17 May 2022
01:18 -
Россияда энг кўп Йўл Транспорти Ҳавфсизлигини ўзбекистонлик ҳайдовчилар содир этгани маълум қилинибди
2021 йилда Россияда хорижликлар томонидан 5 мингдан ошиқ ЙТҲ содир этилган. Оқибатда 431 киши ҳалок бўлган, 6 минг 709 киши турли даражада тан жароҳати олган.
2021 йилда Россияда хорижлик ҳайдовчилар томонидан содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларининг асосий қисми Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари айби билан содир бўлган. Бу ҳақда Россия ИИВ Йўл Ҳаракати Хавфсизлиги илмий маркази томонидан тайёрланган ахборот таҳлилида маълум қилинибди.
Жумладан, Ўзбекистон фуқароларининг айби билан 1 минг 290 та, Қирғизистон фуқароларининг айби билан 1минг 092 та ва тожикистонликлар айби билан 894 та йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлибди.
Рўйхатнинг кейинги ўринларини 417 та ЙТҲ содир этган арманистонлик ва 346 та ЙТҲ содир этган озарбойжонлик ҳайдовчилар эгаллаган.
Қайд этилишича, 2021 йилда Россияда хорижликлар айби билан содир бўлган ЙТҲлар сони ортган. Жумладан, 2021 йилда хорижликлар томонидан 5000 дан ошиқ ЙТҲ содир этилган бўлиб, бу 2020 йилдаги кўрсаткичдан 6 фоизга кўп.
2021 йилда хорижликлар томонидан содир этилган ЙТҲлар оқибатида 431 киши ҳалок бўлган, 6 минг 709 киши турли даражада тан жароҳати олган.
Кўриб турибсизки, дейди “Ҳаракат”нинг мухбирлари, бу соҳадаги асосий қонунбузарликлар ўзимиз тарафимиздан бузилган. Бунинг олдини олиш ҳалиям бўлса ўз вазифамиздир. Шу ҳақда хабарлар бўлса, бизга етказинг, азиз ўқувчиларимиз!