Кундалик хабарлар - 21 March 2020

  • 22:45В Италии зафиксировано рекордное число смертей от коронавируса за сутки

    В Италии зафиксировано рекордное число смертей от коронавируса за сутки - 793, передает «Би-би-си». В регионе Ломбардия в Италии зарегистрирован 3251 новый случай коронавируса, там же за сутки умер 541 человек. В общей сложности 4825 человек умерли от коронавируса по всей стране. // Gazeta.ru

  • 19:13Грузия ва Қирғизистонда ҳам Фавқулодда Ҳолат эълон қилинди

    Бу иккала мамлакатнинг оммавий ахборот воситалари бугундан эътиборан бу мамлакатларда фавқулодда ҳолат киритилганини эълон қилдилар. Қирғизистонда бугун ўзига коронавирус юқтирганлар сони 12 га чиққани айтилмоқда. Грузияда коронавирус юқтирганлар сони 48 га чиққани, фавқулодда ҳолат 21 апрелгача давом этиши урғуланмоқда.

  • 16:57Хитойдан бошланган коронавирус касаллиги Хитойда битмоқдами?

    Русларнинг «Новости» агентлиги Хитой расмийларига таяниб хабар қилишларича, кеча 20 март куни Хитойда коронавирус касаллигидан 7 киши оламдан ўтди, 41 киши бу касалликни ўзига юқтирди. Касалхоналарда ётган 590 киши тузалиб кетгани туфайли касалхоналардан чиқариб юборилди. Эслатиш керакки, кейинчалик COVID-19 номи берилган бу касаллик Хитойнинг Ухан вилоятида 2019 йил 31 декабрда ўртага чиққан эди. Кейинчалик ҳар куни юзлаб одамлар бу касалликни ўзларига юқтирабошладилар. Тахминан 3 ой ичида б...

  • 15:42Байрамда ҳам ёмон хабар: Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 37 га чиқибди

    Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 37 га чиққани ҳақида Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хабар берди. Байрам кунларида ҳам бундай хабарларга чидашдан бошқа йўлимиз йўқ. Ҳамма касаллар тузалиб кетишини истаймиз.

  • 15:23Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг Ўзбекистон халқига Наврўз байрами табриги

    Бу табрик матни давлат раҳбарининг матбуот хизмати сайтида турибди: “Азиз ватандошлар! Муҳтарам отахон ва онахонлар, мунис опа-сингиллар, қадрли ака-укалар! Халқимизнинг келажаги, ишончи ва таянчи бўлган навқирон ёшлар! Авваламбор, барчангизни, кўп миллатли бутун халқимизни жонажон Ўзбекистонимизга кириб келган Наврўзи олам билан чин қалбимдан самимий табриклаб, юксак ҳурмат ва эҳтиромимни, энг эзгу тилакларимни изҳор этаман. Ҳурматли дўстлар! Ҳаммамиз яхши биламиз, Наврўз тинчликни, си...

  • 14:15“Ҳаракат”: Халқимизни кириб келаётган Наврўз байрами билан табриклаймиз

    Ҳар йили бўладиган байрам билан табриклаш учун катта нутқ сўзлаш шарт эмас. Шундай экан, табригимиз ўта қисқа бўлади: Бутун халқимизни бу байрам билан табриклаймиз, ҳамма орзу-истакларига етишини истаймиз ва тилаймиз! Бу йил мамлакатимизда ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар бошланади деб умид қиламиз!

  • 07:0823 мартдан тўй ўтказиш тақиқланди. Умумий овқатланиш жойлари ҳам ёпилмоқда

    Ўзбекистонда 23 мартдан тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросим сингари оммавий тадбирлар ўтказилиши бекор қилинади. Бош вазир матбуот хизматидаги манба Kun.uz’га хабар беришича, коронавируснинг кириб келиши ва тарқалиши олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги мажлисида шундай қарор қабул қилинган. «Мамлакатимиз ҳудудида беморлар ёки касалликка шубҳа қилинган шахсларни ўз вақтида аниқлаш ва республика бўй...

  • 06:37Международный Валютный Фонд: Мировая экономика справится с последствиями пандемии

    Мировая экономика сможет справиться с последствиями пандемии коронавируса нового типа, считает директор департамента стратегии, политики и анализа Международного Валютного Фонда (МВФ) Мартин Мюлейзен. Его заявление опубликовано на сайте организации. Кризисная ситуация наступила в то время, когда мировая экономика готова к потрясениями, отметил Мюлейзен. Он пояснил, что продолжительное расширение глобальной экономики и высокий уровень занятости помогут справиться со слабой экономической активн...

  • 04:40Туркияда коронавирусга чалинганлар сони 670 га чиқди, оламдан ўтганлар сони 9 бўлди. Ҳокимият-мухолифат жанжали давом этмоқда!

    Бу мамлакатнинг Соғлиқ Вазири Фахретдин Хўжа билдиришича, кеча Туркияда коронавирусдан ўлганларнинг сони 9 га чиқди, бу касалликни юқтирганлар сони 670 бўлди. Мамлакат Президенти Ражаб Эрдўған ҳаммани уйдан чиқмасликка чақирмоқда. Мухолифатчилар ҳам жим тургани йўқ. Уларга кўра, Ражаб Эрдўған ҳеч нарсани ўйламасдан, оғзига келганини гапирмоқда. Ҳамма уйда ўтирса, уларни ким боқади? Ҳамма нарсани ўйлаб қилиш керак. Масалан, кечагина мавжуд ҳокимият 22 минг туркиялик Умрага кетишига йўл очиб бер...

  • 01:2518 март куни Dow Jones индекси 1 минг 338 поғона пастга тушган, 19 март куни 188 поғонага юксалган эди, кеча 20 март куни 913 поғонага тушди. Ишлар чатоқ!

    Ҳа, ҳақиқатда шундай бўлди, Нью-Йорк Фондлар Биржасининг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси 18 март куни 1 минг 338 поғона пастга тушган, 19 март куни 188 поғонага юксалган эди. Аммо, кеча 20 март куни 913 поғонага тушиб, 19 мингн 174 га тенг бўлди. Қаранг, кечагина Доналд Трамп Оқ Уйда йиғилиш ўтказиб, АҚШда ҳамма нарса яхши бўлишини, коронавирус масаласида ҳам яхши бўлишини башорат қилган эди. Аммо, бундай бўлмади. Демак, бу кунларда Нью-Йорк Фондлар Биржасининг, айни замонда, АҚШ иқт...