16 April 2023
18:46 - Журналист Рўзибой Қўлдошевнинг Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳақидаги бу мақоласи сафдошимиз Носир Зокирнинг Интернетдаги шахсий нашридан, яъни сайтидан олинди

Каримов даврида кадрлар сиёсати қандай олиб борилган? Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қандай ишдан олинди? Бу саволларга жавобни журналист Рўзибой Қўлдошевнинг собиқ Давлат Маслаҳатчиси Мавлон Умурзоқ билан ўтказган суҳбатидан топасиз.

Қуйида Рўзибой Қўлдошевнин бир оз қисқартилган мақоласини ўқинг.

* * * * *

Рўзибой Қўлдошев: ...2004 йилнинг сентябрь ойи бошлари эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг собиқ давлат маслаҳатчиси Мавлон Умрзоқов қўнғироқ қилиб, бугун Андижонга кетишимиз хабарини айтди.

Тўрт киши бўлиб йўлга чиқдик. Кейин билсам, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг отаси оламдан ўтибди. Йўл- йўлакай Мавлон Умрзоқов у кишининг ўта иймон- эътиқодли, диёнатли ва тақводор инсон эканлиги, бир неча марта учрашиб, дилдан суҳбат қилганларини гапириб берди. Айниқса, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг атрофида фитналар урчиган оғир дамларда, у кишининг падари бузрукворлари билан бир неча марта ўзаро маслаҳатлар қилинган экан.
Ҳазратнинг уйига портловчи моддалар ташланиб, оила аъзоларининг тинчи бузилган, Сирдарёда янги масчит очилишига бораётганда унга суиқасд уюштирилган. Ўша таҳликали кезларда, Шайх Муҳаммад Содиқ Мавлон Умрзоқов кабинетига кириб келади. Бу воқеаларнинг сабаби ва унинг бошида турганларнинг жазоланишини талаб қилади. Мавлон Умрзоқов зудлик билан воқеани Президент Ислом Каримовга етказади. Афсуски, ўшандан кейин тазйиқлар баттар кучаяди.Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг муфтий лавозимидан озод қилиш масаласи кун тартибига қўйилади.

-Ўшанда ўта қийин вазиятда қолган эдим -, дея эслайди Мавлон ака, чунки бир томондан Шайх ҳазратларининг бошига тушган кулфат, иккинчидан эса унга ёрдам кўрсатиш ўрнига эгаллаб турган лавозимидан озод этиш...

Йиқилган, азият чеккан одамга малҳам бўлиш ўрнига, уни ишдан олиш билан боғлиқ масалани айтиш ўта нохуш ҳолат эди. Буни қайта-қайта ўйлаган Мавлон Умрзоқов муаммонинг дипломатик йўлини қидиради. Шайх ҳазратларининг отаси яшаётган Булоқбоши туманига боради. Ўғли Муҳаммад Содиқнинг атрофида фитналарнинг кўпайгани унинг ҳаётига хавф-хатарни кучайтириши мумкинлиги ҳақида хабардор қилинади.

Агар лавозимдан бўшаш ҳақида ариза ёзмаса, аҳвол аянчли воқеалар билан тугаши мумкинлигини очиқ айтишга мажбур бўлади.Шундан сўнг Муҳаммад Юсуф ҳожи бобо ўғли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф билан биргаликда Тошкентга, Мавлон Умрзоқованинг уйига келади. Аниқроғи Мавлон ака уларни ўз уйига таклиф қилиб, меҳмонга чорлайди.

Халқимизнинг севимли санъаткори Шерали Жўраев, таниқли ёзувчи Нурали Қобуллар ушбу тадбирда иштирок этадилар. Бир пиёла чой устида суҳбат қурилиб, мамлакатдаги ижтимоий сиёсий вазият борасида фикрлар билдирилади. Шу билан бирга Шайх ҳазратларининг кейинги ҳаётини ҳар хил хавф- хатардан сақлаш мақсадида бир муддат чекиниб туриш маслаҳати ҳам илгари сурилади.

Ҳолатни ўзидан, юрагидан ўтказган донишманд ота Муҳаммад Юсуф Бойбўта ўғли фарзанди аржуманди Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфга ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзишни таклиф қилади. Таклиф қабул қилинади. Аслида ҳеч қандай айбсиз ўз лавозимини тарк этиш кўнгилсиз ҳолат бўлсада, маърифатли шайх падарибузркувори ҳузурида мардларча ариза ёзиб берди.

Ушбу нохуш воқеа бу ерда йиғилганларнинг ҳеч бирига ёқмасада, ҳамманинг юрагини тубида михланган оғриқли нуқта безовта қилаётган бўлсада, нохуш вазиятдан чалғиш керак эди. Шунда Мавлон Умрзоқов икки улуғ аллома ота-болага чопон кийдирди.

- Тўғрисини айтганд,а ундай пайтда чопон ҳам орадаги ноқулайликка барҳам бера олмас экан,- дея эслайди Мавлон Умрзоқов. Ҳамма тушкун кайфиятда тарқалди.

Эртаси куни Республика мусулмонлар идорасида, муфтийликда Президентнинг давлат маслаҳатчиси Мавлон Умрзоқов иштирокида, йиғилиш бўлади. Унда Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг лавозимидан олиниши кун тартибига қўйилади. Аммо йиғилганлар унга ўз норозилигини билдиради. Вазият қалтис тус олади. Ғалаённи бостириш учун Хўжаи Хизирдек (Исмат Хушев тасвирлагандек) нурли бир сиймо минбарга кўтарилди. Ҳамма жимиб қолди. Зал сукунат оғушида.

Йиғилганларнинг ҳаммаси минбарга чиққан сиймо Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг гапларига қулоқ тутди.

У ҳар доимгидек ўта босиқлик ва донишманлик билан йиғилиш иштирокчиларини сабр бардошга чақирди. Бу дунёда ҳеч бир нарса абадий эмаслигини, ҳатто тожу-тахт ҳам вақт соати етганда янгиланиб туришини, ҳаёт эса давом этажагини, шундай бўлгач ўзи эгаллаб турган лавозим ҳам омонатлигини, ундан кўра инсониятга асқотадиган илмий асарларни ёзиш кўпроқ наф беришини батафсил шарҳлайди.

Шундан кейингина йиғилиш қатнашчиларининг муносабати бир оз юмшади. Барибир, ноҳақлик бўлаётгани, Шайх ҳазратларининг ўрни ҳали жуда-жуда билиниши йиғилганлар томонидан қайта-қайта зикр этилди.

Лекин подшоҳнинг амри вожиб эди. Шайх ҳазратлари янги тайинланган муфтийга ўринбосар бўлиб қолади. Ана шу сирли ва совуқ ишоралардан кейин Шайх ҳазратларининг ҳаётида таҳликали воқеалар урчиди. Борган сари унинг ҳаёти хавф остида қола бошлади ва ниҳоят ватанни тарк этишга мажбур бўлди.

Агар И.Каримовга вазият тўғри тушунтирилганда шайх Муҳаммад Содиқни ўз лавозимида ва ватанида қолдириш мумкин эдику, деган саволимга И. Каримовнинг собиқ давлат маслаҳатчиси М.Умрзоқов шундай деди: "Бунинг иложи йўқ эди.Чунки мен тушунтирмоқчи бўлдим, лекин натижа чиқмади.”

Ватан оёқ ости қилинди, кадрлар сиёсатида ирқироз бошланди. Ҳалигача, унинг жабрини торяпмиз. Ўнлаб тажрибали, етук шахс мақомига кўтарилган ва турли лавозимларда фаолият олиб бораётган эди.

У ҳар доимгидек ўта босиқлик ва донишманлик билан йиғилиш иштирокчиларини сабр бардошга чақирди. Бу дунёда ҳеч бир нарса абадий эмаслигини, ҳатто тожу-тахт ҳам вақт соати етганда янгиланиб туришини, ҳаёт эса давом этажагини, шундай бўлгач ўзи эгаллаб турган лавозим ҳам омонатлигини, ундан кўра инсониятга асқотадиган илмий асарларни ёзиш кўпроқ наф беришини батафсил шарҳлайди.

Шундан кейингина йиғилиш қатнашчиларининг муносабати бир оз юмшади. Барибир, ноҳақлик бўлаётгани, Шайх ҳазратларининг ўрни ҳали жуда-жуда билиниши йиғилганлар томонидан қайта-қайта зикр этилди.

Лекин подшоҳнинг амри вожиб эди. Шайх ҳазратлари янги тайинланган муфтийга ўринбосар бўлиб қолади. Ана шу сирли ва совуқ ишоралардан кейин Шайх ҳазратларининг ҳаётида таҳликали воқеалар урчиди. Борган сари унинг ҳаёти хавф остида қола бошлади ва ниҳоят ватанни тарк этишга мажбур бўлди.

Агар И.Каримовга вазият тўғри тушунтирилганда шайх Муҳаммад Содиқни ўз лавозимида ва ватанида қолдириш мумкин эдику, деган саволимга И. Каримовнинг собиқ давлат маслаҳатчиси М.Умрзоқов: "Бунинг иложи йўқ эди. Чунки мен тушунтирмоқчи бўлдим,лекин натижа чиқмади.

Ватан оёқ ости қилинди, кадрлар сиёсатида инқироз бошланди. Ҳалигача, унинг жабрини тортяпмиз.