11 March 2013
22:19 - Бухорода туман ҳокимининг муовини қамоққа олинди
Бухоро вилояти Жондор тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Раҳмон Саидов ҳамда туман ер ресурслари ва кадастр хизмати бўлими бошлиғи Ҳайдар Саидов МХХнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ҳибсга олинди. Уларнинг ҳибсга олинишига мамлакат бўйлаб селектр орқали ўтган йиғилишда ҳукумат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмаси сабаб бўлган. Селектр мажлисида Бош вазир туман раҳбарларини ер талон-тарожлиги ва дотациядаги пул маблағларини ўзлаштирганликда айблаган.