруниш ҳақида 16 июль куни ўз Твиттерида Эрон ташқи ишлари вазири Жавод Зарифнинг Туркиядаги мавжуд ҳокимия...
04:05Михаил Саакашвили Украинада мавжуд ҳокимиятга мухолифатда бўлган Янги Кучлар Ҳаракати номли ташкилот тузди
17 ноябрдаги хабарларимиздан бирида - сўнги 1,5 йилда Одесса губернатори вазифасини бажариб келган Гуржистоннинг собиқ Президенти Михаил Саакашвили истеъфога чиққани ва мавжуд Порошенко ҳокимиятига қарши мухолифатчилик қиладиган Янги Кучлар Платформаси номли ташкилот тузганини билдирган эдик. Маълум бўлишича, бундай ташкилот тузиш Саакашвилининг мақсади бўлган ва кеча, 19 ноябрда Одессада йиғилган унинг тарафдорлари украинчасига Рух Нових Сил, ўзбекчасига Янги Кучлар Ҳаракати номли ташкилот тузи...
21:24Осиё-Тинчокеани Иқтисодий Ҳамкорлиги ташкилотининг навбатдаги саммити - Перунинг пойтахти Лимада
Осиё-Тинчокеани Иқтисодий Ҳамкорлиги (инглизча - Asia-Pacific Economic Cooperation, APEC) ташкилотига 21 давлат аъзо бўлиб, уларнинг ичида АҚШ, Хитой, Япония ва Россия каби дунёнинг иқтисоди бўйича энг кучли давлатлари бор. Бу ташкилотга кирувчи давлатлар кўриб турганингиз дунё харитасида тўқ яшил рангга бўялган. Кўриниб турибдики, Ер юзининг катта қисмидаги давлатлар бу ташкилотга киради. Бу мамлакатларда Ер юзи аҳолисининг 40 фоизи яшайди, уларнинг умумий Ялпи Ички Маҳсулоти умумий жаҳон Ял...
- 10:30Обама и лидеры стран ЕС договорились сохранить санкции против России
Лидеры США и пяти крупнейших стран Евросоюза договорились о сохранении санкций в отношении России, введенных в связи с вооруженным конфликтом на Украине. Как сообщил Белый дом в пятницу, 18 ноября, после переговоров в Берлине с участием канцлера ФРГ Ангелы Меркель (Angela Merkel), президентов США Барака Обамы и Франции Франсуа Олланда, а также премьер-министров Италии, Испании и Великобритании, участники встречи едины во мнении, что штрафные меры должны оставаться в силе до тех пор, пока Россия ...
00:50Масхарабозлик: Шавкат Мирзиёев иқтисодиётда саноат улуши 40 фоизга етказилишини маълум қилди. “Ҳаракат”: Ҳозир бу улуш қанча?
Ўзбекистондаги тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари тарқатган хабарларда айтилишича, Ўзбекистон Либерал-Демократик Партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 18 ноябрь куни Қашқадарё вилояти сайловчилари билан учрашибди ва 2030 йилга қадар Ўзбекистонда Ялпи Ички Маҳсулот ҳажмини икки баробардан зиёд кўпайтириш ҳақидаги аввалги чўпчакларини такрорлаб, иқтисодиётимиз таркибида саноатнинг улушини 40 фоизга етказиш, иқтисодиётимизнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигин...
- 22:40АҚШдаги машҳур Bloomberg Интернет нашри ҳам “Ҳаракат”нинг ҳақлигини тан олди, аммо “Ҳаракат”нинг мақсади ўзбекларга хизмат қилишдир
Молиявий-иқтисодий маълумотлар тарқатиши билан танилган ва бу соҳада дунёнинг энг машҳур Интернет нашри бўлган Bloomberg кеча “Трампнинг ёруғ тарафлари” номли мақола эълон қилди. Мақола шундай бошланади: “Доналд Трампнинг ғалабасидан кейинги ноябрь ойининг иккинчи сюрпиризи – бу ғалаба бизнес ва инвесторлар тарафидан илиқ қабул қилиниши бўлди. 8-чи ноябрдан олдин ҳамма якдиллик билан ишонардики, Трамп ғалаба қозонса, фонд биржалари ботади (яъни акцияларнинг нархи кескин тушади – “Ҳаракат”). Амм...