Масхарабозлик шундан иборатки, Бахтиёр Саидов тўла вазир бўлгани ҳақида фармон чиқарилгани бугунги хабарлардан маълум бўлди, аммо фармон қачон имзолангани айтилмаган.
Ваҳоланки, бу фармон эълон қилинмасиданоқ, тўғрироғи, кечаги хабарларда Бахтиёр Саидов Ташқи Ишлар Вазири дейилганди.
Шундай экан, Ўзбекистон Олий Мажлиси кечаёқ Шавкат Мирзиёни президентлик лавозимидан улоқтириш ҳақида қарор чиқармадимикан? Чиқарса яхши бўларди.
Чунки пирсиён (русчасига - персианин) Шавкат Мирзиё кун сайин ватанимиз Ўзбекистонни Эрондаги каби лойли чуқурга судраш билан овора. Нима унинг мақсади ҳозирги лавозимидан Ироқ диктатори Саддам Хусейн ёки Ливия диктатори Муаммар Каддафи (расмда) каби кетишми? Яхши мақсад. Чунки, яқинда Афғонистондаги Толибон террористлари Ўзбекистонни ўзларига қўшиб олишса, Шавкат Мирзиёнинг охирги кунлари ўзининг мақсадидан ҳам баттар бўлади.