20 April 2023
20:09 - Ҳурматли ёзувчи ва шоиримиз Юсуф Жуманинг ажойиб шеъридан бир мисра ва “Ҳаракат”нинг фикрларини келтирамиз
Инсон ўз умрини вайрон этади,
Жаҳолат жиноят саналмас экан.
Тентак кўкдай тескарига кетади,
Жаҳолат жиноят саналмас экан.

Қаранг, шоиримиз “Бирлик” Партияси ва унинг “Ҳаракат”Ахборот Агентлиги сал кам ҳар куни такрорлаётган фикрларини жуда чиройли шеърга айлантирибдилар. Жаҳолат сўзининг иккита маъноси бор:

- Жаҳолат - инсониятнинг душманидир;
- Жаҳолат – разолат омили, яъни фактори бўлиб, ҳақиқатни ҳимоя қилиш, бунинг учун жонини ҳам бериш каби муқаддас фикрлар тўпламидир.

Қаранг бир сўз билан бир-бирига қарши фикрлардан бирини, ўзига ёққанини танлаш керак.

Мана биринчи мисол. Диктатор-президент-вайсақи Шавкат Мирзиё Ўзбекистонни юксалтириш учун аввалига маккажўхоричиликни ривожлантириш кераклиги ҳақида вайсади. Кейин, ҳамма вилоят ҳокимларига ҳар йили камида 4 та чет элдан инвестиция олиб келишни буюрди, бу инвестициялар Ўзбекистонни юксак даражаларга олиб чиқиши ҳақида вайсади.

Табиий, Шавкат Мрзиёнинг таклифларининг моҳиятини тушунмасдан чапак чалаётганлар, яъни бу таклифларни дастаклаганлар бор эди. Аммо, “Ҳаракат” Агентлиги бундай аҳмоқона таклифлар фақт эси паст одамдан чиқиши мумкинлигини, маккажўхаричиликнинг Ўзбекистон учун ҳеч қандай аҳамияти йўқлигини, тузукроқ чет эллик инвесторлар қолоқ ва қашшоқ ҳамда қарзларга ботиб ётган Ўзбекистонга ҳеч қандай инвестиция олиб кирмаслигини айтиб, Шавкат Мирзиёнинг дабдаласини чиқарди.

Кўриб турибсизки, Шавкат Мирзиё оддий жаҳолатчи, яъни ўзбек миллатининг душмани, жиноятчидир.

Ҳали ўзбек миллати, жаҳолат жиноят деб саналмагунча, олға кета олмаслигимизни тушунмаяпти. Шу сабабли ўзбекларнинг миясига “Жаҳолат жиноятдир” деган тўғри фикрни сингдириш керак.

Агар Шавкат Мирзиё яхши маънода “жаҳолатчи” бўлса, ўзининг аҳмоқона таклифлари учун жонини берсин, халқни тескарига юритавермасин, узр сўрасин!