11 May 2022
15:35 - Энг катта йўқотиш Украинада бўлди: Бу давлатнинг биринчи президенти Леонид Кравчук вафот этди
Украинанинг биринчи президенти Леонид Кравчук 10 май куни 88 ёшида вафот этди.

Леонид Кравчук маҳаллий вақт билан соат 17:00 да узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этган. У мустақилликка эришган Украинани 1991 йилдан 1994 йилгача бошқарган. 1994 йил Леонид Кучмага сайловда ютқазган Леонид Кравчук президентликдан кетганди.

Леонид Кравчук 1991 йил СССР расман тарқалганини ифода этувчи Беловежск келишувининг уч ижодкоридан бири ҳисобланади. 4 май куни бу келишувни тузганлардан бўлмиш яна бир сиёсатчи Станислаш Шушкевич вафот этганди. Леонид Кравчук каби 88 ёшида вафот этган Станислаш Шушкевич мустақил Беларусь давлатининг илк давлат раҳбари ҳисобланарди.

Хуллас, бу йўқотиш, яъни, Леонид Кравчукнинг ўлими - Украина учун катта мағлубият бўлди. Қани энди, бўлмасайди!!!