10 June 2021
22:51 - Шармандачилик йўлига ўтган Адлия Вазири Русланбек Давлетов шундай дебди: Тугади, тамом. Буёғига аукцион бўлиши шарт! Тошкентда ҳокимнинг қарори билан ер ажратиш якунланди!
Тошкентда шаҳар ҳокимининг қарорлари билан танловсиз, тўғридан тўғри ер ажратиш бўйича ўтказилган эксперимент ниҳоясига етганмиш, бу ҳақда ер муносабатларига оид президентнинг янги фармони юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида Адлия Вазири Русланбек Давлетов маълум қилди.

“Тошкент шаҳрида тўғридан тўғри шаҳар ҳокимининг қарори билан ер ажратиш бўйича эксперимент бўлган эди. Бу муддат тугади, энди Тошкент шаҳрида ҳам ерлар аукцион орқали ажратилади. Ушбу фармон ҳеч қандай истисноларсиз шаҳарда ҳам ижро қилиниши керак”, дебди у.

Сўнгра ШАРМАНДАлик Адлия Вазири қўшиб қўйибди (кечагина бўлиб ўтган АОКА мажлисида): “Чунки айниқса шаҳарга алоҳида эътибор қилиш керак. Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ер жуда қиммат. Шунинг учун, бу ерларнинг ҳақиқий баҳоси аукционда аниқланиб, давлатга пул тушиши керак.

Тезроқ инвестициялар киритилиши, эгилувчан тизим бўлиши учун бу қилинган эди, энди тугади, тамом. Буёғига аукцион бўлиши шарт”.

Хуллас, Адлия ходимлари ҳам оддий шармандалик йўлини танлаганлари жуда ҳам қизиқ бўлмоқда. Бу вазир кечагина бошқача гаплар айтганди, бугун биз айтаётган гапларимизни қайтарибди.