АҚШ Ҳамид Карзайнинг президентлигини қонуний деб ҳисоблайди

Оқ Уйнинг расмий вакили Роберт Гиббс Ҳамид Карзайнинг президент деб эълон қилиниши АҚШ тарафидан қонуний деб қабул этилишини билдирди, дейилади Reuters агентлигининг хабарида. У бугун Барака Обама Карзайга телефон қилишини ҳам айтган.