Кундалик хабарлар - 31 December 2016
17:52Хабарга арзимайдиган воқеа: АҚШ 35 рус дипломатини ҳайдади, Путин адекват жавоб беришдан қочди. “Ҳаракат”: Буёғи нима бўлади?
29 декабрда АҚШ Президенти Барак Обама бу йил бўлиб ўтган президентлик сайлови билан боғлиқ сайтларга хакерлик ҳужумлари уюштиришда иштирок этганлиги иддао қилинаётган 35 нафар россиялик дипломатни персона-нон-грата, яъни “исталмаган шахс" деб эълон қилиб, уларни 72 соат ичида АҚШдан чиқариб юбориш ҳақидаги қарорини очиқлади. Кейин маълум бўлишича, уларнинг ҳаммаси ҳам дипломат эмас, уларнинг ичида элчихонада оддий иш қиладиганлар, масалан, бир ошпаз ҳам бор экан. Бу хабарни жаҳоннинг ҳам...
01:11Алишер Усмонов Ўзбекистонга қайтмоқчими? У нимага Россия-24 телеканалига интервью берди? Унинг мақсади нима?
Кеча кечқурун Россия-24 телеканалига интервью берган ўзбек аслли миллиардер Алишер Усмонов асосан замонавий иқтисоднинг трендлари (йўналишлари) ҳақида жуда муҳим фикрлар билдирди. Ҳеч қандай шубҳа йўқки, бу интервью унинг ташаббуси ва унинг сценарийси асосида тайёрланган, бундан ҳам муҳими, бир маҳаллар Россияниннг биринчи миллиардери, ҳозир ҳам, энг катта миллиардерларидан бири бўлган кишининг ҳозирги аҳволини тўғри тушунишга имкон яратади. Алишер Усмонов ҳозир Россияда эмас, кўпроқ чет эллл...
- 20:34АҚШда яна бир ўзбекистонлик террорга уринишда гумонланмоқда
Бугун АҚШда бўлиб ўтган суд маҳкамаси полиция билан тўқнашиб, автомобиллар ҳаракатини бир неча соатга тўхтатиб қўйган 25 яшар Хуршид Ҳайдаровни террор хуружида айблади, дейилади “Америка Овози” радиосининг ўзбекча хизмати тарқатган хабарда. Канзас яқинидаги штатлараро 25-шосседа 4 соат давомида полиция билан қуролли таҳдид этган Ҳайдаров ўзига қўйилган айбловни судда рад этибди. Филадельфияда яшайдиган бу йигитга рус тилини биладиган таржимон керак бўлмоқда эмиш. Ҳозирда полиция тарафидан тер...
19:13Шаҳар ва туманларда “Халқ қабулхонаси” ташкил қилинади, бу – масхарабозлик ўйинидан бошқа нарса эмас
Бугун матбуотда эълон қилинган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонига кўра, Ўзбекистон Президенти девони ишлар бошқармасининг Фуқаролар қабулхонаси негизида мамлакатнинг барча туман ва шаҳарларида Ўзбекистон Президентининг Халқ қабулхонаси очилади. Барча даражадаги Халқ қабулхоналари ходимлари Ўзбекистон Президенти девонининг ходимлари ҳисобланади. Шавкат...
13:05Афғонистоннинг Толибон қўли остидаги қишлоқда эрисиз кўчага чиққан аёлнинг боши олинди. Абдураҳим Пўлат нима дейди?
Англияда чиқадиган Daily Mail газетасининг Online нашрига асосланиб тарқатилаётган хабарларда айтилишича, Афғонистоннинг Сарипул вилояти Латти қишлоғида эри ҳозир Эронда бўлгани сабабли якка ўзи бозор қилиш учун кўчага чиққан 30 ёшли аёлга қуролли бир неча киши ҳужум қилиб, аёлнинг бошини танасидан жуда қилибди. Ўша тарафларда Толибон ҳукумрон бўлиб, шариат қонунлари жорий қилинган ва аёл эрисиз ёки эркак қариндошисиз кўчага чиқиши тақиқланган экан. Бундан ташқари, аёлларга ишлаш ва ўқиш ҳам тақ...
11:34Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: Исроил Филистон давлати яратилишига йўл бермоқчи эмаслиги ҳақидаги фикримизни АҚШ Давлат Котиби ҳам тасдиқлади
Шу йил 26 сентябрда ҳали президент бўлиб сайланмаган Доналд Трампнинг Исроил Бош вазири Бинямин Натаняху билан учрашуви, 23 декабрда эса, БМТнинг Хавфсизик Кенаши ҳали қурилмаган Филистин давлатиники деб ҳисобланадиган, аммо 1968 йили Исроил тарафидан босиб олинган ҳудудларда Исроил тарафидан ўз фуқаролари учун яшаш манзиллари қуришни тақиқловчи қарори ҳақида хабар берар экан, Исроил Филистин давлати яратилишига йўл бермоқчи эмасга ўхшайди, деб таҳлил берган эдик. Кеча, яъни 28 декабрда АҚШни...
10:18Ўзбекистонда Туркиянинг янги элчиси иш бошлади
Кеча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Туркия Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Аҳмет Башар Шенни қабул қилибди. "Вазир Элчининг ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилди. Мулоқот давомида ҳозирги пайтда Ўзбекистон ва Туркия ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда анъанавий дўстлик ва шерикчиликка асосланган ҳамкорликни ривожлантиришга имкон берадиган конструктив ва очиқ муносабат ўрнатилганлиги қайд этилди", - деб...
22:19Биргина Самарқандда ёнғин хавфсизлиги сабаб 243 та муассаса ёпилди
Маҳаллий матбуотда пайдо бўлган хабарларга кўра, Самарқанд шаҳар ИИБ ЁХБ ходимлари томонидан ёнғин чиқиш хавфи бўлган 243 та корхона, ташкилот ва муассасаларнинг иш фаолияти тўхтатилган.10 мингдан ортиқ носоз газ ва электр иситиш асбобларидан фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. "Зарафшон" газетасига кўра, шу йилнинг 26 ноябрь куни Каттақўрғон шаҳрининг Истиқлол кўчасида йирик ёнғин содир бўлган экан. Аниқланишича, иситиш печидан сизиб чиққан газ ёнғинга сабаб бўлган. Ўша воқеадан кейин оёққа тур...
- 21:14Швециядан депорт қилинаётган ўзбек йигити ўзини пичоқлабди, бу воқеанинг орқасида нималар борлигини ўрганиш лозим
Депортация қилиниши кутилаётган 34 яшар ҳамюртимиз Жавлон Муҳсинов 3 кун аввал қўллари ва қорнини тиғ билан жароҳатлади. Швецияда яшаётган ўзбек журналисти, “53-54” лақабли миллат хоини Салой Мадаминнинг ҳамтовоғи Қудрат Бобожоннинг айтишича, ўша куннинг ўзида Жавлон полиция назоратида Стокголмдаги шифохоналардан бирига ёткизилган. 2004 йилдан буён шу мамлакатда яшаб, истиқомат ҳуқуқини олган ҳамюртимизнинг қидирувда экани маълум бўлибди ва у қандайдир жиноятда айбланаётган экан. Асли жиззах...
20:22Ўзбекча аҳмоқлик: Ўзбекистонда болаларни пахта теришга мажбурлаган 8 нафар раҳбар жазоланибди. “Ҳаракат”: Шавкат Мирзиё ислоҳотлар ўтказмаса, аҳмоқликдан бошқа йўл йўқ
Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги матбуот хизмати томонидан тарқатилган хабарда айтилишича, ўтган пахта териш кампаниясида ёши 18 га етмаган болаларни пахта йиғим-теримига мажбурлаган саккиз нафар раҳбар жазоланган. Ёши 18 га тўлмаган болаларни пахта теришга мажбурлаган 3 та ўрта мактаб, 2 та касб-ҳунар коллежи директори, 2 нафар фермер ва бир поликлиника бош врачи 4,7 миллион сўмлик жаримага тортилган. Бундай масхарабозликка ўз ҳиссасини қўшаётган БМТнинг Халқаро Меҳнат Ташкилоти (ХМТ) инспекторл...