Кундалик хабарлар - 28 August 2022

  • 18:41“Газета ходимлари ойлаб маош олмаяпти. Бош муҳаррир эса таҳририят ҳисобидан олинган TrailBlazer’да юради”, дейишмоқда бу газета маошини ололмаётганлар

    “Миллий Тикланиш” газетаси ходимларига қарийб уч ойдан буён маош берилмаяптганмиш. Буни биз билан суҳбатлашган бир нечта ходим тасдиқлади. Ўзи TrailBlazer’да юрадиган бош муҳаррир турли баҳоналар билан ходимларнинг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириб келаётгани айтилмоқда экан. Ҳа, айнан шундай. “Миллий Тикланиш” демократик партияси нашрида ишловчи ходимларга июн ойидан буён маош берилмаяпти. “Ойлаб маош берилмаслиги биринчи марта эмас. Баҳорда ҳам ойлик ололмаганмиз. Масалан, феврал ва март ойлари...

  • 16:47Кеча IT-паркда илк осмонўпар бинолар фойдаланишга топширилгани ҳақида

    Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида қурилаётган IT-паркда дастлабки 20, 22 ва 25 қаватли бинолар фойдаланишга топширилгани кеча эълон қилинган эди. Уларда “Алоқабанк” ва “Ўзбектелеком” жойлашган. Келгусида бу ерга АКТ вазирлиги ва саноат корхоналари кўчирилади. Президент осмонўпар бинолардан бирининг томига кўтарилгани ҳам кўрсатилди. Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида барпо этилаётган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркида (IT-Парк) дастлабки 20, 22 ва 25 қаватли би...

27 August 2022
  • 18:23Қозоғистон ҳарбий маҳсулотлар экспортини бир йилга тўхтатгани ҳақида хабар

    Мамлакат Саноат ва Инфратузилмани Ривожлантириш Вазирлиги қурол-яроғ, ҳарбий техника ва маҳсулотларини экспорт қилишни тўхтатиб туриш тўғрисида таклиф киритган экан. Қозоғистон ҳарбий маҳсулотлар экспортини 2023 йил сентябрга қадар тўхтатибди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати Telegram-каналида хабар қилинди. Хабарда айтилишича, Қозоғистон Бош Вазири Алихан Смаилов раислигида мудофаа саноати масалалари бўйича комиссия йиғилиши бўлиб ўтибди. Комиссия қатнашчилари 2023 йилнинг августи охирига қа...

  • 17:25Комил Алламжонов: “No photo, no video муаммоси аллақачон йўқотилиши керак эди”

    BBC ўзбек нашри журналисти Аваз Тоҳиров унга Тошкентдаги Мустақиллик майдони ва Янги Ўзбекистон боғида суратга олишга рухсат берилмагани ҳақида ўзининг Facebook саҳифасида пост ёзганди. Президент администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов ўзи тег қилиб (белгилаб) ёзилган постга муносабат билдирибди. «No photo no video муаммоси мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидан аллақачон йўқотилиши керак эди, аммо у қайта ва яна қайта юзага келмоқда. Суратга олиш тақиқланишини тартибга солувчи бирор ҳужж...

26 August 2022
  • 19:43Юсуф Жума: Шанхай ҳамкорлик ташкилоти - Туроннинг, турк элларининг энг ёвуз душмани

    Динсиз дунё Тангридан қўрқмайди. Вале Туркистон десанг, қўрқади. Турон десанг, қўрқади. Икки отдан, икки сўздан ҳайиқиб яшайди. Кечагача очуннинг оти - Турон эди. Ер шарининг бошдан - оёқ юзига Турон деб битилганди… Ер шарини глобус дедилар ва Туркистон, Турон отларини ўчириб ташладилар,тарихларни буздилар. Тангридай қадимий бу қутлуғ отлар. Хитой, Эрон, Россия, тозилар… шонли номларнинг ашаддий душманлари… Тозиларга Амир Темур десанг, шундоқ ҳам қора бетлари баттар қораяд...

  • 17:00Рубл курсидаги фарқдан ўзбеклар қандай пул ишлаяпти? Сўм ортидан келаётган долларларданчи?

    Россия ўзбекистонлик саррофлар учун пул айрибошлаш маконига айланиб бўлди. Ўзбеклар қуйидаги конвертация схемасидан фойдаланишмоқда: курси юқори рублни Ўзбекистонда сўмга майдалашади. Унга нақд доллар харид қилишади, долларни Россияга келтириб, уни яна рублга айрибошлашади. Бу рубларни қаерга бориб сотишади, ҳайрон қоласиз? ‘ “Ведомости” нашрининг ёзишича, бундай операцияларда бир неча кун ичида 6 фоизгача даромад олиш мумкин экан. Айни пайтда Россияда нақд валютани банклардан харид қилиш ...

  • 15:08Осиё Тараққиёт Банки Ўзбекистонда ЙТҲдан иқтисодий зарар ЯИМ 3,8 фоизини ташкил қилади

    Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ) экспертлари миссияси Ўзбекистонда янги ташкил этилган Йўл Ҳаракати Хавфсизлиги бўйича Республика комиссиясини қўллаб-қувватлаш мақсадида Тошкентда бўлиб турибди. Бундай Комиссия йўл ҳаракати хавфсизлиги сиёсатини амалга ошириш учун 2022 йил апрель ойида ташкил этилган экан. Куни кеча, яъни 25 августда, ОТБ экспертлари йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳолати, бахтсиз ҳодисалар натижасида ўлим ва жароҳатланиш ҳолатларини камайтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар...

25 August 2022
24 August 2022

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону