14 January 2022
17:33 - Бу хабар ҳам жуда қизиқ, мамлакатимизда 2030 йилга бориб энергияга бўлган талаб 2 баробарга ортармиш! Шунга ишонадиганлар борми?

2022 йилнинг 13 январь куни Сенатнинг Оролбўйи Минтақасини Ривожлантириш Масалалари Қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикасида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли турар жойларида қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокамаси ҳамда “Янги Ўзбекистон”нинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт Стратегиясидаги устувор йўналишлар мазмун-моҳиятига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтгани Сенатнинг бугунги мажлисида кўриб чиқилибди.

Нимамиш, 2030 йилга бориб энергияга бўлган талаб Ўзбекистонда 2 баробарга ортармиш! Шунга ишонадиганлар борми?

Бу йиғилишда тўпланганлар шу масалалар бўйича КАТТА мувофаққиятлар ҳақида гаплашиб, КАТТА мувофаққиятларга ваъда беришибди ва шунга яраша қонунлар қабул қилинибди.

Мана сизга Ўзбекистондек давлатнинг Сенат мажлиси ва ундаги ҚУРУҚ гаплар қандай бўлгани ҳақидаги ўта қисқа хабар!