Кундалик хабарлар - 17 July 2021

  • 14:18Ўзбекистонда шармандалик - коронавирус ва пневмония: Кунлик ҳолатлар сони 900дан ошиқ, яна 4 бемор оламдан ўтибди

    Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги (ССВ) сўнгги бир кунда Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони 500 нафардан, пневмония қайд этилганлар сони эса 400 нафардан ошгани, бу касаллик туфайли оламдан ўтганлар сони 4 тага ошгани ҳақида хабар берди. Нимамиш, аҳвол айнан шундаймиш! Шу рақамларга ишонадиганлар борми? “2021 йил 16 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 118881 (+501) нафарни ташкил этмоқда”, дейилади ССВ бугун тарқатган хабарда. Бундан ташқари, кеча ...

16 July 2021
15 July 2021
  • 23:32Ўзбекистон ва Покистон стратегик шериклик тўғрисида декларация имзолаганлари ҳақида хабар

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё ва Покистон Бош Вазири Имрон Хон Тошкентдаги музокаралари якунида стратегик шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларация имзолабдилар. Расмий хабарга кўра, ташриф доирасида 8 та ҳужжат имзоланган экан. Транзит ва савдо тўғрисидаги ҳамда Ишбилармон доиралар вакиллари ҳамда сайёҳлик гуруҳлари учун виза тартибларини соддалаштириш тўғрисида ҳукуматлараро битимлар улар орасида алоҳида аҳамиятга эга. Шунингдек, Мудофаа вазирликлари ўртасида ҳарбий та...

  • 17:26Тошкентдаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун Покистон Бош Вазири Имрон Хон бу шаҳарга етиб келди

    Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиёнинг таклифига биноан Покистон Бош Вазири Имрон Хон бугун икки кунлик расмий ташриф билан Тошкентга етиб келди. У Тошкентда олий даражадаги Ўзбекистон-Покистон музокараларида ва 16 июль куни “Марказий ва Жанубий Осиё: Минтақавий Ўзаро Боғлиқлик. Таҳдидлар ва Имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция ишида иштирок этиши кутилмоқда. Бугун меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Бош Вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олдилар. Сўнгр...

  • 15:08Юсуф Жума: “РОССИЯ ТОЖИДАГИ БЕБАҲО ДУР - ГАВҲАР ТУРКИСТОН”нинг қора кунларидан бири тўғрисида

    13 июль - ўзбеклар қирғин - ГЕНОЦИД этилган кунлардан бири. ТУРКИСТОН - ТУРК-ИС(ЎЗ-ЎЗИ-ТАНГРИ)-ТОН(усткийими - тўн) - турк Тангри ичида демакдир. Она юрт - Тангри ичи деб кўрилган - чиндир. Истон пирсиёнча эмас. Турклар ўтмишда пирсиёнларни суққа - соқовлар деб атаган. Жонидан устун қўйган юртининг отини суққача отлармиди?!!! 1916 йил 13 июлда мардикор олишга қарши - ўрисга қарши Жиззах қўзғолони бўлди. Қўзғолончилар ва қўзғолонда қатнашмаганлар, ҳатто чолу кампирларгача, гўдакларгача барча қир...

  • 13:06Минтақавий масхарабозлик: Афғонистон Президенти Ашраф Ғани Ўзбекистонга келди, у Тошкентдаги халқаро конференцияда иштирок этиши кутилмоқда

    Афғонистон раҳбари, тўғрироғи, Президенти Ашраф Ғани 15-16 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” халқаро конференциясида иштирок этиш учун Тошкентга келгани хабар қилинди. Конференцияда қатнашиш учун Покистон Бош вазири Имрон Хон ҳам Тошкентга келиши кутилмоқда. Шунингдек, Европа Иттифоқининг Ташқи Ишлар ва Хавфсизлик Сиёсати бўйича олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Жозеп Боррел, 20дан зиёд мамлакат ташқи...

14 July 2021
  • 22:41Афғонистон Президенти Ашраф Ғани 3 ой ичида “Толибон” устидан ғалаба қозонмоқчи

    Афғонистон раҳбари Ашраф Ғани 3 ой очида “Толибон” ҳаракати мағлуб этилишига ва мамлакатдаги вазият ўнгланиши ҳақида ваъда берибди. Бу ҳақда TOLOnews телеканалида хабар қилинибди. “Мамлакатда хавфсизлик борасидаги вазият яқин 3 ой ичида анча яхшиланади. Толиблар мағлуб этилиб, улар эгаллаб олган ҳудудлар қайтарилади”, дебди Афғонистон Президенти Ашраф Ғани . Ашраф Ғани толиблар устидан ғалаба қозониш учун миллий бирдамлик зарурлигини таъкидлабди. Ҳозирда Афғонистонда ҳукумат қўшинлари ...

  • 21:03Куласизми, йиғлайсизми? Иш ҳақидан даромад солиғи тўлаётганларнинг 62 фоизи 2 млн сўмгача ойлик олади

    2021 йилнинг май ойида 4,6 млн ўзбекистонлик иш ҳақидан даромад солиғи тўлагани, уларнинг 38 фоизи 1 млн сўмгача (100 доллардан кам) ойлик олиши, 24 фоизининг маоши эса 1-2 млн оралиғида эканлиги Молия Вазирлиги ҳисоботида келтириб ўтилган. Аммо, уларни текшириб бўлмайди, чунки, ҳамма нарса давлатнинг қўлида. Келинг, бор рақамларни муҳокама қилайлик. 2021 йилнинг ўтган 6 ойида Ўзбекистонда 4 млн 647 минг 900 киши иш ҳақидан даромад солиғи тўлаган. 2020 йилда бу кўрсаткич 4 млн 161 минг 300...

  • 18:43Тожикистонга келаётган ўнлаб юк машиналари уч ойдан буён Қирғизистон чегарасида ушлаб турилибди. Нимага?

    Тожикистон Транспорт Вазири Азим Иброҳимнинг сўзларига кўра, у бу масалани Қирғизистон президентининг 14 июн куни Душанбега қилган ташрифи чоғида қўшни мамлакат транспорт вазири билан муҳокама қилган. Аммо, ҳалигача ҳеч нарса ўзгармади. Нимага? Азим Иброҳимнинг сўзларига кўра, у бу масалани Қирғизистон президентининг 14 июн куни Душанбега қилган ташрифи чоғида қўшни мамлакат транспорт вазири билан муҳокама қилган. “У бу масалани ҳал қилишга ваъда берганди, аммо афсуски, ҳеч қандай ижобий на...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону