Кундалик хабарлар - 09 November 2014
07:41“Ҳаракат”: Туркиядаги мавжуд ҳокимият алевиларга қучоқ очиб тўғри қилмоқда
Aвваламбор айтиш керакки, Ислом дини ичидаги мазҳаблар ва турли йўналишлар жуда чалкаш ва уларнинг хаммасини бир хабар доирасида инобатга олиш қийин. Туркия мусулмонлари ичида энг кўп бўлган суннийлардан кейин сони бўйича иккинчи ўринда шиаларга яқинлиги билан маълум бўлган алевилар мазҳаби (баъзилар тариқоти дейишади) туради. Алевилар ҳамма шиалар каби Оллоҳ ва Муҳаммад пайғамбардан кейин 12 имомнинг ролини биринчи ўринга қўйишади. Ҳамма ерда бўлгани каби Туркияда ҳам бу икки гуруҳ ўртасида до...
22:33Медведев ва Путин СССРнинг жиноятчи маршали Язовни 90 йиллиги билан табрикладилар, Абдураҳим Пўлат бошиданоқ Язовни жиноятчи деб ҳисоблаганлар ичида эди
Россия Бош вазири Дмитрий Медведев ўз адаши, СССР маршали Язовни 90 йиллиги муносабати билан телеграмма воситасида табриклагани, Пезидент Владимир Путин эса, Мудофаа вазири Сергей Шойгу билан Россия қуролли кучларининг Маданият Марказига келиб, маршални шахсан табриклагани, унга Александр Невский ордени ва шахсий соат топширгани Россия ахборот воситалари тарафидан хабар қилинди. Хабарларда Дмитрий Язов 1987-1991 йиллари СССР Мудофаа вазири бўлгани ва вазир сифатида 1991 йил 19 августдаги давлат ...
12:17Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: Dow Jones индекси тарихий рекордлар уриш ҳафтасини яшади
Аввалги хабарларимиздан маълумки, Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси сўнгги ойларда 17 мингдан бироз юқорида бўларди, аммо у сентябрь ойининг ўрталаридан кутилмаганда катта ўлчовда тушишга бошлаб, октябрь ойнинг ўрталаригача 1 мингчага пасайди. Биржа экспертлари бу тушишнинг сабаби сифатида Эбола касаллигининг Америкада ҳам тарқалиши, жаҳон иқтисодида ўсиш тезлиги камайиш эҳтимоллиги ва АҚШда марказий банк вазифасини бажарувчи Федерал Резерв қарзга бериладиган пул у...
01:20Нурсултон Назарбой қирғизларга $100 млн ёрдам берадиган бўлди, Ўзбекистон беролармиди?
Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари Нурсултон Назарбой ва Алмазбек Атамбаев кеча Остонада Давлатлараро Олий Кенгашининг 4-чи йиғилишини ўтказишди. Қозоғистон Президенти қирғиз ҳамкасбини 1 даражали “Дўслик” ордени билан мукофотлади, Қирғизистоннинг ривожаланишини қўллаб-қувватлаш учун $100 млн ёрдам пули берилишини эълон қилди. Қирғизистон ҳам бўш келмади, Алмазбек Атамбаев Қозоғистонни сув билан таъминлаб туришга ваъда берди. Йиллик Ялпи Ички Маҳсулотининг ҳажми $250 миллиардг...
22:17АҚШ Суриядаги яна бир террористлар гуруҳини ҳаводан бомбалади, Ироққа 1,5 минг аскар юбормоқчи, Ислом Карим қаерда?
Бугун АҚШ ҳарбий кучлари Сурияда Башар Асадга қарши урушаётган Хуросан номли террористлар гуруҳи жойлашган жойларни ҳаводан бомбалади. Бомалашнинг натижалари қандай бўлди деагн савол ҳеч кимнинг қизиқтирмайдиганга ўхшайди. Чунки, бу ҳақдаги хабарларда асосий урғу Хуросан гуруҳининг ўзига берилган. Хуросан гуруҳи Ал-Қоида билан боғлик бўлиб, у Ғарб учун ИШИДддан ҳам таҳликали эмиш. ИШИДнинг ҳам, Ал-Қоиданинг ҳам асосий мақсади мусулмон мамлакатларидаги дунёвий режимларни йиқитиб, исломий давла...
16:37“Путин Сталин эмас” деган Киссенжер ноҳақ, “Ҳаракат” Агентлиги ҳақ
Генри Киссинджернинг Нью-Йоркда Берлин девори йиқилишининг 25 йиллигига бағишланган симпозиумда сўзлаган нутқидаги асосий тезис – Ғарб ва Россия ўртасидаги конфликт “совуқ уруш” эмас, Путин эса Сталин эмас. Ўз вақтида АҚШ Давлат Котиби лавозимида ҳам ишлаган Генри Киссинджер ҳозир 91 ёшда. Унинг ҳамма таҳлил ва мулоҳазалари доим жиддий ва ақлли бўлган. Аммо, сўнги йилларда у ҳам кўп хатолар қилмоқда. Нью-Йоркда айтган фикрлари ҳам шундайлардандир. Бир томондан, Путиннинг қилаётган ишлар...
09:43ХАМАС Филистин халқини жума номозидан кейин Исроил чегарасига юриш қилишга чақирди
Маълумки, исроилликлар сўнгги кунларда Қуддуснинг марказида жойлашган ал-Акса масжидининг тагидаги Соломон ибодотхонаси ва яхудийларнинг муқаддас “йиғлаш девори” билан боғлиқ археологик текширишлар ўтказиш баҳонасида масжиднинг одатдагидек ишлашига йўл бермаётган эдилар. Кеча масжидга 1967 йилдаги Исроил-Араб урушидан кейин биринчи марта Исроил аскарлар этиклари билан кирганлари айтилди. Мусулмонларнинг учинчи муқаддас ибодатхонаси ҳисобланадиган ал-Акса масжиди атрофида бўлаётган воқеалар ка...
08:04Туркия Президенти Туркманистонга кетди
Бу мамлакатнинг ахборот воситалари Президент Ражаб Эрдўғон кеча кечқурун Анқардан Ашхободга учиб кетганини хабар қилдилар. У билан бирга турмуш ўртоғи Эмина Эрдўғон ҳамда Иқтисодиёт вазири Ниҳот Зейбекчи ва Миллий таълим вазири Наби Овчи кетишгани ҳам хабарларда айтилади. Лекин хабарларда Ражаб Эрдўғоннинг президент бўлгандан кейин Туркманистонга қилаётган биринчи зиёратига оид бошқа тафсилотлар йўқ. Икки мамлакат президенти учрашиб, ўзаро алоқаларни ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни муҳ...
08:48Ойлардан бери Туркияда 1,6 миллион суриялик қочқин яшамоқда, Ўзбекистон қирғизистонлик 100 минг ўзбек қочқинни 10 кунда ҳайдаб чиқарганди
Сурияда Башар Асад режимига қарши кураш тўғридан-тўғри қонли урушга айланганига 3,5 йил бўлмоқда. Ўша пайтдан бери ўн минглаб сурияликлар, улар асосан араблар, Туркияга қочиб келмоқдалар. Уларнинг сони 1,6 миллионга етганига ҳам ойлар бўлди. Кеча мамлакат парламенти – Туркия Буюк Миллат Мажлисининг План ва Бюджет Комиссиясида нутқ сўзлаган Бош вазир ўринбосари Нумон Қуртулмуш шундай деди: Туркияда 1 млн 600 минг Суриялик қардошларимиз бор. Уларнинг 1 млн 73 минги рўйхатга олинган. Иншалло...
08:11Жиноят ишлари бўйича Халқаро Суд Исроил чегарачиларининг “Мовий Мармара” кемасига ҳужумини кўриб чиқмайдиган бўлди
Авваламбор эслатиш керакки, 2010 йил 31 май куни Исроил ҳарбийлари бир неча йилдан бери феълан қамал ҳолатида бўлган Филистиннинг Ғазо ҳудудига Исроилнинг рухсатсиз инсоний ёрдам олиб кетаётган “Озодлик флотилияси” таркибидаги 6 кемага ҳужум уюштирганда, расмдаги “Мовий Мармара” кемасида 9 киши ҳалок бўлганди. Жиноят ишлари бўйича Халқаро Судга (ЖИХС) Исроил устидан ариза берилган экан. Ким бергани хабарда айтилмайди. Яна эслатиш керакки, ЖИХС жуда кўп тортишувлардан кейин 2002 йили БМТ та...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Самат Мурод
Добавить сведенияЧитать дальше...
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведенияЧитать дальше...