09 March 2013
01:36 - Ўзбекистон мигрантлар ҳисобига кун кўрмоқда, Ислом Карим нима қиляпти?
Ўтган йили Россиядаги мардикорларимизнинг ўз уйларига фақатгина расмий йўллар орқали жўнатган маблағлари 6,084 миллиард АҚШ долларидан ошган. Бу ҳақда Россия Федерацияси Марказий Банки хабар берди. Мамлакатга норасмий равишда кирадиган, шунингдек, Қозоғистон, Жанубий Корея ва Ғарб мамлакатларида ишлаётган мигрантларимизнинг ҳам пулларини қўшсак, ҳисоб яна-да катталашиб, деярли Давлат Бюджетининг даромад қисмига тенглашади.

Пул ўтказмаларини Anelik, BLIZKO, CoinstarMoneyTransfer, Contact, InterExpress, Migom, MoneyGram, PrivatMoney, UNIStream, WesternUnion, АзияЭкспресс, АЛЛЮР, Блиц, Быстрая Почта, Золотая Корона, ЛИДЕР ва Россия почтаси амалга оширган.

Россия Федерацияси Марказий Банкига кўра, Россиядан Ўзбекистонга ўтказилган пул маблағлари 2011 йилдаги $4,262 млрд.дан 2012 йилда $5,668 млрд.га ўсган. Ўсиш 32,99 фоиз! Шундай қилиб, Ўзбекистон аввалгилари каби 2012 йилда ҳам, Россиядан энг кўп пул ўтказилган етакчи давлат сифатида қолди.

Фактларнинг ўзиёқ Ислом Карим ва унинг режими миллатга, мамлакатга фойда берадиган биронта нарса қилмаётганини кўрсатмоқда. У энг камида чет элларда мардикорлик қилаётганларга миннатдорчилик билдириши ва миллатдан кечирим сўраб, аҳволни ўзгартириш учун нима қилмоқчи бўлганини айтиши керак.