Шавкат Мирзиё хорижий инвесторлар билан учрашувда электромобилларни ишлаб чиқариш тармоғига асос солиш режалари ҳақида гапирибди, шунингдек, энди Инвесторнинг бирор бир муаммоси ечилмасдан қолса, тегишли раҳбар ишдан кетиши шартмиш.
“Ўзбекистоннинг бой табиий ресурсларини ўзлаштиришда катта имкониятлар мавжуд. Хабарингиз бор, мамлакатимиз олтин захиралари бўйича дунёда 2-ўрин, мис бўйича – 7-ўрин, вольфрам бўйича – 8-ўрин, кумуш бўйича – 9-ўрин, уран бўйича – 12-ўринни эгаллайди.
Фойдали қазилма конларини ўзлаштириш соҳасига йирик инвестицияларни жалб этиш мақсадида геологик маълумотларни очиқ эълон қилдик. 10 дан ортиқ турдаги стратегик фойдали қазилмаларни ўзлаштириш учун солиқ ставкаларини пасайтирдик, ер солиғини бекор қилдик, махсус техникаларни божхона тўловларидан озод этдик.
Биз хомашёни чуқур қайта ишлаш бўйича аниқ лойиҳаларни тайёрладик.
Биргина мисол. Ўзбекистонда йилига 150 минг тонна мис қазиб олинади ва унинг атиги 70 минг тоннаси қайта ишланади. Яқин йилларда мис ишлаб чиқариш ҳажмини 500 минг тоннага етказамиз. Шу муносабат билан мис кластерини барпо этишга киришдик.
Унинг ҳудудида мис фольгаси, электродвигателлар, қуёш панеллари, кабель-ўтказгич маҳсулотлари ва бошқа юқори қўшилган қийматли товарларни ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга ошира бошладик.
Бундан ташқари, электромобилларни ишлаб чиқариш тармоғига асос солиш ниятидамиз.
Сиз, ҳурматли инвесторларни ушбу йўналишларда амалий ҳамкорлик қилишга даъват этамиз.”
Хуллас, нимамиш, Ўзбекистонда рақамлаштириш соҳасига инвестиция-ларни жалб этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилармиш. Биз “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини қабул қилдик. Ушбу ҳужжатда барча муҳим соҳаларни рақамлаштириш назарда тутилармиш.
Ўзбекистон “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш жараёнида фаол қатнашмоқдамиш. Қабул қилинган Стратегиямизга Мувофиқ, 2026 йилга бориб муқобил манбалардан олинадиган энергиянинг умумий генерациядаги улушини 25 фоизга етказармишмиз. Айнан, шу поғана бўйича, ҳаммадан ЁРДАМ СЎРАЛАРМИШ!!!
Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки ва Жаҳон Банки билан бирга 2050 йилгача миллий иқтисодиётни декарбонизация қилиш стратегиясини ишлаб чиқишга киришармишмиз.
Афсуски, ажратилган вақт ҳамкорликнинг барча истиқболли йўналишларини батафсил муҳокама қилиш имконини бермасмиш. Хорижий инвесторлар билан ишлашни қуйидаги тартибда ташкил этиш зарур, деб ҳисобланармиш.
Сармоядорларни қўллаб қувватлаш ишчи гуруҳи ташкил этилармиш, ушбу Ишчи гуруҳ Хорижий инвесторлар кенгаши ҳузурида фаолият юритармиш ва чет эллик сармоядорларни комплекс ва тизимли равишда қўллаб-қувватлаш билан шуғулланармиш.
Хусусан, инвесторни аэропортда кутиб олишдан тортиб, бизнес учун зарур рухсатнома ва лицензиялар беришгача бўлган барча хизматларни “ягона ойна” тамойили асосида кўрсатармиш. Янги Ишчи Гуруҳнинг фаолиятини Инвестициялар ва Ташқи Савдо Вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов мувофиқлаштириб борармиш.
Бу одам Лазиз Қудратовга ҳар ойда бир маротаба Президентга ҳисобот киритиш вазифаси юклатилармиш.
Бу одам ўз нутқининг охирида, Ишчи Гуруҳи Кенгаш Котибияти билан, хорижий инвесторлар таклифлари асосида, аниқ лойиҳалар, уларни амалга ошириш учун қонунчиликни такомиллаштириш, муддатлар ва масъул ижрочилар белгиланган “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиши лозиммиш.
Хуллас, бу шунақа одам ва у шунақа ишлар билан шуғулланармиш. Нима ҳам дердик, дебди давлатимиз раҳбари ўз нутқининг охирида!!!