Кундалик хабарлар - 21 July 2020
- 13:28Ўзбекистон электрон ҳукуматни ривожлантириш даражаси бўйича халқаро рейтингда 6 поғона пастлабди
Бизда электрон ҳукуматни ривожлантириш индексидаги янги ўрни маълум қилинди, электрон ҳукуматни ривожлантириш даражаси бўйича халқаро рейтингдаги ўрнимиз 6 поғона пастга тушибди. БМТнинг электрон ҳукуматларни тараққий эттириш даражаси бўйича янги шарҳида (UN E-Government Survey) мамлакатимиз 193 давлат орасида 87-ўринни эгаллабди. Аввал 81-чи ўринда эканмиз. Хуллас, ҳаммаёқ масхарабозлик ва шармандалик.
- 12:39Навбатдаги масхарабозлик: Шавкат Мирзиё коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун қўшимча чора-тадбирлар белгиловчи қарорини эълон қилди
Кеча 20 июль куни ярим кечасига яқин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” деб ном берилган қарори эълон қилинди. Бу қарорга изоҳ беришнинг ўзи масхарабозлик бўларди. Чунки, 10 моддадан иборат бўлган бу қарор қандай бажарилишини умуман назорат остига олиб бўлмайди, буни назрат остига олиш Ўзбекист...
- 04:05Рефат Чубаров: Снисходительность мирового сообщества к поездкам Путина в Крым поощряет агрессию РФ
По словам главы Меджлиса, поездка Путина в Крым связана со строительством кораблей ВМФ России на оккупированном полуострове. Снисходительное отношение западных стран к поездкам российского президента Владимира Путина в оккупированный Крым поощряет дальнейшую агрессию Кремля против своих соседей. Об этом в эфире "Радио Крым.Реалии" сказал глава Меджлиса Крымскотатарского Народа Рефат Чубаров. "Меджлис исходит из того, что снисходительность к действиям президента России и других российских дол...
- 01:24Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси кеча 20 июлда 9 поғона юқорига чиқиб, 26 минг 681 бўлди. Ёмон эмас!
Хабарларимизни ўқиб бораётган ўқувчиларимиз билишадики, ҳар иш куни Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси қандай ўзгариб бораётганини кузатиб келмоқдамиз. Чунки, АҚШ ўз иқтисодиётининг кучи билан дунёда етакчи роль ўйнаб келаётган экан, Dow Jones каби индексларни кузатиб бориш муҳим эди. Эслатиш керакки, Dow Jones индекси 17 июлда 63 поғона пастга тушиб, 26 минг 672 га бўлди. Кеча 20 июлда эса, 9 поғона юқорига кўтарилиб, 26 минг 681 бўлди....
- 16:56Аҳволимиз ҳали ҳам дабдала: Долларнинг сўмга нисбатан курси яна бироз ортибди, бу ҳақда Марказий Банк хабар тарқатди
Марказий Банк 2020 йил 21 июлдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини бугун эълон қилди. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва бир ҳафта аввалги (қавс ичида) курслари: 1 АҚШ доллари – 10210,39 сўм (10194,96 сўм) 1 ЕВРО – 11666,39 (11518,27) 1 Жанубий Корея вони – ? (?) 1 Хитой юани – 1460,46 (14...
- 13:40Президент Шавкат Мирзиёга кўра, коронавирусга шубҳа бўлган барча беморлар даволанишга тест қоғозисиз қабул қилинармиш
Бугун 20 июлда Ўзбекистоннинг хўжайини Шавкат Мирзиё раислигида коронавирус инфекциясига қарши кураш борасида олиб борилаётган ишлар бўйича видео-селектор йиғилиши ўтказибди. Бу ҳақда мамлакатимиздаги қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятида пандемия билан боғлиқ ҳолат ҳамда уни барқарорлаштириш бўйича чора-тадбирлар давлат раҳбари раислигидаги видео-селектор йиғилишида кўриб чиқилганмиш, президент пандемия билан боғлиқ вазият мураккаблигича қола...
- 01:28Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хабар қилишича, бизда бугунга қадар 16752 киши коронавирус касаллиги юқтирибди
Вазирлик хабар қилишича, 2020 йил 19 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси юқтирганлар сони 16752 нафарга чиқибди. Эслатиш керакки, Ўзбекистонда шу йил 15 мартда биринчи касаллик аниқланганди, мана ҳозир касалланганлар сони 16752 га чиқибди. Яна эслатиш керакки, 15 мартда касалланганлар сони бармоқ билан санаса бўладиган ўлчовда кам эди. Ҳозир эса, оламдан ўтганлар сони ҳар куни 100 атрофида бўлмоқда. Лекин, вазирлик ҳаммаси бўлиб 100 га яқин киши оламдан ўтганини...
- 18:21Улуғ шоир, “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг асосчиларидан бири Шукрулло оламдан ўтди
Ўзбекистон халқ шоири ва таниқли ёзувчи Шукрулло бугун, 19 июль куни оламдан ўтгани ҳақида ижтимоий тармоқлардаги хабарлардан ўргандик. Эслатиш керакки, адабиётининг сермаҳсул ижод соҳибларидан бири Шукрулло (асл исми-шарифи Шукрулло Юсуп) 1921 йили Тошкентда дунёга келди. Бошланғич таълимни олгач, педагогика билим юрти (1935), Тошкент Давлат Педагогика Университети (1944), Тошкент Давлат Университетида ўқиган эди. Кейинчалик бу улуғ шахс Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмасида адабий маслаҳатчи, бадии...
- 12:11Ўзбекистон тўла ёлғон хабарлар: Шавкат Мирзиё ҳайфсан эълон қилгач, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжа касалхоналарни кезишни бошлабди
Маълумки, 15 июлда президент Шавкат Мирзиё раислигида Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирусга қарши курашнинг ҳолатига бағишлаб ўтказилган видеоселекторда шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжа ва Соғлиқни Сақлаш Вазири Алишер Шодмонга айнан Шавкат Мирзиё шахсан ҳайфсан эълон қилган эди. Шундан кейин Жаҳонгир Ортиқхўжа шаҳар касалхоналарини кезишга бошлаганмиш. Баъзи қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари бу ҳақда видеолар тарқатишга бошлашганини кўриб, йиғлашни ҳам, кулишни ҳам билмай қоласиз. Чунки, ш...
- 18:13Махсус Комиссия Ахбороти: Фармацевтика маҳсулотларини экспорт қилиш вақтинча тўхтатилади
Ўзбекистон фармацевтика маҳсулотлари экспортини вақтинча тўхтатади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг ҳамма оммавий ахборот воситалари хабар тарқатдилар. Аниқроқ қилиб айтсак, фармацевтика маҳсулотларини биздан экспорт қилиш, шунингдек жисмоний шахслар томонидан уларни олиб чиқиш вақтинча тўхтатилади. Шу билан бирга, айрим турдаги фармацевтика маҳсулотларини экспорт қилиш фақат Махсус Комиссия қарорлари асосида амалга оширилади. Маълум қилинишича, фармацевтика маҳсулотларини экспорт қилиш учун рухса...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения Читать дальше...Улмасов Бахтиёр
Добавить сведения Читать дальше...