Кундалик хабарлар - 28 March 2020
- 03:39АҚШ Конгрессининг иккала палатаси коронавирус туфайли чиққан муаммоларини ҳал қилиш учун $2,2 триллион пул ажратди, Доналд Трамп уни имзолаб, қонунга айлантирди
Шу йил 25 март куни АҚШ Конгрессининг юқори палатаси, яъни Сенат якдиллик билан коронавирус туфайли чиққан муаммоларини ҳал қилиш учун $2,2 триллион пул ажратди. Кеча 27 март куни Конгресснинг қуйи палатаси, яъни Вакиллар Уйи ҳам сал кам якдиллик билан шундай қарорни тасдиқлади. Бу воқеа кўрсатдики, АҚШ парламентининг иккала палатаси мамлакат бошига тушган коронавирус муаммосини жуда яхши тушунади. АҚШ Президенти Доналд Трамп дарҳол бу қарорни имзолаб, уни қонунга айлантирди. Ўз-ўзидан маъ...
- 01:16Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси кеча 27 март куни 915 поғонага тушди
Аввалги хабарларимиздан маълумки, сўнги кунларда юқорига зиг-загли чиқиш қилаётган Dow Jones индекси охирги 3 кунда фақат юқорига сакраган эди: 24 март - 2 минг 113 поғона юқорига сакраб, 20 минг 705 бўлди 25 январда - 496 поғана юқорига сакраб, 21 минг 201 бўлди 26 мартда - 1 минг 352 поғона юқорига сакраб, 22 минг 552 бўлди Эслатиш керакки, Dow Jones индекси шу йил 12 февралда 29 минг 551 га чиқиб, тарихий рекорд ўрнатган, ўшандан кейин Нью-Йорк Фондлар Биржаси чўкишга бошлаб, 23 ма...
- 23:00Туркияда 5 минг 698 киши коронавирусга ёқаланди, шу касаллик туфайли 92 киши оламдан ўтди
Бу мамлакатнинг Соғлиқ Вазири Фаҳретдин Хўжа Туркияда шу дақиқагача 5 минг 698 киши коронавирусга ёқалангани, шу касаллик туфайли 92 киши оламдан ўтганини хабар қилди, дейилмоқда ҳозиргина отатуркчиларнинг “Жумҳурият” газетасида эълон қилинган хабарда. 42 киши тузалиб, касалхоналардан чиқариб юборилгани ҳам айтилмоқда. Вазирнинг айтишича, Италияда каби катта талофатларга йўл қўймаслик учун бу касалликка чалинганлар ва оламдан ўтганлар қайси шаҳар ёки вилоятдан эканлиги айтилмаётган эмиш. И...
- 22:12Мамлакатимизда коронавирус касалига чалинганлар сони 88 га чиқди
“Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 5тага ошиб, 88 нафарни ташкил этмоқда. Ушбу инфекцияни юқтириб олганларнинг 2 нафари Фарғона вилоятида, яна 2 нафари Хоразмда ва бир нафари Тошкент шаҳрида қайд қилингани тасдиқланди”, дейилади Соғлиқни Cақлаш Вазирлигининг расмий каналидаги хабарда. Унутмайликки, бугун, яъни 27 март куни саҳарда коронавирус ташхиси қўйилган бемор оламдан ўтди. Унга бу касаллик Туркия сафаридан қайтган ва касаллиги тасдиқланиб, карантинга олинган ...
- 18:34Яхши хабар: Исроил ва Фаластин коронавирусга қарши курашиш учун ўзаро можарони четга сурди
Умумий таҳдид Фаластиндаги икки сиёсий куч – ФАТҲ ва ҲАМАСни бирлаштирди ҳамда арабларни Исроил билан вақтинчаликка бўлса ҳам яраштирди. Бу ҳақда Фаластин давлатининг Москвадаги элчиси Абдул Ҳафиз Нофал “Известия”га берган интервьюсида айтди. Нофалнинг сўзларига кўра, мамлакатда 5 мартда фавқулодда ҳолат эълон қилинган ва шунинг эвазига беморлар сонини минимал даражада сақланиб турибди. Унинг маълумот беришича, Фаластинда қайд этилган 60 нафар беморнинг 17 нафари тўлиқ тузалиб кетган, қолганл...
- 18:22Шармандалик: “Meнинг Фикрим” мурожаатлар сайтида ҳокимларни халқ томонидан сайлаш талаб қилинибди. Буни “Бирлик” каби партиялар узоқ йиллардан бери айтиб келмоқдалар-ку!
Ўзбекистондаги қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларида айтилишича, қандайдир “Meнинг Фикрим” номли ташкилот сайтида ҳокимларни халқ томонидан сайлашни талаб қилувчи петиция эълон қилинибди. Бу фақат масхарабозлик эмас, шармандаликдир. Чунки, ҳар қандай демократик давлатда айнан шундай бўлиши керакк. Ҳамма билиб қўйсинки, мамлакатимизда ўзбек тилини СССР замонидаёқ давлат тили қилдирган, ҳамма Совет республикалардаги халқ ҳаракатлари ва халқ фронтлари билан биргаликда СССРни парчалаб, мустақилл...
- 14:27Главврач больницы в Коммунарке подтвердил коронавирус у Льва Лещенко
Главный врач больницы в Коммунарке Денис Проценко подтвердил, что у Льва Лещенко диагностирован коронавирус. Об этом он написал на странице в Facebook. «На сегодняшний день состояние пациента стабильно, он не нуждается в дополнительном кислороде, и мы планируем продолжить его лечение в госпитальном отделении», - написал Проценко. Он отметил, что Лещенко дал официальное разрешение на публикацию поста. // Gazeta.ru
- 14:05“Ҳаракат” Агентлиги: Коронавирусга чалинганлардан бири оламдан ўтди, касалларнинг умумий сони 83 га чиқди, уларнинг 7 нафари оғир аҳволда. Нима қилиш керак?
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология Назорати Давлат Инспекцияси бошлиғи, Бош Давлат Санитария Инспектори Нурмат Отабековнинг коронавирус инфекцияси билан касалланганлар 83 нафарни ташкил этгани, уларнинг 7 нафари оғир аҳволда экани ҳақидаги гаплари оммавий ахборот воситаларида хабар қилинди. Уларнинг аксарияти Вирусология Илмий-текшириш Институти клиникасида даволанмоқда. Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларидаги беморлар ўзларининг ҳудудларида даволанмоқдалар. Бошқа вило...
- 13:27Ички Ишлар Вазирлиги: Вилоятлараро транспорт ҳаракати тўхтатилди
Ўзбекистонда 27 мартдан вилоятлараро ҳаракатланиш барча транспорт воситалари учун тўхтатилди. “Мамлакатимизда коронавирус касаллиги тарқалишининг олдини олиш ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, бугун, 27 март соат 10:00 дан бошлаб вилоятлараро ҳаракатланиш барча транспорт воситалари (енгил автотранспорт, автобус, авиа ва темир йўл) учун тўхтатилганлиги маълум қилинади. Юк ташувчи транспорт воситалари бундан мустасно. Юртдошларимизн...
- 03:46В Казахстане зафиксирована первая смерть от коронавируса
Казахстанка умерла от коронавируса. Об этом сообщает Tengrinews.kz. По данным издания, об этом сообщил Министр информации и общественного развития РК Даурен Абаев на экстренном брифинге. Подробностей он не рассказал, отметив, что завтра управление здравоохранения Нур-Султана даст исчерпывающую информацию по медицинским показаниям умершей. «Этот случай в очередной раз напоминает нам об опасности коронавируса. Все, что происходит сейчас, - это испытание для всех нас», - сказал Даурен Абаев....