19 June 2021
05:28 -
Андижоннинг собиқ ҳокими Қобилжон Обидов “Янги Андижон” шаҳри қурилишидан олдин “Орзуларини амалга оширяпти”, дейишгача борибди. “Ҳаракат”: У нимани назарда тутмоқда эди?
“Шавкат Мирзиё ҳокимлигида ҳам, Бош Вазир бўлган пайтида ҳам амалга оширишга имкон топа олмаган режаларини бугун ҳаётга татбиқ қиляпти”, дебди Андижон Вилоятининг собиқ ҳокими Қобилжон Обидов “Янги Андижон” шаҳри қурилиши олдидан.
Жорийдаги йилнинг 17 июн куни президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташриф буюрди ва “Янги Андижон” шаҳрига тамал тоши қўйди. Келажакда 450 минг киши яшаши режалаштирилаётган бу улкан лойиҳага старт берилиши олдидан вилоят фаоллари иштирокида шу ернинг ўзида учрашув бўлиб ўтибди.
Андижон Вилоятининг собиқ ҳокими, айни пайтда ҳозир Вилоят Ўрмон Хўжалиги Раиси бўлган Қобилжон Обидов шундай жавоб берибди: “Шавкат Миромонович ҳокимлигида ҳам, Бош Вазир бўлган пайтида ҳам амалга оширишга имкон топа олмаган режаларини бугун ҳаётга татбиқ қиляпти. Уй-жой масаласи Андижон халқи учун нақадар муҳимлигини юқорида айтдим. Бундан ташқари, “Янги Андижон” шунчаки қатор уйларнинг ўзи эмас, инфратузилма, коммуникация, транспорт, ижтимоий объектлари, иш ўринлари каби энг муҳим жиҳатларни ўзида жамлаган мукаммал лойиҳа. Бундай лойиҳа эса азалдан ҳаётий зарурат эди.”
Қаранг, дейди “Ҳаракат” мухбири, бечора Қобилжон Обидов ўз вақтида ўз вазифасини ҳам бажара олмай ишдан улоқтирилган экан. Нима, у энди “Янги Андижон”га ҳоким бўлмоқчими? Унинг мақсади нима ўзи? Шуни биладиган ўқувчиларимиз, шу саволга жавоб беришсин, эшитайлик, собиқ ҳокимнинг мақсади нима, билволайлик?