Кундалик хабарлар - 03 February 2017

  • 22:45Ўзбекистонда мулк солиғи ошди

    Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-2699-сонли қарорининг 19-иловасига асосан, жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси мол-мулкнинг инвентаризация қийматига нисбатан 1,7 фоиз (2016 йилда 1,5 фоиз бўлган) миқдорида белгиланди. 2017 йилда жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича алоҳида ставкалар шаҳарларда жойлашга...

  • 21:48Европа ва АҚШнинг аҳмоқларига дарс: Парижда навбатдаги исломий теракт

    Бугун Париждаги машҳур Лувр санъат музейи олдида мачете пичоғи билан қуролланган 29 ёшли, асли мисрли мусулмон йигит “Оллоҳи Акбар” дея қичқириб хавфсизлик хизматининг ҳарбийсига ташланди ва уни ярадор қилди. Бошқа ҳарбийлар 5 ўқ отиб, террористни ярадор қилдилар. Ҳозир у оғир аҳволда касалхонада. Исми ҳали айтилмаётган бу йигит Францияга 26 январда Бирлашган Араб Амирликларидан келган ва 5 февралда Париждан кетишни режалаштириаётган экан. Франция Бош вазири Бернар Казнев бу воқани ...

  • 20:52Шавкат Мирзиё Бош вазирнинг қудасини ишдан олди, ўрнига Хуршид Мирзоҳидовни тайинлади

    Кеча Ўзбекистон Телерадиокомпанияси раиси Алишер Хўжаев лавозимидан четлатилди. У мамлакат Бош вазири Абдулла Ариповнинг қудаси эди. Хўжаевнинг кейинги тақдири номаълум, аммо унинг ўрнига Ахборот Технологиялари ва Коммуникацияларини Ривожлантириш Вазири бўлиб ишлаб келган Хуршид Мирзоҳидов (расмда) тайинланди. Алишер Хўжаев Миллий Хавфсизлик Кенгаши сафларидан чиққан одам эди, Мирзоҳидов ҳам техника, техлология соҳаларидан бери келмаган кадрдир. Ахборот Технологиялари ва Коммуникацияларини Рив...

  • 20:16Таъқиқланган ташкилотларга аъзолик айби билан қамалганлар авф этилмайди

    Ўзбекистон Республикаси Олий Суди судьяси Муҳамадали Назаровнинг матбуотда маҳкумлар яқинлари саволларига берган жавобига кўра, 2016 йил 12 октябрида Олий Мажлис Сенати эълон қилган амнистия акти тақиқланган ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, улар таркибида тинчлик ва хавфсизликка қарши ёки жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар содир этган маҳкумларга қўлланилмаган. Қайд этилишича, бу тоифа маҳкумларга амнистия акти илгари судланмаган, тузалиш йўлига қатъий ўтган, содир этган жиноятидан пушай...

  • 19:44Ўзбекча масхарабозлик: Ўзи ҳибсда бўлган шахснинг виртуал қабулхонаси очилди

    Ўзбекистон Матбуот ва Ахборот Агентлиги Бош директори Омонулла Юнусовнинг виртуал қабулхонаси очилди. Бу ҳақда агентликнинг расмий веб сайтида эълон қилинган. Аммо Омонулла Юнусовнинг ўзи 2016 йилнинг 16 августидан бери қамоқда ўтирибди. Тергов маълумотларига кўра, бу амалдор “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа уйи тарафидан давлат бюджети асосида чоп қилинган китоб ва нашрлар учун олинган маблағларнри ўзлаштириш билан давлатга миллиардлаб зарар етказган. Ўзбекистон Матбуот ва Ахборот Агентлиги ходим...

  • 15:25Пенсионерларнинг пенсиялари нақд пулда берилади: “Яшасин, Шавкат Мирзиё!”

    Собиқ шўролар амалда бўлган совуқ уруш пайтида хорижий радиолар мамлакатдаги аҳволни аниқ акс эттириш мақсадида хабарларни тўғридан-тўғри, изоҳларсиз беришарди. Яъни, ахборотнинг ўзиёқ мамлакатдаги аҳволни рўй-рост ифода этарли. Масалан, ўз вақтида “Улуғ Октябрь революциясининг 70 йиллиги муносабати билан ветеранларга арзон нархда 2 килодан гўшт тарқатилди” деган хабарнинг тарқатилиши ўша пайтдаги ғариб аҳволимизни кўрсатиб турарди. Бугунги ўзбек матбуотида айнан шу каби хабар чоп қи...

02 February 2017
  • 01:14АҚШ Сенати Рекс Тиллерсонни Давлат Котиби лавозимига тайинланишини тасдиқлади

    Янги Президент Доналд Трамп машҳар Exxon Mobil нефть ширкатининг собиқ раҳбари Рекс Тиллерсонни ўз ҳукуматида Давлат Котиби лавозимига танлаганини ўтган йилнинг декабрь ойидаёқ эълон қилган эди. Бугун АҚШнинг Сенати унинг номзодини тасдиқлади. 100 кишилик Сенатнинг 53 аъзоси Рекс Тиллерсонни қўллаб-қувватлабди, 42 аъзоси қарши овоз берибди. Унга овоз берганларнинг мутлақо кўпчилиги республикачилар, қарши бўлганларнинг мутлақо кўпчилиги демократлар экан. Шундай қилиб, Рекс Тиллерсон расман Давлат...

01 February 2017
  • 22:27Яхши хабар: Тожикистон 10 февралда Тошкентга синов авиапарвозини амалга оширади

    Тожикистонннинг хусусий “Сомон Эйр” ширкати Душанбедан Ўзбекистон пойтахти Тошкентга илк парвозни 10 феврал куни амалга оширади. Ширкат матбуот хизмати хабарида: “Бортида Тожикистон авиация тузилмалари делегацияси бўлган биринчи рейс парвози Ўзбекистон пойтахтига 10 февраль куни амалга оширилиши мумкин”, дейилади. Ширкатга кўра, Душанбе-Тошкент йўналиши бўйича доимий авиапарвозлар 20 февралдан бошлаб амалга оширилади. Билет нархи бир тарафга 140 доллар бўлади, бунинг 46 ...

  • 21:54Ўзбекистон Баҳромжон Аълоевни Қувайтга янги элчи этиб тайинлади

    Баҳромжон Аълоев Ўзбекистон Республикаси президенти Фармони билан мамлакатимизнинг Қувайтдаги элчиси этиб тайинланди. Бу одам 2008-2012 йилларда мамлакатимизнинг Франциядаги дипломатик корпусини бошқарган. Кейинчалик Қувайтдаги элчихонамизги маслаҳатчи қилиб жўнатилганди. Яъни, улоқтирилганди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарида Аълоевнинг тажрибали дипломат экани айтилади, аммо у дипломат сифатида пичоққа илинадиган бирон нарса қилгани, нима учун Франциядаги элчиликдан кейин паст лавози...

  • 21:18Трампнинг мусулмонларни АҚШга келишини қийнлаштирувчи фармонининг Ўзбекистонга дахли йўқ эмиш, бунга ёш бола ҳам ишонмайди

    Бугун Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси президент Доналд Трампнинг 7 мамлакат фуқароларининг Қўшма Штатларга киришини вақтинча тўхтатувчи фармони Ўзбекистон фуқароларига тегишли эмаслиги ҳақида баёнот берди. Башарти, Ўзбекистон фуқароси айни пайтда Эрон, Ироқ, Сурия, Судан, Ливия, Яман ва Сомали фуқаролигига ҳам эга бўлса, унда бошқа гап. Юқорида тилга олинган давлатлар билан қўш фуқаролиги бўлмаган ўзбекистонликларга эса президент Трампнинг АҚШга киришни тақиқловчи фармони таалуқли эмас. Ўз...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону