Кундалик хабарлар - 09 December 2017

08 December 2017
  • 21:47Москвада ёнғин: 3 нафар ҳамюртимиз қурбон бўлди

    Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси матбуот котиби Алишер Усмоннинг маълум қилишича, элчихона Москва вилоятининг Раменское шаҳридаги савдо марказида ёнғин оқибатида уч нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлганлиги ҳақидаги маълумотни ўрганмоқда. Москва вилоятидаги ёнғинда уч ўзбекистонлик ишчи ҳалок бўлгани ҳақда “Озодлик” радиоси ўз манбаларига асосланиб, хабар берган эди. Аниқланишича, ёнғин чиққан жойда ўзбекистонлик исми ошкор этилмаётган бир эркак ва аёл нобуд бўлган, яна бир аёл “Тез ёрдам” м...

  • 19:39Бечора Шавкат Мирзиё ва унинг бечора маҳкумлари: Президент 10 минг маҳкумни авф қилмоқчи экан, маҳкумларнинг кўпчилиги буни истамапти

    Кеча оқшом Тошкентдаги анжуманлар саройида нутқ ирод қилган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё: "Бугунги тарихий сана арафасида мен Президент сифатида ўзимнинг конституциявий ваколатимдан фойдаланиб, судлар томонидан ҳукм қилинган 2 минг 700 нафар шахсни авф этиш тўғрисидаги Фармонни имзоладим. Бундай Фармон Ўзбекистон тарихида биринчи марта қабул қилинди. Бироқ, таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, олдиндан чуқур ўрганмасдан туриб жавобгарликдан озод қилишни белгилаш қилмишига пушаймон бўлмаган, етк...

07 December 2017
  • 22:08Қашшоқ Ўзбекистонимизда қарийб 2 миллион одам тўйиб овқатланмас экан

    Қатор маҳаллий нашрларнинг ёзишича, Ўзбекистонда 2014-2016 йиллар давомида 1,9 миллион киши (умумий аҳолининг 6,3 фоизи) тўйиб овқатланмаган. Нашрлар бу борада БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти томонидан чоп этилган “2017 йилда Европа ва Марказий Осиё ҳудудларида овқатланиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги таҳлили” баёнотига асосланмоқдалар. Ҳисоботда қайд этилишича, Марказий Осиё минтақасида умумий аҳолининг 5,6 миллион нафари тўйиб овқатланиш имкониятига эга эмас. Энг паст кўрсаткич...

  • 20:50Ўзбекистонликларнинг хорижга валюта олиб чиқиш тизими соддалаштирилди

    Президент матбуот хизматига кўра, янги йилнинг илк кунидан бошлаб 5000 АҚШ долларигача бўлган миқдордаги нақд пулни ҳеч қандай рухсатномасиз Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилди. Бу миқдор шу пайтгача 2000 АҚШ доллари эди. Эндиликда 2000 АҚШ долларигача бўлган хорижий валютани декларацияда кўрсатиш ҳам шарт эмас, дейилади хабарларида.

  • 20:17Хитой билан ҳамкорликда Бухоро вилояти ҳудудидан 1 миллиард куб метр газ қазиб олинади

    Рronedra.ru нашрига кўра, Бухоро вилояти Олот тумани Қоракўл блокида жойлашган Хўжасаёт участкасида хитойлик ҳамкорлар билан биргаликда газ қазиб олиш бошланди. “Ўзбекнефтегаз” Хитойнинг CNPC миллий нефтегаз ширкати билан ҳамкорликда умумий қиймати 400 миллион АҚШ доллари миқодоридаги лойиҳа устида ишламоқда. CNPC ширкати Бухоро конларида бир йилда 1 млрд куб метр газ қазиб олишни режалаштирмоқда. Олинган газни, асосан, экспортга жўнатиш режаланган. Ички бозор учун атиги 6,5 минг тонна га...

  • 19:44Бош прокуратура: “Шаршара” колбаса цехида эшак гўшти ишлатилган, бу ҳаром гўшт ҳокимиятдагилар учун тайёрланган бўлса керак

    Ўзбекистон Бош прокуратураси Тошкентдаги “Шаршара” колбаса цехига Хоразмдан эшак гўшти олиб келинганини расман тақдиқлади. Прокуратурага кўра, эшак гўшти колбаса цехи маҳсулотларига қўшилгани ҳам аниқланган. Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Бош прокуратура сайтида 6 декабрь куни эълон қилинган хабарга кўра, Тошкентнинг Олмазор туманида жойлашган “GOLD PREMIUM PRODUCT”ширкатига қарашли “Шаршара” номли гўшт маҳсулотлари ишлаб ...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону