Кундалик хабарлар - 16 March 2020

15 March 2020
  • 20:37Ўзбекча масхарабозлик: Бош Вазир Абдулла Ориф бугун 15 март куни умумхалқ ҳашарда ёш боладек иштирок этганига нима дейсиз?

    Бугун ҳукумат порталида “Жорий йилнинг 15 март куни Бош вазир бошчилигида Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари Тошкент Ислом университети рўпарасидаги хиёбонда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини уюшқоқлик билан умумхалқ ҳашарига муносиб ҳисса қўшдилар” деган хабар пайдо бўлди. Расмдан кўриб турибсизки, Ўзбекистондек давлатнинг раҳбарларидан бири бўлган Бош Вазир Абдулла Ориф (унинг исми-шарифи ўзбекча айнан шундай ёзилиши керак) ёш болалар қилиши керак бўлган ишни қилмо...

  • 17:09Қозоғистонда ҳам фавқулодда ҳолат эълон қилинди

    Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Токаев эртага, 16 мартдан кучга кирадиган фармони билан мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилди. Фавқулодда ҳолат 1 ой, яъни 15 апрелгача давом этади. Фавқулодда ҳолат талаблари бажарилишини назорат қилиш учун мамлакатнинг Бош Вазири Асқар Мамин раҳбарлигидаги Давлат Комиссияси ҳам тузилди. Бундай фармон бугун эълон қилишининг сабаби ҳам кўрсатилмоқда – Қозоғистонда яна 2 киши коронавирус юқтиргани ва касаллар сони 8 га чиққани тасдиқланди.

  • 15:39Шавкат Мирзиёдан кутилмаган сенсация: Ўзбекистонда ҳамма нарса коронавирус туфайли бекитилмоқда, ҳатто Ўзбекистонга кириб-чиқиш ҳам

    Охирги соатларда тарқатилаётган хабарларга кўра, Ўзбекистонда ниҳоят коронавирус хавфи тан олинди. Бош Вазир Абдулла Ориф буни ўз брифингида эълон қилди, мактаблар, олий ўқув юртлари ва бошқа ҳамма таълим муассасалари эртага 16 мартдан таътилга бекитилмоқда. Ҳамма халқаро автомобиль йўллари бекилади, фақат Жанубий Кореядан фуқароларимизни олиб келиш расман давом этаверади. Темир йўлларидаги халқаро қатновлар ҳам тўхтатилади. Қаранг, ҳурматли ўқувчиларимиз! Бор-йўғи бир ҳафта аввал Президент Шав...

  • 03:31Жаҳон масхарабозлиги: Коронавирус етиб бормаган ягона қитъа Антарктида эмиш

    АҚШнинг машҳур Жонс Хопкинс Университети дунёда коронавирус етиб бормаган ягона қитъа Антарктида эканлигини билдирибди. Куласизми, йиғлайсизми? Бу қитъада фақат илмий ходимлар яшашади-ку! Ҳозир дунёда 150 минг киши бу касаликка чалингани, 5 минг 789 киши оламдан ўтгани айтилмоқда. Антарктидада эса, бир неча минг илмий тадқиқотчи яшаётганини ҳисобга олсак, бу қитъага коронавирус ҳали етиб бормаганини гапириш – масхарабозликдан бошқа нарса эмас. Бу хабарга қўйилаётган расм Интернетдаги а...

14 March 2020
  • 21:34Кабмин до 3 апреля запретил въезд в Украину иностранцам и закрыл регулярное международное пассажирское сообщение

    Ограничительные меры введены до 3 апреля с целью противодействия распространению в Украине нового коронавируса. Кабмин временно запретил въезд в Украину иностранцам и закрыл международное регулярное пассажирское сообщение. Об этом говорится в сообщении на Правительственном портале. «Во исполнение решений СНБОУ по противодействию распространения коронавируса в Украине Кабинет министров на внеочередном заседании 14 марта принял распоряжение о временном ограничении пересечения государственн...

  • 19:32“Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси фаоллари Тошкентда йиғилдилар. Шиорлари: “Олға интилишдан бошқа йўл йўқ!”

    Бугун Тошкент шаҳридаги “Қоратош” кафесида “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси Марказий Кенгаши Ҳайъатининг фаоллари узоқ пайтдан бери илк марта йиғилдилар. “Ҳаракат” мухбирининг айтишича, партиянинг Андижондаги раиси Мусажон Бобожон, Фарғонадан Адҳам Муҳиддин, Қашқадарёдан Дайнов Ташанов, Сирдарёдан Исроил Ризо каби партиянинг Марказий Кенгаши аъзолари етакчилигида 20 дан ортиқ фаоллар йиғилишди. Бир пиёла чой устида ўтган тадбирда партияни рўйхатдан ўтказиш, нав...

  • 18:09Бугун Тошкентда “Эзгулик” Жамияти Марказий Бошқарувининг мажлиси бўлиб ўтди

    Бугун Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамиятининг Тошкентдаги Марказий Бошқаруви идорасида жамиятнинг Марказий Бошқаруви мажлиси ўтди. Дунёга машҳур инсон ҳуқуқлари ташкилотининг барча вилоятлардан (Бухоро вилоятидан ташқари) фаоллари йиғилишиб, мамлакатда инсон ҳуқуқлари, мавжуд вазият, ижтимоий-сиёсий муаммолар ва жамиятнинг яқин келажакдаги стратегиясини муҳокама қилишди. Жамиятнинг 25 нафар фаоли иштирок этган мажлис кун тартибидан вилоят бўлимлари раҳбарларининг ҳисоботла...

  • 12:11Туркияда “Демократия ва Олға Сакраш Партияси” яратилди

    Дунё коронавирус хавфи билан яшар экан, АҚШдек давлат Фавқулодда Ҳолатга ўтишни бошлар экан, Туркияда “Демократия ва Олға Сакраш Партияси” яратилгани хабар қилинмоқда. Бу янги партия ҳозир ҳокимиятда бўлган Адолат ва Тикланиш Партиясида юксак лавозимларда ишлаган, аммо партия раиси Ражаб Эрдўған билан чиқишолмасдан истеъфога кетган Али Бабажон (расмда) раҳбарлигидаги гуруҳ томонидан бугунги таъсис қурултойида яратилди. Бу қурултойда оламшумул мақсадлар тилга олинаётган бўлса ҳам, у...

  • 04:11Кеча Dow Jones индекси 1 минг 985 поғонага кўтарилиб, 23 минг 186 га чиқди. Буёғи нима бўлади?

    Кеча, 13 март куни Нью-Йорк Фондлар Биржасининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси 1 минг 985 поғонага кўтарилиб, 23 минг 186 га чиқди. Ҳа, айнан шундай, кеча Нью-Йорк Фондлар Биржаси кескин юксалиб, Dow Jones индекси шунчалик юқорига чиққан эди. Аммо, шундай экан, АҚШ Президенти Доналд Трамп мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилишидан мақсад нима эди? Хуллас, Dow Jones индекси шунчалик юксак даражага чиққан бўлса ҳам, коронавирус сабабли АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилишни...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону