30 July 2022
01:08 - Ўзбекистон Бизнес-Омбудсмани: Экоқўмита 831 та ҳолатда тадбиркорлар ҳуқуқларини бузган
Давлат экология қўмитаси корхоналарда текшириш ўтказиш, давлат хизматини кўрсатиш ва мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича жами 831 та ҳолатда тадбиркорларнинг ҳуқуқларини бузгани аниқланди. Бизнес-Омбудсман қўмитанинг 99 нафар мансабдорига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирди.

Бизнес-омбудсман девони томонидан Экология ва Атроф-муҳитни Мухофаза Қилиш Давлат Қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилиши бўйича ўрганиш ўтказилди.

Бунинг натижасида 831 та қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланди:

- 527 та ҳолатда корхоналар фаолиятида текшириш ўтказиш билан боғлиқ қонунчилик талаблари бузилган.

- 185 та ҳолатда лицензиялаш ва рухсат бериш билан боғлиқ давлат хизматлари кўрсатишда қонунчилик талаблари ва белгиланган муддатларга амал қилинмаган.

- 85 та ҳолатда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилган.

Бундан ташқари, “Давлат Экологик Экспертиза Маркази” ДУК тадбиркорларнинг экологик экспертиза хулосаси олиш учун йўлланган 20 та мурожаатларини кўриб чиқиш муддатини ўтказиб юборган. Тадбиркорларга текширув кунга қадар жавоб бермаган.

Хуллас, шунақа гаплар, шунақа баҳслар! Кўрамиз, бизда қандай баҳс ва бошқа мунозаралар бўлади?