09 June 2021
16:54 - Масхарабоз Русланбек Давлетов яна ШАРМАНДА БЎЛДИ, нимамиш, “Tashkent City” ҳудудида ер ажратиш масалалари қонуний ҳал этилганмиш
“Tashkent City”да қурилиши деярли якунланган бинолар ҳамон ҳужжатсиз экани ҳақида хабарлар тарқалди. АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Адлия Вазири Русланбек Давлетов ҳам шу ҳақдаги саволга жавоб қайтарди.

Унинг сўзларига кўра, махсус ҳудудлар “Иқтисодий ҳудудлар тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинармиш. Мана унинг бу ҳақдаги ШАРМАНДАЛИК руҳидаги сўзлари.

Русланбек Давлетов: “Агар бу ҳақда бирор бир тадбиркор субъектив фикрини айтган бўлса, бу унинг ўз фикри. Махсус ҳудудлар “Иқтисодий ҳудудлар тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинади, масалан, саноат билан боғлиқ эркин иқтисодий зоналар. Бошқа кимнингдир шахсий фикри расмий аҳамиятга эга эмас.

“Tashkent City” ҳудудида ер ажратиш масалалари қонуний ҳал этилган. Қурилиш объектини қуришда лозим бўлган ҳужжатлар тури жуда кўп. Улар орасида қурилиш бошланмасдан тайёр бўладигани ҳам, қурилиш жараёни билан параллел тайёрланадиган ҳужжатлар ҳам бор.

Агар қайсидир қурилиш объектининг тайёр бўлиши керак бўлган ҳужжати ҳамон йўқ эканини аниқ айтадиган бўлсангиз, шунда унга қонуний баҳо бериш мумкин бўлади.”

Энг қизиғи, Murad Buildings асосчиси Мурод Назаров “Tashkent City” таркибидаги бирорта қурилиш тасдиқдан ўтмаганини маълум қилганди.

Мана унинг Rost24.uz сайтига берган суҳбатида айтилишича, “Tashkent City” ҳудуди махсус ҳудуд бўлиб, у ерда қурилиш ишлари амалга оширилаётган биноларнинг бирортаси тегишли қуйи идоралар тасдиғидан ўтмаган.

Мурод Назаров: “Tashkent City” ҳудудидаги қайси бино тасдиқдан ўтганига жавоб берсангиз, кейин мен жавоб бераман. Бу ҳудуд махсус ҳудуд, бу жойда параллел лойиҳалаштириш ва параллел ишларни олиб бориш рухсати билан ташкил қилинган жой. Фақат Nest One эмас, балки битган Hilton меҳмонхонасининг ҳужжатлари ҳозир ҳам тайёрланмоқда”.

Хуллас, кўриб турибсизки, масхарабоз Русланбек Давлетов оддий ШАРМАНДАЧИГА айланиб бўлган. У 2 йилдан бери сиёсий партияларнинг рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги қонунлар хато эканлигини тан олмаяпти, мана энди “Tashkent City” масласида ҳам ўша сиёсатини олиб бормоқда.

Эслатиш керакки, Ўзбекистон Президентидан тортиб, паст даражадаги қонунчиларгача, Русланбек Давлетов ҳам уларнинг ичида, шу ҳақда асосли хат ёзилган, аммо ҳеч ким унга эътибор бермаяпти. Русланбек Давлетовга ҳам ўша хат етказилган.

Шунақа гаплар, ҳурматли ўқувчиларимиз!!!