Ҳа, шундай тадбир бўлиб ўтгани, унда Белорусиядаги демократик мухолифат етакчиси, президентликка собиқ номзод Светлана Тихановская нутқ сўзлаб, “Украина эркинлиги - Беларуснинг ҳам эркинлиги”, “Эркин Украинасиз эркин Беларус бўлмайди ва эркин Беларуссиз хавфсиз Украина бўлмайди”, “Беларуснинг эркинлиги учун Украинанинг Россия билан урушда ғалаба қозониши зарурий шартидир” деган сўзларини урғулаб эшиттиргани Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида ҳам хабар қилинди.
Эслатиш керакки, шу йилнинг март ойи бошида Минск шаҳар суди Светлана Тихановскаяни сиртдан 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Тергов унга бир вақтнинг ўзида ўнта айблов қўйди: унвон ва ҳокимиятни рухсатсиз тортиб олиш, миллий хавфсизликка қарши ҳаракатларда хорижий давлатга ёрдам бериш, ҳокимиятни эгаллаб олиш учун фитна уюштириш, нафрат уйғотиш, экстремистик тузилма яратиш, МСК ишига тўсқинлик қилиш ва бошқалар.
Биламизки, Ўзбекистонда ҳам демократлар шу каби айбномалар остида қолишган. Демак, бу каби йиллик мажлисларда чет элда мажбуран яшаётган ўзбек демократлари ҳам иштирок этишлари, Ўзбекистондаги мудҳиш аҳволни ҳаммага яна бир бор эслатишлари, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси раиси Абдураҳим Пўлат 21 асрнинг асосий муаммоси бўлган ислом терроризмни тинч йўл билан тўхтатиш мумкинлиги, Ўзбекистонда ва бошқа давлатларда ислом динининг кўпхотинликка йўл очувчи йўлларини бекитиш кераклиги ва МИСЛИ КЎРИЛМАГАН ТАКЛИФЛАРИ билан АҚШ Президентига иккита хат ёзганини ҳаммага билдиришлари мумкин эди.
“Озодликни муҳокама қилиш” каби йиллик тадбирлар ўтказилишини ўзбек демократлари олдинроқ билишлари ва бу тадбирларида иштирок этишлари, оташин нутқлар сўзлашлари керак ва ШАРТдир!
Расмда - Светлана Тихановская.