18 November 2022
05:41 - Юсуф Жума: ЗИКР - БИРУБОРИМ - ТАНГРИ - ТАНГРИ - ИЛЛОҲ - ИЛЛОҲ - ОЛЛОҲ - ОЛЛОҲ…(Илоҳий туркум.”Ҳаракат”нинг илоҳий бети…)


ХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ

Тузукроқ бир нарса битган чоғларим, шундоқ ҳам ҳеч
эсимдан чиқмас - улуғ Эркин Воҳидни кўпроқ эслайман:
Қани эди Эркин ака тирик бўлсалар?!
Қани эди шу нарсаларни ўқисалар…
Эсиз…

Ичи қора гала - “шоиру ёзувчилар” ичида шундай юраги тоза зотнинг,
тағин тенгсиз шоирнинг бўлганини ҳамон ҳайрат билан эслайман…
Қани эди, улуғ устоз шу туркум нарсаларни ўқисалар…
Қандоқ даҳшат:
Наҳот бу кун Тошкент Шукрулло акасиз, Одил акасиз,
Худойберди Тўхтабоевсиз, Гулчеҳра опасиз, Абдулла Орифсиз,
Омон Матжонсиз, Эврил Туронсиз, Ҳалима опасиз, Жамол Камолсиз,
Рауф Парписиз, Чўлпон Эргашсиз, Норбой Худойбергансиз, Ботир
Норбойсиз… ҳуввиллаб қолибдику… ўғриларга, сотқинларга, даюсларга…
Ўтган улуғларимизга Улуғ Тангрининг олқишлари бўлсин!!!

Шундай кунлар келадики, қуйидаги нарсалар ҳар бир тоза юракка
кириб боради, куйланади, такрор - такрор китоб бўлади. Вале илк бора
“Ҳаракат”да эълон этилгани ҳеч қачон унитилмайди…


БируБорим, БируБорим, БируБорим!
Тангри, Тангри, Тангри, Тангри, Тангри, Тангри!
БоруБирим, БоруБирим, БоруБирим,
Тангри, Тангри, Тангри, Тангри, Тангри,Тангри!!!

Иллоҳ, Иллоҳ, Иллоҳ, Иллоҳ, Иллоҳ, Иллоҳ,
Оллоҳ, Оллоҳ, Оллоҳ, Оллоҳ, Оллоҳ, Оллоҳ!!!
Ўзинг, Ўзинг, Ўзинг, Ўзинг, Ўзинг, Ўзинг,
Кечир, ёндим, сендан айри адашдим, оҳ…

Бўлиб ҳовур, ҳовур - ҳовур, ҳовур - ҳовур,
Кўтарилдим, ҳузурингда айла ҳозир.
Оллоҳ, Оллоҳ, Оллоҳ, Оллоҳ, Оллоҳ, Оллоҳ,
БируБор - Бир, БируБор - Бир, БируБор - Бир!!!

Ўзинг -Тангрим, Ўзинг - Тангрим, Ўзинг - Иллоҳ,
Иллоҳ, Иллоҳ, Иллоҳ, Иллоҳ, Иллоҳ, Иллоҳ.
Ўзинг - Тангрим, Ўзинг - Тангрим, Ўзинг - Оллоҳ,
Оллоҳ, Оллоҳ, Оллоҳ, Оллоҳ, Оллоҳ, Оллоҳ!!!

2022 йил, 12 ноябрь.


Юзи - Тангри юзининг оқларидан,
Иси - Тангри исининг юқларидан.
Ичи - Тангри ичининг покларидан,
Сочи - Тангри сочининг тукларидан,
Илоҳийдир, Илоҳийдир, Илоҳий -
Оллоҳийдир, Оллоҳийдир, Оллоҳий.

Қоши Тангри қошининг қорасидан,
Кўзи Тангри кўзининг шуъласидан,
Сўзи Тангри сўзининг ширасидан,
Бош - оёғи Тангрининг соясидан,
Илоҳийдир, илоҳийдир, илоҳий.
Оллоҳийдир, оллоҳийдир, оллоҳий!!!

Дудоғи - Тангрининг ардоғларидан,
Димоғи - Тангрининг ардоқларидан,
Сақоғи - Тангрининг ардоғларида,
Қучоғи - Тангрининг ардоғларидан,
Илоҳийдир, илоҳийдир, илоҳий -
Оллоҳийдир, оллоҳийдир, оллоҳий!!!

Бозлари - Тангрининг олқишларидан -
Тизлари - Тангрининг олқишларидан -
Созлари - Тангрининг олқишларидан -
Нозлари - Тангрининг олқишларидан,
Илоҳийдир, илоҳийдир, илоҳий -
Оллоҳийдир, оллоҳийдир, оллоҳий.

Жамоли - Тангрининг нор мучасидан,
Камоли - Тангрининг ор мучасидан,
Аъмоли - Тангрининг ёр мучасидан,
Висоли - Тангрининг бор мучасидан,
Илоҳийдир, Илоҳийдир, Илоҳий -
Олоҳийдир, Оллоҳийдир, Оллоҳий!!!

Оғзи йўқдир - ахир кўринмас Тангри,
Бели йўқдир - бу иккинчи Тангрими,
Қўрқанимдан қўша кўрдим - Тангрини,
Ҳар ерига боқсам - дейман - Тангрику?!
Илоҳийдир, Илоҳийдир, Илоҳий -
Оллоҳийдир, Оллоҳийдир, Оллоҳий!!!

Пардага яширин жойлари қанча?! -
Кўрмай - Тангри кўрдим қанчадан - қанча?!
Тангридан қўрқувим чексиздир мунча?!! -
Тангрига ишончим чексиздир шунча!!! -
Илоҳийдир, илоҳийдир, илоҳий -
Оллоҳийдир, оллоҳийдир, оллоҳий!!!

Қароғида Қароғийман, Қароғий,
Дудоғида Дудоғийман, Дудоғий,
Қучоғида Қучоғийман, Қучоғий,
Оёғида Оёғийман, Оёғий,
Илоҳийдир, Илоҳийдир, Илоҳий -
Оллоҳийдир, Оллоҳийдир, Оллоҳий!!!

Паноҳимсан - Паноҳийда, Паноҳим,
Паноҳийдир, Паноҳийдир, Паноҳий.
Илоҳимсан - Илоҳийда, Илоҳим,
Илоҳийдир, Илоҳийдир, Илоҳий.
Оллоҳимсан - Оллоҳийда, Оллоҳим,
Оллоҳийдир, Оллоҳийдир, Оллоҳий.

Тушунтириш: бозлари - бўйлари.

2022 йил. 27 октябрь.

Шоирлар, шеър битгунча, “Оллоҳий”ни ўқинглар,
Ўзолмайсиз ўтгунча, “Оллоҳий”ни ўқинглар.
Юсуф Аллоқулининг отидан битди Оллоҳ,
Оллоҳимга етгунча “Оллоҳий”ни ўқинглар.

2022 йил, 11 ноябрь.

Ўлдим кўркингга кўз солиб,
Тангри эвидан оширган.
Ўзида сояси қолиб,
Ўзини сенда туширган.

Жонимдан этишдан айри,
Ишинг қолмабтида, Тангрим?!
Жонимни олдинггу, севгинг
Ўлигимни ҳам жўштирган.

Тилаганим шу эдими,
Кимга дод этаман энди,
Мурдани ёққандек ҳинди,
Сенку оловда пиширган?!

Тирилтиргандек Исони,
Тирилтир мени - шайдони,
Висолга кўтар вафони,
Бўлгин - Ўзингга яширган.

Сулув, эсиз жонни олиб,
Ўликни сайратди, ғолиб -
Ўзида сояси қолиб,
Ўзини сенда туширган!!!

2022 йил, 12 ноябрь.

Тилагандим, Тангри яна эндирди,
Менга жўшларини бўйинсундирди!
“Оллоҳий”дан зўри йўқ - деб айтгандим,
Оллоҳим зўр, “Оллоҳий”ни синдирди!!!

2022 йил, 12 ноябрь.