Кундалик хабарлар - 01 June 2019

31 May 2019
  • 19:44Ўзбекистонда Атом Электр Станцияси Жиззах вилоятида қуриладиган бўлди

    Ўзбекистон Республикаси ҳамда Россия Федерацияси ўртасида Ўзбекистон ҳудудида Атом Электр Станцияси қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги келишув ва мазкур ҳамкорлик доирасидаги “Йўл харитаси”да белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида, 2018 йилнинг августидан шу йилнинг март ойига қадар АЭС қурилиши учун ажратилган тахминий майдонларда муҳандислик-тадқиқот ишларининг биринчи босқичи амалга оширилди. “Ўзатом” агентлиги матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур йўналишдаги ишлар Навоий ...

  • 18:30Шавкат Мирзиё Грузия, АҚШ ва Корея Республикасининг янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

    Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари бугун 31 май куни Президент Шавкат Мирзиё Грузия, Америка Қўшма Штатлари ва Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган Зураб Абдушелишвили, Дэниел Розенблюм ва Кан Чжэ Квондан ишонч ёрлиқларини қабул қилганини хабар қилдилар. Расмда айнан шу 3 элчини чапдан ўнгга айнан шу тартибда турган расмларини кўрмоқдасиз. Хабарларда Шавкат Мирзиёнинг бу 3 мамлакат билан Ўзбекистон ўртасида алоқалар яхшиланиб бораётгани ҳақ...

  • 14:07МДҲ даражасида масхарабозлик: Ички Ишлар Вазирлари Тошкентда учрашув ўтказмоқдалар

    Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари, ҳеч қандай таҳлилсиз, Тошкентда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар Ички Ишлар Вазирлари Кенгашининг йиғилиши ўз ишини бошлаганини билдирдилар. Маълумки, МДҲ давлатларининг ҳаммаси порахўрлик ва коррупция ботқоғидадир. Тошкентда йиғилган вазирларнинг ҳаммаси шу касаллик билан яшаётган одамлар. Агарда уларда ватан ва халқлари олдидаги маъсулиятнинг учқуни бўлса эди, МДҲни бу касалликдан қутқариш усти...

  • 02:13Рамазон ҳайити 5 июнда бўлади, 1 июндаги дам олиш куни 6-чига ўтказилади

    Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси бу йил мамлакатимизда Рамазон ҳайити 5 июнга тўғри келишини аниқлагач, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг 2018 йилда имзолаган фармонига мувофиқ, 5 июнь дам олиш куни деб эълон қилинди ва 1 июндаги дам олиш куни 6-чи июнга ўтказилди. Шундай қилиб, Ўзбекистонда 5 ва 6-чи июнь дам олиш кунлари бўлади. 7 июнь - жума - иш куни бўлади, 8 ва 9 июнь кунлари эса, яъни шанба ва якшанба кунлари, яна 2 кун дам оламиз.

30 May 2019

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону