16 March 2023
17:28 - Анқарада ўтказилаётган Туркий Давлатлар Ташкилотининг навбатдан ташқари саммити қандай ўтмоқда?

Кеча Туркия пойтахти Анқарага Туркий Давлатлар Ташкилотининг (ТДТнинг) навбатдан ташқари саммитида иштирок этиш учун келган Ўзбекистоннинг президент-диктатори Шавкат Мирзиё кечаёқ Туркия Президенти Ражаб Эрдўған билан учрашибди. Улар ўзаро муносабатларнинг ҳозири аҳволи ва келажак режалари ҳақида гаплашишибди.

Шавкат Мирзиё Ражаб Эрдўғонга яқинда бўлиб ўтган вайронали зизилаларнинг даҳшатли офатлари бўйича ҳамдарлик билдирибди. Бу тушунарли нарса, аммо ўша офатларнинг юз бериши ва вайрон бўлган жойларни қайта тиклаш ва янги инфратузилмани барпо этиш борасида кўрилаётган чора-тадбирларни Туркия халқи етарсиз деб ҳисоблаётганb ва ҳатто яқинда бўладиган президент сайловларида Ражаб Эрдўған ғалаба қозонмаслиги айтилаётган пайтда, Шавкат Мирзиё айнан шу масалаларда Ражаб Эрдоғоннинг қилаётган ишларини мақтагани ва уларни қўллаб-қувватлагани навбатдаги МАСХАРАБОЗЛИКдан бошқа нарса эмасди.

Бу учрашув охирида Туркия вице-президенти Фуат Ўқтойга Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли муносабатларни ҳар томонлама ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси учун Шавкат Мирзиё тарафидан “Дўстлик” ордени топширилибди.

Бу навбатдан ташқари саммитда Туркий Инвестиция Фондини ташкил этиш тўғрисида битим имзоланибди, Туркий Давлатлар Ташкилотининг энди тузиладиган Табиий Офатлар Мониторинги маркази Токентда жойлашадиган бўлибди, Шавкат Мирзиё аслида бир тийинган қиммат, аммо Ўзбекистоннинг қўғирчоқ ахборот воситаларида оламшамул деб ифодаланган таклифлар киритибди.

Саммитининг бошқа қатнашчилари нималар деганлари ҳалигача хабар қилингани йўқ.