Кундалик хабарлар - 29 February 2020

28 February 2020
  • 14:03Яна масхарабозлик: Мамлакатимизда коронавируснинг олдини олиш бўйича жиддий чоралар кўрилмоқдамиш. Ҳеч қандай жиддий чора кўрилмаяпти, “Бирлик” Партияси нима дейди?

    Тошкентлик мухбиримиз хабар қилишича, Соғлиқни Сақлаш Вазири Алишер Шодмонов раҳбарлигида кеча 27 февралда ўтказилган видео селекторда дунёдаги мураккаб эпидемик вазиятдан келиб чиқиб, мамлакатимизда бу борада олиб борилаётган чора тадбирлар, жумладан, Шавкат Мирзиёнинг шу йил 29 январдаги фармонида кўзда тутилган вазифалар таҳлил қилинганмиш. Эслатиш керакки, ўша фармонда COVID19 номи берилган коронавирус инфекциясини мамлактимизга кириб келишининг олдини олиш мақсадида, давлат чегараларида 53...

  • 06:16Даҳшат: Суриянинг Идлиб вилоятида 33 нафар турк аскари ўлдирилди, 36 нафари яраланди

    Туркияда ҳозиргина тарқатилаётган хабарларда айтилишича, Суриянинг Идлиб шаҳрида ҳукмронлик қилаётган Туркия армиясининг 33 аскари ўлдирилди, 36 нафари яраланди. Ғазабга тушган Туркия Президенти Ражаб Эрдўған бу масала бўйича қандайдир юксак даражали йиғилиш ўтказмоқда (расмда). Мухолифатдаги Жумҳурият Халқ Партияси бу масала бўйича Туркия парламентининг яширин йиғилшини ўтказиш ҳақида таклиф киритди. Кўрамиз, буёғи нима бўлади. Аммо, аслида Ражаб Эрдўған истеъфога кетиши керак. Ҳақиқий сайл...

27 February 2020
26 February 2020
  • 14:43Баку/26.02.20/Turan: Сегодня в Азербайджане отмечается 28-я годовщина массовой резни мирного населения в Ходжалы.

    B ночь с 25 на 26 февраля 1992 года второй по значению азербайджано-населенный пункт Нагорного Карабаха город Ходжалы был оккупирован армянскими вооруженном силами при активном участии военнослужащих и боевой техники 366-го мотострелкового полка РФ, дислоцированного в Карабахе. B эти дни руководство страны, члены правительства, депутаты парламента, представителей общественности и дипломатического корпуса участвуют церемониях поминовения памяти погибших у Мемориала жертвам Ходжалинского геноцида...

  • 08:17Ўзбекистон Ҳарбий Судида собиқ Бош Прокурор Отабек Муродов ҳамда ДХХ собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев ва унинг ўринбосари Жаҳонгир Эгамовга ҳукм ўқилди

    Кеча 25 февралда собиқ Бош Прокурор Отабек Муродов 5 йилга озодликдан маҳрум этилди, ДХХнинг раиси Ихтиёр Абдуллаев ва унинг ўринбосари Жаҳонгир Эгамов 16-19 йилдан қамоққа ташландилар. Табиий, Ҳарбий Суд ҳамма масалаларни ёпиқ мажлисларда кўриб чиқди, аммо ҳукмлар очиқ эълон қилинди. Турли хабарларда айтилишича, 2018 йилнинг январидан 2019 йилнинг ёз ойларигача Бош Прокурор лавозимида ишлаган Отабек Муродов ишдан олингандан кейин ҳибсга олинган эди, мана энди 5 йилга озодликдан маҳрум этилиб...

  • 05:02Нью-Йорк Фондлар Биржасининг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси кеча 879 поғанага тушди, ишлар АҚШда ҳам яхши эмас

    Кечаги, яъни 25 февралдаги хабаримизда Нью-Йорк Фондлар Биржасининг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси 24 февралда 1 минг 32 поғана пастга тушиб кетганини хабар қилган эдик. Минг афсуски, бу жараён эртаси куни ҳам давом этди ва кеча Dow Jones индекси яна 879 поғанага тушиб, 27 минг 81 бўлди. Ҳамма бунинг сабабчиси сифатида Хитойда бошланиб, секин-аста дунёга ёйилаётган COVID-19 коронавирусини, тўғрироғи, бу вирус ўта тезлик билан Европага, яъни Ғарбга қараб келаётганини кўрмоқда. Ғарбда а...

25 February 2020