Бразилия ҳарбийлари А-330 учоғининг қулаган жойини аниқладилар

Дунё ахборот васиталарининг Бразилия армиясининг ҳаво майдонини назорат қилиш департаменти бошлиғи бригада генерпли Рамон Боржис Кардозуга асосаланиб хабар беришича фрунцузларнинг А-330 пассажир учоғи қулаб тушган жой аниқланган. У — учоқдан охирги марта сигнал келган жойдан 70 км, Бразилиянинг Ресифи шаҳридан 1300 км узоқда экан.

Ўша жойда самолет қолдиқлари ва жасадларни қидириш давом этмоқда. Шу кунгача 25-30 жасад топилган, уларнинг баданида ёниш излари йўқлиги, учоқ плортламагани, демак теракт версиясини инобатга олмаслик мумкинлини билдиради. Ҳозирги тахминлар бўйича, учоқ қандайдир сабаб билан ҳавода портлашсиз парчаланиб кетган.