Кундалик хабарлар - 11 August 2021

10 August 2021
  • 21:55Стюардесса ёрқин реклама учун дунёдаги энг баланд бино учида 5 соат ўтказгани ҳақида хабар

    Аvianews нашри маълум қилишича, стюардесса махсус эффектлар ва “яшил фон” қўлланмаган ҳолда олиниши режалаштирилган рекламада суратга тушишга рози бўлган кўнгиллилардан бири бўлган. Рекламанинг суратга олиниши олдидан авиакомпанияга тегишли ангарлардан бирида Смит-Людвик парашютдан сакраш бўйича инструктор билан репетиция ўтказгани, у 828 метр баландликда туриб, реклама шиорлари ёзилган табличкаларни бирин-кетин кўрсатиши керак бўлгани экан. Суратга олиш кунлари жамоа Бурж-Халифанинг энг ю...

09 August 2021
  • 22:51Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиё аҳолини газ ва нефть маҳсулотлари билан етарлича таъминлаш бўйича ЁЛҒОНДАКАМ кўрсатмалар бергани ҳақида

    Президент Шавкат Мирзиёев бугун, яъни 9 август куни истеъмолчиларни нефть ва газ ресурслари билан барқарор таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказибди. Яъни, Ўзбекистоннинг янги хўжайини, тўғрироғи, диктатори Шавкат Мирзиё бугун видео-селектор йиғилиши ўтказиб, халқни алдаш учун тўғридан-тўғри ёлғон хабарлар тарқатмоқда. Мана, бугунги БИТТАГИНА мисол. У ўз кабинетида ўтириб ўтказган видео-селектор йиғлишида, йилнинг 1-ярмида табиий газ қазиб олиш ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш бўйича эри...

  • 19:09Биринчи ярим йилликда Ўзбекистоннинг Ялпи Ички Маҳсулоти 6,2 фоизга ўсганига нима деймиз?

    2021 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 318,5 трлн сўмни ташкил этибди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,2 фоизга кўпроқ. ЯИМ ўсишига қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида 1,8 фоиз, саноатда 8,5 фоиз, қурилишда 0,1 фоиз ва хизматлар соҳасида 8 фоиз ўсиш ҳисобига эришилгани қайд қилинибди. Ҳудудлар кесимида юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳри (14 фоиз), Сирдарё (12,3 фоиз), Тошкент (7,8 фоиз)ва Қашқадарё (7,7 фоиз) вилоятларида қ...

08 August 2021
  • 23:03Дело «Кумтора». Бывший президент Аскар Акаев покинул Бишкек и улетел в Москву

    Бывший президент Кыргызстана Аскар Акаев покинул страну. Об этом 24.kg сообщили собственные источники. Уточняется, что сегодня в 16.35 бывший глава государства улетел рейсом российской авиакомпании «Аэрофлот» по маршруту Бишкек - Москва. По некоторым данным, вместе с ним улетел и его сын Илим. Напомним, Аскар Акаев прилетел в Бишкек 2 августа. Ранее его объявили в розыск по делу «Кумтора». После того как бывшего президента доставили в ГКНБ, он заключил сделку со следствием. По его словам, ...

  • 20:33Кафе ва ресторанлар фаолиятига қўйилган чекловлар юмшатилармиш! Ким буни қилмоқда?

    Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги умумий овқатланиш объектлари фаолиятига карантин чекловлари татбиқ этилмайдиган ҳолатлар белгилангани ҳақида маълумотларга асос бўлоладиган нарсалар тарқатилибди. Республика Махсус Комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатда коронавирус инфекциясига қарши эмлаш жараёнларини жадаллаштириш масаласи муҳокама қилингани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда. Нимамиш, Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги тарқатган хабарда айтилишича, аҳолини оммавий эмлаш коронавируснинг янги тўлқинла...

  • 17:21Коронавирус: Кунлик ҳолатлар яхшилашаётгани ва ўлимлар сони пасая бошлаганига ишонасизми? Ўлимлар сони камайганмиш, чунки, сайловлар яқинлашмоқда!

    Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 897 кишида коронавирус, 475 кишида пневмония аниқлангани, икки касалликдан жами 8 нафар бемор оламдан ўтгани ҳақида хабар берди. Нима ҳам дердик, бўшашманг Шавкат Мирзиё жаноблари, бу Сизнинг ғалабангиз. Чунки, президент сайловлари яқинлашмоқда, Сизни мақтаб турмаса бўладими? Хуллас, шундай қилиб, Ўзбекистон коронавирусдан ўлимлар сони бўйича юқорилашишга, тўғрироғи, пасайишга эришди. 4 августда оламдан ўтганлар сони 13 нафар эди, мана б...

  • 16:11Баҳодир Жалолов – Ўзбекистон тақимида 3-чи Олимпиада чемпиони бўлди!

    8 август куни Токио Олимпиадасининг сўнгги кунида Баҳодир Жалолов (+91 кг) олтин медал учун жангда америкалик Ричард Торресга қарши рингга кўтарилди. Жангнинг биринчи раунди тенг курашлар остида кечди, аммо ҳакамлар бу раундни америкалик боксчига беришди - 2:3. Иккинчи раундда эса Жалолов рақибга босимни оширди ва бир неча бор хавфли зарбалар йўллаб, рақибни нокдаун ҳолатига туширди. Бу сафар ҳакамларнинг барчаси Жалоловнинг устунлигини қайд этишди - 5:0. Жалолов ҳал қилувчи раундда ҳам фа...

  • 09:16Юсуф Жума: Қайда ёлғон йўқ десалар...

    Қайда ёлғон йўқ десалар, Барча ёлғон ўша ерда. Қайда ёмон йўқ десалар, Барча ёмон ўша ерда. Ботқоқнинг қай ери сара?! Очун бир ботқоқ - боқ - қара: Қайда ўпқон йўқ десалар, Барча ўпқон ўша ерда. Қайда яшаб кўрсанг узоқ, Англайсанки - тузум - тузоқ. Қайда шайтон йўқ десалар, Барча шайтон ўша ерда. Юсуф кўнгли беармондир - Деманглар, юрагим қондир. Қайда армон йўқ десалар, Барча армон ўша ерда. 2021 йил. * * * * * Сен келаман деган жойдан, Мен қочолмай доғдадирман. Доғлар қолган куну ойдан,...