Кундалик хабарлар - 21 January 2022

  • 21:18Жуда қизиқ: “Эзгулик” раиси Абдураҳмон Ташанов билан “Озодлик” радиосининг интервьюси ҳақида

    Бугун, яъни жорийдаги йилнинг 21 январ куни бу нарса тасодифан қўлимизга тушиб қолди. Гап “Эзгулик” раиси Абдураҳмон Ташанов билан “Озодлик” радиоси эълон қилган интервью ҳақида айтмоқдамиз! “Озодлик” радиосининг ўзбекча қисмида ўзини “Сарвар Усмон” деб таништирган одам (журналист) Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамиятининг раиси Абдураҳмон Ташанов билан интервью эъон қилибди. Ростдан ҳам ажойиб интервью. Қани кўрайлик, бизнинг ...

  • 17:00Юсуф Жума: К У Н Л А Р И М! (Махтумқули ҳазратлари йўлида!)

    Тангридан - ёғдудан бир ёғду улгу, Ёғдуга ёнма - ён бўлган кунларим. Ор - номусдан мангу бошпана - турғу, Бир билан икковлон бўлган кунларим. Ўзига эш этиб яратди мени, Ўзига жўш этиб яратди мени. Ёғду - оташ этиб яратди мени, Ўзида намоён бўлган кунларим. Энг эски Тангридир, энг эски менман, Энг янги Тангридир, энг янги менман, Энг мангу Тангридир, энг мангу менман, Тангрида ҳар қачон бўлган кунларим. Кўзидан кўз бериб ундирди мени, Эсидан эс бериб ундирди мени, Юзидан юз бе...

  • 15:24Яна коронавирус: Ўзбекистонда кетма-кет учинчи кун антирекорд қайд этилмоқда, ОМИКРОН штамми кўпаймоқда!

    Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Матбуот Хизмати Ўзбекистонда кетма-кет учинчи кун касалланишлар сони ортгани - сўнгги бир кунда яна 1300дан ортиқ бемор аниқлангани ҳақида хабар берди. Мана хабарда нима дейилади: “2022 йил 20 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 210899 (+1321) нафарни ташкил этмоқда”. Бу Ўзбекистонда пандемия бошидан бери навбатдаги рекорд кўрсаткич ҳисобланармиш, бундан аввалги ЭНГ ЮҚОРИ кўрсаткич бир кун олдин қайд этилган, ўшанда илк б...

  • 01:04Юсуф Жума: АРМОН - ОЧУН ТУРОН БЎЛГАН КУНЛАРИМ!!!

    Туркистон болалари. ЮНИСEФнинг ҳисоботида Ўзбекистонда 2021 йилнинг қишида бир миллион бола очликдан ўлиши мумкинлиги айтилган. Бу геносиддир... Туркистон болалари ўлдирилар беомон - Ўғизхон чиқмасин деб, Темурхон чиқмасин деб. Қирғин изига қирғин, қирон изига қирон - Ўғизхон чиқмасин деб, Темурхон чиқмасин деб. Араб, пирсиён қирди, қирди келгинди ўрис, Қирди юртнинг тўрида шулар тўрлатган даюс, Еру, суви, тинию, пешонам ўрнида туз, Ўғизхон чиқмасин деб, Темурхон чиқмасин деб. Ўлдирилди гўдак...

20 January 2022
  • 21:35Ўзбекистон мактабларида 24 январдан онлайн форматга ўтиш расман тасдиқланибди

    Халқ Таълими Вазирлиги жорийдаги йилнинг 24 январидан бошлаб мактаблар БИР ОЙ давомида онлайн шаклда фаолият олиб боришини маълум қилибди. Вазирлик хабарида шундай дейилган: “Коронавирус инфекциясининг янги штамми болалар ва ёшлар ўртасида тарқалиш хавфининг олдини олиш ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг таклифларидан келиб чиқиб 24 январдан бошлаб мактаблардаги таълим жараёни бир ой муддат давомида онлайн шаклда олиб бо...

  • 17:48Ўзбекистонда 2021 йилда энг кўп қайси автомобил ишлаб чиқарилгани маълум қилинди – Шевролетнинг “Cobalt” автомобили

    2021 йилда энг кўп “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат Статистика Қўмитаси баёнот берибди. Давлат Статистика Қўмитаси хабарига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилда ишлаб чиқарилган автомобиллар сони бўйича “Cobalt” етакчилик қилмоқда - 71 минг 82 дона. Кейинги ўринлардан 51 минг 61 дона ишлаб чиқарилган “Lacetti-Gentra” ва 31 минг 466 дона ишлаб чиқарилган “Nexia T-250” жой олди. Шунингдек, 2021 йилда 55 068 дона “Damas”, 17 308 дона “Labo” ва 9 915 дона ...

  • 16:00Ўзбекистон Марказий Банки асосий ставкасини ўзгаришсиз қолдиргани ҳақида

    Бугун, 20 январ куни Ўзбекистон Марказий Банки бошқарувининг йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинибди. Бу ҳақда Марказий Банк матбуот хизмати баёнот берибди. Эслатиб ўтамиз, ўтган 2021 йил давомида асосий ставка 14 фоиз даражасида сақлаб қолинган эди. Регулятор асосий ставкани охирги марта 2020 йил 10 сентябрда ўзгартирган, ўшанда ставка 1 фоиз бандга пастга туширилган экан. Ўзбекистон тарихида қайта молиялаш ставкасининг э...

19 January 2022
  • 19:50Икки томонлама масхарабозлик: Шавкат Мирзиё 19 январь куни Россия Президенти Администрацияси Раҳбарининг Ўринбосари Дмитрий Козакни қабул қилгани ҳақида расмий хабар

    Бу ростакам ҳақиқий хабар. Бу ҳақда ҳатто Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг расмий сайтида хабар қилинибди. Шуни ҳам хабар деб ҳисоблаш ғирт масхарабозлик бўлган бўларди. Ўта қисқа хабарда айтилишича, бу 2 раҳбар ўзаро гапларни гаплашишибди ва келажак режаларини маслаҳатлашишибди. Нимамиш, аввалига бу учрашув чоғида Дмитрий Козак Россия Президенти Владимир Путиннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказибди, Шавкат Мирзиё Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг кўламли ҳамкор...

  • 15:30АҚШ Мудофаа Вазирлиги Матбуот Котиби Жон Кибри: Ўзбекистон ва Тожикистондаги авиатехникалар толибларга қайтарилмайди

    Ўзбекистон ва Тожикистондаги авиатехникалар толибларга қайтарилмайди. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа Вазирлиги Матбуот Котиби Жон Кибри маълум қилди. “Биз ҳозирча ушбу вертолётларни жойлаштириш масаласини ишлаб чиқяпмиз. Менда улар бўйича қандай йўл тутилишига оид янгиланган маълумот йўқ. Лекин, ишонч билан айта оламанки, улар Афғонистонга толиблар фойдаланиши учун қайтарилмайди”, - дебди Жон Кибри. Жон Кибри ушбу масала Мудофаа Вазирлиги томонидан кўриб чиқиш жараёнида эканини айтган ва шундай дебд...

  • 01:24Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кўпайганмиш, шунга ишонадиганлар борми?

    Марказий Банк 2021 йил якунлари бўйича Ўзбекистоннинг халқаро захиралари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилибди. Мана ўша рақамлар!!! Жорийдаги йилнинг 1 январь ҳолатида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 35,13 млрд долларни ташкил қилмоқда экан. Декабрь ойи давомида олтиннинг физик ҳажми 11,4 млн троя унциядан 11,6 млн троя унцияга (тахминан 6,22 тонна), унинг қиймати эса 20,44 миллиард доллардан 20,94 миллиард долларга ошганмиш. Эслатиб ўтиш керакии, 1 унция - 31,1 граммга тўғри ке...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону