Кундалик хабарлар - 30 September 2021

  • 19:39Сенатда тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонун имзоланди. Кўрамиз натижа қандай бўлади?

    Ўзбекистон Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида юридик шахслар, фуқаролар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорларнинг тўловга қобилиятсизлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилиб, бугун қабул қилинибди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг кўпчилик оммавий ахборот воситалари хабар қилдилар. Тўловга қобилиятсизликни соғломлаштириш таомилларини ўтказиш жараёнида вужудга келган жорий солиқ тўловларини ҳисоблашни тўхтатиб туриш ва ...

  • 17:00Ўзбекистонда криптовалюта билан боғлиқ норасмий платформалар фаоллашгани эълон қилинибди

    Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Лойиҳа Бошқаруви Миллий Агентлиги томонидан интернет тармоғидаги ресурсларнинг мониторинги давомида крипто-активларни сотиш ва айирбошлаш билан боғлиқ ҳар хил турдаги норасмий платформалар фаолияти авж олгани маълум бўлибди. Расмий хабарда айтилишича, мазкур турдаги платформалар манзилларини бошқа давлатларда рўйхатдан ўткизиб, Ўзбекистонда серверлари ўрнатилмасдан, кўп ҳолатларда фуқароларнинг шахсий маълумотларини сўраб олган ҳолда, уларга крипто-активларни ...

29 September 2021
  • 21:53Ўзбекистонда аҳоли энергия манбаларини тежаб ишлатишга чақирилмоқда! “Ҳаракат”: Натижа қандай бўлади?

    Статистик маълумотларга кўра, дунёда энергия истеъмолининг 23 фоизи хусусий турар жой фондига тўғри келса, Ўзбекистонда бу рақам 40 фоизни ташкил этмоқда. Вазирлик Ахборот Хизмати раҳбари Сабина Бекмуродованинг маълум қилишича, Европада 1 квадрат метр учун энергия истеъмоли йилига 120-150 кВт/соат бўлса, Ўзбекистонда шу майдон учун кўрсаткич 390 кВт/соатдан ошмоқда. Таъкидланишича, энергиядан самарали фойдаланиш йўлга қўйилмас экан, энергия манбаларини ишлаб чиқариш қанчалик кўпайтирилмасин, орт...

  • 20:16Экология ва иқтисодиёт. Экологик партия номзоди фақатгина экологик муаммолар билан шуғулланадими?

    Ўзбекистон Экологик Партияси ташкил қилинганига ҳали кўп бўлмади. Аҳоли у ҳақда ҳали атрофлича тушунчага эга эмас. Аммо Ўзбекистон Республикаси президентлигига навбатдаги сайловларда ушбу партия ҳам қатнашмоқда. Партиядан кўрсатилган номзод Нарзулло Обломуродов 27 сентябрь куни қашқадарёлик сайловчилар билан учрашди. Фуқаролар номзоднинг сайловолди дастуридан жой олган масалаларни унинг ўзидан тинглади. Кўпчилик сайловчида Экологик Партия фақатгина экологик муаммолар билан шуғулланади, деган ...

28 September 2021
  • 22:00Талибан: глава афганского банка предупреждает о возможном крахе сектора, т.е. Афганистану предсказали финансовый крах

    Банковская система Афганистана близка к краху, заявил «Би-би-си» исполнительный директор Исламского Банка Афганистана Сайед Муса Калим аль-Фалахи. По его словам, финансовая отрасль страны столкнулась с «экзистенциальным кризисом», поскольку клиенты стали паниковать. Потому что глава Исламского Банка находится на пороге кризиса. «Сейчас происходит массовый вывод средств. Большинство банков не функционируют и не предоставляют весь спектр услуг», - сказал он. Сайед Муса Калим аль-Фалахи при этом...

  • 20:50Шавкат Мирзиё Европа бозорларига кириш учун “Фарғона бренди” жорий этмоқчи! Шунга “Ҳаракат” нима дейди?

    Кеча қўшни вилоятда бўлиб, бугун сайловолди пропагандасини ёпиш учун Фарғона вилоятига келган Шавкат Мирзиё қуйидаги баёнотни берибди: “Қўшни давлатлар билан чегарадош Бешариқ ва Риштон туманларида божхона чегара назорат постлари яқинида “эркин савдо майдонлари” ташкил қилинади. Ушбу ҳудудларда маҳаллий экспортчилар ва хорижий харидорлар ўртасида тўғридан тўғри алоқа ўрнатилиб, экспортчиларга маҳсулотларни қулай ва воситачисиз сотиш имкони яратилади. Европа бозорларига кириш учун қайта ишл...

  • 17:45Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида 15 та илмий-тадқиқот институти ташкил этилибди. “Ҳаракат” нима демоқда?

    Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ Хўжалиги Вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ Хўжалигида Билим ва Инновациялар Миллий Маркази тизимидаги илмий ташкилотларнинг тузилмаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган экан. Президентнинг “Қишлоқ Хўжалиги Вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ Хўжалигида Билим ва Инновациялар Миллий Маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2021 йил 3 февралдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган муассасалар қуйидагилардир. (Улар Лола Абдуазимованинг Norma.uz сайтидан олинди): Дон...

27 September 2021
26 September 2021
25 September 2021
  • 18:13FREEDOM ON THE NET 2021: Freedom House бу йил ҳам Ўзбекистонни эркин интернетга эга бўлмаган давлатлар рўйхатида қолдирибди

    Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиши билан ном чиқарган, АҚШдаги Freedom House 2020 йил 1 июндан 2021 йилнинг 31 майигача давлатлардаги интернет эркинлиги даражасини акс эттирувчи ҳисоботини маълум қилди. Хуллас, қисқа қилиб айтсак, глобал интернет эркинлиги бўйича натижалар кетма-кет 11-марта пасаймоқда. Инсон ҳуқуқлари бўйича вазият 30 та мамлакатда ёмонлашган. Энг катта пасайиш Мянмада юз берди. Ундан кейинги ўринларда Беларус ва Уганда. Бу ҳисоботда Ўзбекистон 100 баллик баҳолаш кўрсаткичлар...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону