Кундалик хабарлар - 21 March 2015

  • 21:50Ўзбекистон ИШИДнинг Ўрта Осиёда фаоллашаётганидан ташвишланмоқдами?

    АҚШ Қуролли кучларининг Бирлашган марказий қўмондонлиги (USCENTCOM) тарафидан юртиладиган сайтнинг русча “Средняя Азия в Интернете” саҳифасида “Ўзбекистон ИШИДнинг Ўрта Осиёда фаоллашаётганидан ташвишланмоқда” номли мақола эълон қилинди. Мақолада Ўзбекистон Миллий Хафвсизли Хизматининг “аналитик Баҳтиёр Шарофов” деб танитилган ходимининг қуйидаги сўзлари келтирилади: “ИШИДнинг Ўрта Осий даврвозалари олдида пайдо бўлиши - террористик актлар ва ҳарбий операцияларнинг потенциал хавфи ортишидир....

  • 20:23Тбилисида Саакашвили тарафдорларининг буюк митинги: Ҳукуматнинг истеъфосини талаб қиламиз!

    Бугун тушдан кейин Тбилиси марказидаги Озодлик майдонида Гуржистоннинг собиқ президенти Михаил Саакашвили раҳбарлигидаги Умуммиллий Ҳаракат Партияси, русларнинг қўғирчоғи Бдзина Иванишвили 2012 йилнинг охирида феълан Гуржистон ҳукмдорига айлангандан бери биринчи марта борлигини кўрсатиб, 50 минг кишилик митинг ўтказди. Митингнинг асосий талаби: “Мавжуд ҳукумат истеъфога кетсин!”. Бир йилчадан бери Украинада яшаётган, аммо шу кунларда Брюсселда бўлган Михаил Саакашвили ўша ердан туриб митингчи...

  • 16:33Тошкентда Наврўз байрамига бағишланган тантаналар бўлиб ўтди, Ислом Карим нутқ сўзлади ва ўзбек миллатини подага ўхшатди

    Бугун эрталаб Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида Наврўзга бағишланган тантанали маросим ўтказилди. У ерда, Ислом Каримнинг нутқини ҳисобга олмаса, катта концерт бўлди, дейиш мумкин. Ислом Каримнинг нутқи байрамга бағишланган баландпарвоз гаплардан иборат эди. Унинг диққатга сазовор биттагина жойи бор: “Бизга, ўзбек халқига нима керак – тинчлик ва омонлик керак, деган даъват эл-юртимиз орасида тобора кенг тарқалиб бормоқда.” Биринчидан, Ислом Карим охирги йиллада ...

  • 07:27Ўзбекистонда яна бир диний секта фош қилинди (Тўлатилган вариант)

    Ўтган ҳафтада ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан “Азалий Олий Отанинг Азалий Уйи” (Изначалный Дом Изначально Вышестоящего Отца - ИДИВО) номли диний секта фаолиятига чек қўйилди. 12news.uz веб нашрининг ёзишича, иш юзасидан 48 киши қўлга олинган. Уларнинг 3 нафари Россия, икки киши эса Қозоғистон ва Қирғизистон фуқароларидир. Оқим асосчиси Россиянинг Ставрополь ўлкасида яшовчи Виталий Сердюк бўлим, у бошчилигидаги оқим аллақачон Қозоғистоннинг Остона, Олма-Ота, Чимкент, Сариоғоч, Темиртов, Қа...

  • 06:43“Локомотив” футбол жамоаси мураббийи мағлубиятдан сўнг инфаркт олди

    Футбол бўйича Осиё Кубоги доирасида Саудия Арабистоининг «Ал-Саад» клубидан ўз майдонида 2:6 ҳисобидаги йирик мағлубиятни қабул қилиб олган Тошкент вилоятининг “Локомотив” футбол жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов микроинфаркт билан пойтахтдаги Кардиология марказига ётқизилди. Ҳозирда мураббийнинг аҳволи ўнглангани айтилмоқда. Ўзбекистон футбол федерацияси маъмурияти бу борада изоҳ бергани йўқ. Аммо мазкур ўйин учун ўзбекистонлик ҳомийларнинг катта пул тиккани, ғалаба қозонса бунинг асосий қ...

  • 05:33Яманда яна даҳшат: Шиалар масчитларидаги портлашларда 140 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, Ислом дини ислоҳотларга муҳтож!

    Узоқ тарихни қўйиб туринг, Яманнинг шимолий қисми Усмонли Императорлигидан 1918 йили, жанубий қисми Буюкбританиядан 1967 йили мустақил бўлиб, аввалига ўзаро уриш ичида бўлишди. 1990 йили Яман Республикаси номи остида бирлашиш ҳам қон тўкилишининг олдини оломади. Энди аҳолининг 52 фоизини ташкил қилувчи суннийлар билан, 46 фоизини ташкил қилувчи шиалар қонли уруш ичида. Тўғридан-тўғри қуролли тўқнашувлардан ташқари, кечаги каби масчиталардаги портлашларда ибодат қилишга келган мусулмонлар бошқа м...

20 March 2015
  • 21:45Наврўз тантаналари муносабати билан Тошкент маркази ёпилади

    Эртага Наврўз байрами тантаналарининг марказлашган томошалари ўтадиган пойтахтдаги Миллий боғга туташ кўчалар ёпилади. Тонггги соат 6 дан кечки 16 га қадар 5 километр радиусда хавфсизлик чоралари кучайтирилади. Байрамнинг марказлашган тантаналарида Президент Ислом Карим иштирок этади ва нутқ сўзлайди. Ўтган йилнинг октябридан бери пойтахтдаги Миллий боғ саҳнасида санъат усталари тайёргарлик кўриб ётишибди. Байрамга таклиф қилинадиган 2000 дан ортиқ кишининг барчаси керакли идораларда суҳбатдан ў...

  • 19:11Ўзбекча хабар: Наврўз муносабати билан аҳолига текин сумалака тарқатилади

    Эртага, 21 март куни Тошкентда Наврўз байрами муносабати билан аҳолига текин сумалак тарқатиш акциясини ўтказиш режаланган. Пойтахтдаги туман ҳокимликлари деярли барча маҳаллалар марказида, маданият ва истироҳат боғларида дошқозонлар осиб, сумалак тайёрлайди. Савдо марказлари ҳам сумалак тарқатиш акциясига қўшилган, хусусан, Korzinka.uz савдо тармоғи ходимлари ҳам бугун қозон осишди. Samarkand Darvoza савдо маркази билан MyTaxi.uz ҳамкорлигида акциядан фойдаланмоқчи бўлганлар эса уйидан чиқма...

  • 17:25Путин, Лукашенко, Назарбой Остонада йиғилиб, аҳволлари ёмонлашаётганини тан олишди, Ўзбекистонни оғир кунлар кутмоқда

    Путин, Лукашенко, Назарбой Остонада йиғилиб, аҳволлари ёмонлашаётганини тан олишди, Ўзбекистонни оғир кунлар кутмоқда Бугун Остонада Евросиё Иқтисодий Иттифоқининг (ЕИИ) уч асосий аъзоси – Россия, Қозоғистон ва Белорусия президентлари Владимир Путин, Александр Лукашенко ва Нурсултон Назарбойнинг учрашувлари бошланди. Учрашув 15 мартда бўлиши керак эди. Аммо, маълумки, айнан ўша кунларда Путин тўсатдан ғойиб бўлиб қолган ва Остонадаги учрашув ҳам орқага қолдирилганди. Агарда Остонага Армани...

  • 11:23Туркча масхарабозлик: Ражаб Эрдўғонни фатхулла-гуленчилар алдаганмиш

    18 март Туркияда Чаноққала Зафари ва Шаҳидлар кунининг 100 йиллиги нишонланди. Айнан 100 аввал Отатурк раҳбарлигидаги турк қўшинлари Чаноққала (Дарданели) бўғозида Атланта кучларни устидан ғалаба қозониб, Туркиянинг бутунлигини сақлаб қолгандилар. Шу муносабат билан кеча Истанбулдаги Ҳарбий Академияда ўтказилган учрашувда Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон ҳарбийларни табриклар экан, бугунга оид масалаларни ҳам тилга олди. Унинг айтишича, бир неча йил аввал Туркия Қуролли Кучлари Бош штабининг бош...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону