Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Пастдарғом тумани ҳокими Расул Йўлдошев жавобгарликка тортилди
Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ҳокими Расул Йўлдошев лавозимидан четлатилди ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси (Ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда Пасдарғом тумани прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Маълумотларга кўра, Расул Йўлдошев ҳокимнинг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган йилларда бир қанчча ҳужжатларни қалбакилаштирган, текширишлар юзасидан сохта далолатномалар тузган.
