Кундалик хабарлар - 12 May 2021

  • 20:24Ўзбекистоннинг ягона хўжайини Шавкат Мирзиё Рамазон Ҳайити арафасида 100 нафар маҳкумни қандай авф қилгани ҳақида

    Шавкат Мирзиё Рамазон Ҳайити муносабати билан 100 нафар маҳкумни афв этди. Афв этилганларнинг 12 нафарини чет эл фуқаролари, 4 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 6 нафарини аёл ҳамда 52 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади. У Муборак Рамазон Ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос меҳр-оқибат, эзгулик, хайр-саховат каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва ту...

  • 19:11АИ-80 бензини қимматлашди, нимага ва қандай сабаблар билан?

    Ўтган 3 йил ичида дунёда Брент нефтининг нархи ва унга нисбатан AИ-80 бензинининг нархи шаклланишига оид қисқача рақамлар қуйидагича: 2019 йил декабрда жаҳон бозорида Брент нефтнинг нархи 65 доллар, Ўзбекистонда АИ-80 бензини эса 4500 сўм (0,47 доллар) эди. Пандемия даврида эса брент нефтнинг нархи икки баробар арзонлаши (30 доллар) натижасида, AИ-80 бензини нархида ҳам тушиш кузатилди (4000 сўм). Бироқ 2020 йил охирида нарх яна кўтарилди. Брент - 47 доллар. АИ-80 - 5000 сўм (0,48 доллар). ...

  • 16:50Rasul Kusherbayev: ЭКОЛОГИЯ ҚЎМИТАСИ РАИСИ ҚИЗИЛ КИТОБГА КИРИТИЛГАН ҚЎНҒИР АЙИҚни отишга рухсат берибди

    Фаолларнинг бидиришича, Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раисининг имзоси билан Россия фуқаросига 2 дона Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоби»га киритилган Тяньшан қўнғир айиғини отишга Россия Федерация фуқароси Широкову Е.Пга рухсатнома берилган. Мазкур рухсатнома экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Бўстонлиқ туман инспекциясида №4-сон билан 2021 йил 31 март куни рўйхатга олинган. Овчи Россия Федерация фуқароси Широкову Е.П. эса Б...

  • 16:27Tashqi ishlar vazirligi: O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi Matbuot xizmati bayonoti

    O‘zbekiston muqaddas Ramazon Hayiti – Iyd al-Fitr bayrami munosabati bilan Afg‘onistonda uch kunlik sulh e’lon qilinganini olqishlaydi. Umid qilamizki, ushbu muborak kunlarda kurashayotgan taraflar tomonidan o‘t ochishning to‘xtalishi Afg‘onistonda siyosiy tinchlik jarayonini ilgari surish bo‘yicha zarur shart-sharoitlarni yaratadi. O‘zbekiston Afg‘oniston xalqi bilan do‘stlik va yaxshi qo‘shnichilik munosabatlarini kelgusida ham rivojlantirish hamda mustahkamlash, mamlakatda barqaror va u...

  • 02:3713 май - Рамазон Ҳайити куни Тошкентда жамоат транспорти соат 4:00дан иш бошлайди

    Қайд этилишича, Рамазон Ҳайити нишонланиши муносабати билан 2021 йил 13, 14, 15, 16 май кунлари жамоат транспорти ҳаракатини қуйидагича ташкил этиш белгиланди: - 2021 йил 13 май - дам олиш куни, шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида. Йўналишларнинг иш бошлаш вақти соат 4:00дан бошланади; - 2021 йил 14 май - дам олиш куни, якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида; - 2021 йил 15 май - дам олиш куни, шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида; - 2021 йил 16 май - ...

11 May 2021
10 May 2021
  • 23:14Юсуф Жума: Марказий Осиё - кўҳна Туркистон тубсиз фожеалар ёқасида

    Қирғизистон Президенти Садир Жапаровга, пирсиён босқинидан кўз юмган ўн икки яшарлик МАДИНАни эслаб... Қирғизистонга пирсиён босқинининг туб илдизи - қирғиз элининг “ўжарлиги”. Қирғизлар Марказий Осиёнинг аҳмоқ ва қўрқоқ улусларидан ўзгачалиги - ер ости бойликларини ўзгаларга беришни истамаётганлари катта оғаларга қаттиқ ўтирди. Мағрур элни қўрқитиб қўйишга қарор этилди. Улуғ Мирзо Улуғбек ҳазратлари “Тўрт улус тарихи” да битганларидак тожиклар қонидаги сотқинлик иллати боис катта оға...

  • 22:20“Ўзсувтаъминот”: Мамлакатимизда 2263 та маҳаллада марказлашган ичимлик суви йўқ

    Республикада марказлашган ичимлик сув билан таъминланмаган маҳаллалар сони 2263 тани ташкил қилади. АОКАда бўлиб ўтган брифингда “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Тоҳир Ҳайдаров ичимлик суви билан таъминланиш бўйича маълумот бериб, мамлакатимиздаги марказлашган ичимлик сув билан таъминланмаган 2263 та маҳаллалар аҳолисига жами 1846 та, шундан, 316 та “Сув таъминоти” МЧЖларнинг махсус -техникалари, 50 та юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорл...